Get Mystery Box with random crypto!

I чоракда иккиламчи бозор учун ажратилган ипотека кредитлари у | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

I чоракда иккиламчи бозор учун ажратилган ипотека кредитлари улуши кескин ортган

Марказий банк маълумотларига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан 2023 йил I чораги давомида 3,26 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратилган. Бу кўрсаткич 2022 йил I чораги (2,8 трлн сўм) га нисбатан 460 млрд. сўм кўп демакдир.

Кредитларнинг 66 фоизи бирламчи бозордаги уйларни сотиб олишга, 34 фоизи эса иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олишга ажратилган. Ушбу чоракда иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари улуши 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кескин ошган.

Батафсил - https://bankers.uz/news/1082


@bankers_uz