Get Mystery Box with random crypto!

Шаҳло Ботирова.... ШУКУР ҚИЛАМАН Умрим бахш этгани,бахт онла | Psixologiya

Шаҳло Ботирова....
ШУКУР ҚИЛАМАН

Умрим бахш этгани,бахт онлар ҳаққи,
Бир умр кўксимда,меҳрлар туртки,
Кетишим билсамда,йиқилса чўққи,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Ҳаёт йўлларида,кўп бўлдим ёмон,
Қанчалар орзуйим,айланди армон.
Дардимга нечалар,бўлдилар дармон,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Талпиндим қуёшга,нурдан бердилар,
Офтобдек меҳридан,қувонч тутдилар,
Соғинчдан шодланиб,
ўртанди диллар,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Ҳижронлар кўксимни,
тиғлаган чоғлар,
Яқинларим дилда,қолдирса доғлар,
Келишин биламан,у бахтли дамлар,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

Самодан кутаман,бахтнинг наҳори,
Тонгимда эсади,гуллар ифори,
Мен сендан миннатдор,
умрим баҳори,
Қўлларим кўксимда,шукур қиламан.

                  Ш.ЗИЁ.
Доимо  ШУКР килинг.


@PSIXOLOGIYA_369