2021-09-24 15:06:24
10 та яхши кўрганингизни ёзинг
(аввал ёзинг, кейин постни ўқинг)
Ёздингизми? энди таҳлил қиламиз солиштирамиз аслида қандай бўлиши керак.1. Аллоҳ. Бизни энг яхши нарсалар билан, гўзал сийратда яратган Аллоҳ туриши керак. Инсон учун энг муҳими бу- Аллоҳ. Ҳаётимизда унинг фарзи дастури амал бўлиши керак.
2. Расулуллоҳ С.А.В. Инсон зоти ота-онасидан ҳам кўра кўпроқ Расулуллоҳни яхши кўриши керак: Чунки фақат Расулуллоҳ С.А.В қиёматда «умматим, умматим» деб бизни ҳимоя қилгувчи зотдир. Охир замон пайғамбари «Расулуллоҳнинг умматлари»дек шарафли номга сазовор бўлганлар қаториданмиз.Уларга муносиб уммат бўлиш бизнинг вазифамиз.
3.Ота-она, чунки Аллоҳ онамизни оёқларини остига жаннатни қўйди, отамизга баракани берди. Аллоҳ инсон отасини қанчалик улуғласа унга баракот, онасининг дуосини олса жаннатни ҳадия қилар экан. Шунинг учун учинчи ўринга ота-она туриши керак.
4-ватан, ҳар битта инсон ўзининг ватанида азиз ва эркин. Ватанга бўлган муҳаббат ҳар доим ҳамроҳ бўлса, инсон ўзининг илдизларини маҳкам ушлаб қолган бўлади.
Рўйхатнинг асосийлари шулар бўлиши керак. Чунки: Борлиғимиз-Аллоҳда, Суянишимиз- умматлигимизда, Куч-қувватимиз- ота-онамизда, илдизимиз эса ватанимиздадир. Аввало уларни севишни бошласак, қолганлари эса аста секинлик билан жойига тушаверади
Рўйхатни қандай тўлдирган эдингиз? Ёзиб қолдиринг
Яқинларингизга илининг
Расмий канал: @azizaxontashxodjaeva
38.8K viewsedited 12:06