Get Mystery Box with random crypto!

Bankvabiznes.uz

Telegram kanalining logotibi bank_kreditlari — Bankvabiznes.uz B
Telegram kanalining logotibi bank_kreditlari — Bankvabiznes.uz
Kanal manzili: @bank_kreditlari
Toifalar: Bloglar , Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.97K
Kanalning ta’rifi

Иқтисодиёт,банк ва молия сохасидаги сўнги янгиликлар ва фойдали маслахатлар. Ўзбек ва рус тилларида
ℹ️ Янгиликлар ва таҳлиллар
⏰Банклар иш кунлари
🏦Кредитлар, Омонатлар ва Visa карталар
Тижорий ҳамкорлик учун — @bvb_ads

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-02 09:27:56 Ҳаётни қонуний доирага қайтариш керак

Ҳамма ўз ишини қилса, қилганда ҳам сифатли қилса — бундан ҳамма ютади. Давлат ҳам прокурордан қонунда белгиланган вазифалари ижросини талаб қилса, судьядан ҳам одил судловни сўраса, ҳақли, асосли ва ўринли бўлади. Ёшлар бандлиги билан шуғулланадиган прокурор, аёллар муаммоларини ўрганаётган судья Ўзбекистондаги муаммоларнинг ечими эмас. Энг ёмони, бундай тажрибалар нафақат аёллар ва ёшлар муаммоларини тизимли ҳал қилмайди, суд ва прокуратура тизимида ҳам бошқа тизимли муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Ўртада яна фуқаро сарсон бўлади. Бошқа тузилмалардан фарқли ўлароқ бу икки тузилма — мамлакатда қонунийлик ва адолат учун масъул идоралар.

Бугун маҳаллабай юришга жалб қилинган банк хизматчиси мижозбай ишлаши керак бўлган банкда мижознинг кутиб қолишига, мутахассис, ходим етишмаслигига, ишларнинг ворисийлиги йўқолишига, истеъмолчининг асаби, ортиқча вақти кетишига сабаб бўлмоқда, кенгроқ маънода иқтисодиёт ютқазмоқда. Банк маҳаллабай юришга янги ходим олмаяпти, бор ресурсларидан фойдаланаяпти. Мажбурий меҳнат элементлари ҳақида гапирмаса ҳам бўлади.

Яқиндагина шу йўлни босиб ўтгандик-ку. Қайта-қайта савол беришимиз керак: хўш, бу ишлар ўзини оқладими? Нега доим велосипед кашф қилаверишимиз керак? Прокурорлар ҳақиқатдан ҳам 100 та иш ўрни яратдими? Ўзи яратиши керакми? Кўзбўямачилик учун ишламаяптими? Прокурорнинг, судьянинг, банк хизматчисининг ўз иши билан шуғулланмасдан бошқа ишлар билан бандлиги яратилган шартли 500 та иш ўрни яратиш учун ҳаракатлари мамлакатга ўта қимматга тушмаяптими? Халқ прокурор ёки суддан норози бўлиши мумкин, лекин ҳеч қачон ишсизлиги, свет-гази йўқлиги учун эмас. Халқ улардан ўз қонуний ваколати доирасида бажараётган/бажармаётган ишларидан норози бўлиши мумкин.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш учун халқ қабулхоналари тизими яратилган. Ўшанинг ўзи етади. У нафақат мурожаатларни қабул қилиб, турли идораларга юборадиган, балки аҳоли кўтараётган муаммоларни тизимлаштириб, таҳлил қиладиган, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, раҳбариятни хабардор қиладиган, керак бўлса, ўша муаммоларга тизимли ечим таклиф қиладиган ижтимоий институт бўлиши керак. Ялпи сафарбарликдан тизимли ишлашга, қонуний доирага қайтишнинг вақти келди. Қанча тез бўлса, шунча яхши.
1.1K views06:27
Ochish/sharhlash
2021-02-01 21:18:26 10 та йирик тижорат банклар томонидан 1,5 миллиард долларлик 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди

Президент
Мирзиёев 1 февраль куни инвестиция соҳасига доир аввалги топшириқлар ижроси ва янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди деб хабар берди матбуот хизмати.

Жорий йил 11 январь куни тижорат банклари томонидан жами қиймати 1 миллиард доллар бўлган инвестиция лойиҳалари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жами қиймати 8,6 триллион сўм бўлган 9 та йирик саноат лойиҳаси тақдимот қилинган эди.

Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан қўшимча равишда янги инвестиция лойиҳалари тайёрланди. Тақдимотда ушбу янги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди

Хусусан, 10 та йирик тижорат банки томонидан жами қиймати 1,5 миллиард доллар бўлган 136 та янги лойиҳа таклифлари ишлаб чиқилди.

#Агробанк томонидан тўқимачилик кластерлари билан биргаликда қўшимча 43 та лойиҳа шакллантирилган. Жами 501 миллион долларлик ушбу лойиҳалар натижасида пахта толасини қайта ишлаш даражаси анча ошиб, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгаяди.

#Миллий банк томонидан жорий йилда 225 миллион долларлик 6 та янги лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида поливинилхлорид ва алюминий ромлар ишлаб чиқариш, пойтахтимиз ва Тошкент вилоятида поезд вагонлари ҳамда юк машиналарига хизмат кўрсатувчи транспорт-логистика марказини ташкил қилиш лойиҳалари шулар жумласидандир.

#Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Ургут” эркин иқтисодий зонасида 110 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда, йилига 600 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати пайдо бўлади.

#Ипотека банк Қуйи Чирчиқ туманида 27 гектардан зиёд майдонда замонавий логистика фаолиятини ташкил этиш лойиҳасига сармоя киритмоқчи. Бу корхона бир вақтда 120 та юк машинаси ва 25 та вагонга хизмат кўрсатиш имконига эга бўлади.

#Асака банк кредити иштирокида пойтахтимизнинг “Эски шаҳар” ҳудудида Миллий савдо шаҳарчасини ташкил этиш мўлжалланган.
2.5K viewsedited  18:18
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:58:08 Январь ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра январь ойида Ўзбекистонда инфляция 1 фоизни ташкил этди деб ёзмоқда Spot

Кўрсаткич Марказий банкнинг прогнозларини оқламоқда - регулятор инфляцияни 11-12,5% оралиғида прогноз қилди.

Январь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 1,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди.

Асосий озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар гуруҳларидан бир ой ичида энг сезиларли ўсиш мева ва ёнғоқлар (3,2%), сабзавотлар, илдиз мевалари, банан ва дуккакли ўсимликлар (2,3%) га тўғри келди.

2020 йил январь ойига нисбатан гречка (1,5 баравар), тухум, ўсимлик мойлари, қўй гўшти (1,3 марта), шакар, мол гўшти (1,2 марта), сут (18,4% га), ун (14,9%), гуруч (14,1%).

Хизматлар орасида сув таъминоти (1,6 баравар) ва ахлат йиғиш тарифлари (0,7%) кўтарилди.

Бундан ташқари, тиббиёт хизматлари нархи ҳам ўсди: бир йил давомида дори-дармонлар 13,8% га, даволаниш 7,8% дан 15,2% гача қимматлашди.
5.3K views07:58
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:05:42
Эртадан, 02.02.2021 бошлаб валюта курслари
3.2K views07:05
Ochish/sharhlash
2021-01-29 17:40:54 ID-карта ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёрдамида банк хизматидан фойдаланиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори 2021 йил 26 январда 3285-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан қабул қилинган 7 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, унда фуқаролар паспорти билан бир қаторда идентификация ID-карта ёки миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидан фойдаланган ҳолда банк хизматларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация ID–карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6065-сонли Фармонига асосан 2021 йилдан бошлаб идентификация ID-карталарини бериш тизими жорий этилган.

Шу билан бирга, 2017 йил 19 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада такомиллаштириш ва тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сонли қарорининг 6-бандига асосан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақоми берилган.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга киритилган мазкур ўзгартиришлар банк ва мижоз ўртасида шахсни тасдиқловчи ҳужжат маълумотларини тақдим этиш билан боғлиқ тушунмовчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

#регулятор
4.9K views14:40
Ochish/sharhlash
2021-01-29 14:07:06 Ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилиши янада такомиллаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви томонидан 2021 йил 9 январда ички валюта бозорида валюта олди-сотди операцияларининг амалга оширилишини янада такомиллаштириш борасида қарор қабул қилинди.

Мазкур қарор билан “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган валюта интервенциялари стратегияси” тасдиқланди. Стратегияда Марказий банкнинг валюта интервенциялари тамойиллари, шакллари ҳамда интервенцияларни амалга оширишнинг мақсад ва вазифалари қайд этилди.

Қарорга мувофиқ, 2021 йилнинг 15 февралидан бошлаб, ички валюта бозорида амалга ошириладиган валюта олди-сотди савдолари бўйича қуйидагилар жорий этилади:

Ўзбекистон республика валюта биржасида савдо сессиялари амалдаги “фиксинг” усулидан “колл аукцион” ва икки томонлама узлуксиз аукцион “мэтчинг” савдо усулларига ўтказилиши;

валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича савдо сессияларининг соат 10:00 дан 15:00 гача “Онлайн платформа” орқали амалга оширилиши;

валюта биржасида валюта олди-сотдиси бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳозирда мавжуд Т+0 (бугунги иш куни) шаклидан Т+1 (кейинги иш куни) шаклига ўтказилиши;

тижорат банкларининг валюта биржаси савдоларида мижозлар номидан иштирок этиш амалиётидан воз кечган ҳолда хўжалик юритувчи субъектлар билан валюта операцияларини тўғридан-тўғри валюта позицияси орқали амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, қарорга мувофиқ, Марказий банкнинг валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун чет эл валюталарининг сўмга нисбатан расмий курслари кунлик белгиланади ва ҳар банк иш куни соат 16:00 да Марказий банкнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Шу билан бирга, қарорда валюта бозорини ривожлантиришнинг кейинги босқичларида валюта операциялари бўйича савдо иштирокчиларининг умумэътироф этилган энг намунали амалиётларни ўз ичига олган “Этика кодекси”нинг қабул қилиниши ҳамда тижорат банкларининг “маркет-мейкерлар” сифатида иштирокини йўлга қўйиш мақсадида уларга бериладиган имтиёз ва мажбуриятларни ўзида акс эттирувчи “Маркет-мейкерлик фаолияти тўғрисида”ги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Амалга оширилаётган ўзгаришлар ички валюта бозорининг инфратузилмасини такомиллаштириш, валюта курсининг шаклланишида тижорат банкларининг ролини янада ошириш ҳамда тадбиркорларнинг маблағларини зарур бўлган валюталарга тезкор равишда алмаштириш имкониятларини яратади.

#регулятор
4.1K views11:07
Ochish/sharhlash
2021-01-28 15:05:48 Банк хизматлари истеъмолчилари диққатига!

Маълумки, ипотека кредитлари оммабоплигини янада ошириш ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармони қабул қилинган.

Мазкур фармон асосида ипотека кредитларини ажратишда янги тартиб жорий этилиб, унга мувофиқ ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкалари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасига боғлиқ тарзда ўзгарувчанлиги белгиланган. Яъни, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси пасайтирилган тақдирда, тижорат банкларининг янги тартиб доирасида ажратилган ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаси ҳам мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади.

Масалан, тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида янги тартиб доирасида тузилган ипотека кредити шартномасида кредитнинг фоиз ставкаси йиллик 18 фоиз қилиб белгиланган ва ўша куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси йиллик 14 фоиз миқдорида бўлган.

Маълум муддат ўтгандан сўнг, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси 1 фоиз бандга пасайса, яъни 13 фоиз этиб белгиланса, унда ушбу санадан бошлаб қарз олувчи учун ипотека кредитининг фоиз ставкаси ҳам 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 17 фоиздан ҳисобланиб борилади ва банк кредитнинг қайтариш жадвалини қарздорларга янгидан қайта расмийлаштириб беради.

Шу муносабат билан, ипотека кредити олувчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига, шунингдек, Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг (АВ рўйхат рақами: 3030, 2018 йил 2 июль.) 36(11)- ва 37(2)-бандларига асосан:

янги тартиб доирасида ипотека кредити олиш учун тижорат банки билан тузилган ёки тузилаётган ипотека кредити шартномаси шартларида кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури ўзгарувчанлиги ҳамда фоиз ставкаси ўзгарганда банк кредитнинг қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб бериши лозимлиги кўрсатилганлигига;

Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарганда белгиланган фоиз ставкаларининг ўзгариши томонлар учун тушунарли тарзда баён этилганлигига ва тузиладиган ипотека кредити шартномасида фоиз ставкасининг ўзгариш тартиби қайд этилганлигига эътибор беришингизни сўралади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги тартиб доирасида тузилган ипотека кредити шартномасида кредит фоизи ставкасининг ўзгарувчанлиги билан боғлиқ шартлар мавжуд бўлмаса, шунингдек, кредит шартномасида кредит фоизи ставкасининг ўзгарувчанлиги назарда тутилган бўлиб, ушбу шартга банк томонидан амал қилинмаса, бевосита кредит ажратган тижорат банкига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигингизни маълум қилди.

Қарз олувчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги бўйича асосли мурожаатлари тижорат банклари томонидан қаноатлантирилмаса, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона “Ишонч телефони” орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

#регулятор
4.0K views12:05
Ochish/sharhlash
2021-01-28 10:21:16 Банклар ва газета-журналлар

Газета ва журналларни ҳеч ким ўқимай қўйди, қоғоз матбуоти "ўлиб бормоқда", дейишади-ку, лекин 'exarid.uz'да айрим банкларнинг газета ва журналлар обунасига ҳамда уларда 'pr-мақола' ва рекламалар чиқаришга ўтказаётган пулларни кўриб, а йўқ, газета ва журналлар ҳали бери "ўлмас экан" деворасан, киши.

Масалан, биргина "Халқ сўзи — Народное слово" газеталарига филиалларни марказлашган тарзда обуна қилиш учун, тегишли таҳририятга Халқ банки 1 млрд.сўмдан ортиқ (1,2), ЎзСҚБ 316 млн.сўм, Алоқабанк эса 199 млн. сўм ўтказиб берган. Ёки яна "Янги Ўзбекистон" газетаси обунаси учун Халқ банки 239 млн. сўм ўтказганлигини мисол келтириш мумкин.

Халқаро қоғоз нашрларга обуна бўлишда ҳам суммалар чакана эмас. Масалан, Ипотека банкнинг фақат Бош офиси ўзи жами обуна учун ўтказган 537 млн. сўмининг асосий қисми шу халқаро газета ва журналларга бўлиши мумкин (порталда шартнома илова қилинмаган). Бу борада ЎзСҚБ Бош офиси харажати бироз камтарроқ — 220 млн. сўм, Республика Марказий банкининг харажати эса анча камтар — 98,7 млн. сўм.

Банклар айрим газета ва журналларга нафақат обуна орқали, балки уларга реклама ва мақолалар бериб туриш орқали ҳам "мадад бериб" туришади. Масалан, яна ўша Ипотека банк 10 га яқин газета ва журналларга йиллик реклама ва пиар-мақолалар учун 480 млн. сўмликдан ортиқ шартномалар имзолаган (афсусланарлиси, нашрлардан айримларини шахсан биз фақат пистачи хотинларда кўрганмиз).

Ҳа, айтганча, ЎзМиллийбанк, Агробанк, Асакабанк, Қишлоққурилишбанк каби йирик банкларнинг шу йўналишда тузган шартномаларини корпоратив харидлар порталидан топа олмадик. Улар ё тегишли шартномаларни порталга киритишмаган ё умуман "газит" ўқишмайди. Ўқишмаса-ку майли, лекин шартномаларни харидлар порталига киритмаслик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

UPD: Микрокредитбанк ҳам марказлашган тарзда газета ва журналлар обунаси учун 590 млн. сўм ўтказган экан.

S.s.: Пост банкларнинг харажатларини оқилоналаштириш тўғрисида эди. Биз бу пост билан одамларни газета ва журнал ўқимасликка ундамоқчи эмасмиз, ўзингизга қизиқ бўлган ҳар қандай нашрни ўқишингиз мумкин. Шунчаки, яхши ва фойдали қоғоз нашрлар ҳам бор, ёпилиб кетди ёки ёпилай деб турибди — ўшаларни қўллаб-қувватлаган яхшимиди, демоқчимиз, холос.

#korporativxarid


@bankers_uz
3.3K views07:21
Ochish/sharhlash
2021-01-27 17:35:12 18-30 ёшлилар орасида расмий ишсизлик 17 фоиз — Gazetauz

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Ёшлар муаммоларини манзилли ҳал этиш учун:

  ҳокимнинг иқтисодиёт, инвестициялар ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари — бандлик масалаларига;

солиқ идораси, савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари раҳбарлари — ёшларни тадбиркорликка жалб қилишга;

ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари — ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга;

туман прокурори, ички ишлар ва мудофаа бўлими бошлиқлари — уюшмаган ёшлар билан ишлаш, жиноятчиликни жиловлаш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга масъул бўлади.

2021 йилда 500 минг нафар ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш зарурлиги таъкидланди.
4.1K views14:35
Ochish/sharhlash
2021-01-27 06:45:57
Қарз олиб уйланган йигит банкоматдан пул уғирлади

Уйланиш учун 76 млн. сўм қарз олган йигит тўйдан 1 ой ўтиб банкоматга ўғирликка тушди

Аниқланишича, у аввалроқ ҳам пойтахтдаги банкоматлардан биридан 87 млн. сўмдан кўпроқ пулни "уриб" кетган.
4.8K views03:45
Ochish/sharhlash