Get Mystery Box with random crypto!

Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди Ҳазрати Набий солл | Psixologiya

Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди


Ҳазрати Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Олов ўтинни еб битиргани каби ҳасад ҳам мўъминнинг ҳасанотини еб битиради».

Ҳасадгўй Аллоҳнинг раҳматидан узоқдир. У соллаллоҳу алайҳи ва салламдан маҳрум ҳолда тонг оттиради ва кун боттиради.

Ҳасадчи улуғ бўлолмайди.

Ҳасадчи инкор қилувчидир, чунки у якка
Аллоҳнинг қазои қадарига рози бўлмаётир.

Ҳасадчи мушрикдир, унга мушрикларнинг гуноҳи бор, чунки у ўз Яратган Эгасининг берганига мункир бўлаётир.

Ҳасадчи ғамгин бўлиб яшайди ва ғамгин ҳолда ўлади.

Ҳасадчи фақирдир ва Аллоҳнинг наздида ҳақирдир – хордир.

Ҳасадчининг аломати икки нарсадир: агар унинг олдида бўлсанг, сени ўзингга мақтайди, агар йўқ бўлсанг, сени ғийбат қилади.

Ҳасадчи жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди.

Ҳасадчи куфрони неъмат қилувчидир ва қиёмат куни кечирилмайдиган шахсдир.

Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" асаридан

@PSIXOLOGIYA_369