2021-01-21 13:49:59
Раис ота, колхозимизда ғалати ишлар бўлаяпти
Эрталабдан қаҳрамонлари сизга жуда яхши таниш "Молхона"нинг дастлабки бобларини эшитишга улгурган бўлсангиз, шунга яқин мавзуни давом эттирамиз.
Эсингизда бўлса, 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида қорамоллар сони
356,5 мингга камайиб кетгани ҳақида ёзган эдик. Ўшандан буён қорамол статистикаси бўйича саволлар саволлигича қолмоқда.
"Абдуллажон" фильмидаги
"Раис ота, колхозимизда ғалати ишлар бўлаяпти, тарвузлар, сигирлар" ибораси эсингиздами?
Бугун эълон қилинган янги статистикага кўра, қорамоллар сони яна кўпайишни бошлаган. Кўпайгандаям жуда тез ва юқори суръатда. Агар статистикага ишонилса, 2021 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда қорамоллар сони 13 188,7 мингтага етган. Бу 2020 йил 1 июлга нисбатан 576,9 мингтага кўп дегани.
Қандай қилиб дастлабки ярим йилда 356 минтага камайган қорамоллар, кейинги ярим йилликда 576,9 мингтага ошиши мумкин?
Агар Қозоғистон ва Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини тўхтатиб қўйгани, гўшт ишлаб чиқариш ва истеъмоли инобатга олинса, албатта, бу мўъжиза.
Ё сигирлар иккитадан, учтадан потирлатиб туғишни бошлаганмикан? Нима бўлгандаям, дунёнинг кўп мамлакатларида ЯИМ қисқарган 2020 йилда Ўзбекистонда ЯИМ ўсди, кўраяпмизки, бунда қорамолларнинг ҳиссаси алоҳида. Раҳмат, қорамоллар, десак бўлади.
@the_bankiroff
3.6K views10:49