Get Mystery Box with random crypto!

Аёл оламни тебратар

Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар А
Telegram kanalining logotibi ayololamm — Аёл оламни тебратар
Kanal manzili: @ayololamm
Toifalar: Adabiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.15K
Kanalning ta’rifi

👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2023-04-23 08:09:48
Ассаламу Алайкум!
Якшанба тонгги муборак бўлсин

Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
Кўнглингизни хотиржам,
Чеҳрангизни нурли қилсин.
Танангизни саломатлик,
Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
243 views05:09
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:28:10 Аёл оламни тебратар pinned a video
04:28
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:28:07
БИР ГУЗАЛ ЛИБОС ТАРИХИ.

Шунака видеоларга кизиксангиз каналимизда тикилиб ётибди .

  Кизингиз  ,синглингиз ёки узингиз
ТИКУВЧИЛИК
КАШТАЧИЛИК
ГУЛЛАР
КУРОКЧИЛИК  хунарларини теппа текин урганишини хохлайсизми.
Тарихдаги машхур либослар кандай тикилганига кизикасизми дарров каналимизга кушилиб олинг  .

Дизайнерлар долларга ургатадиган хунар сирлари канал мизда 6 йилдан буён текин ургатилади.
324 views04:28
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:25:51 ЭРАМ
13 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева
18- қисм
(давоми)

  - Майли опажон . Тошкентга келганингиздан сўнг гаплашиб олсак ҳам бўлади. Сиз билан эртага қайтганингиздан сўнг учрашсак. Маслаҳатлашиб оладиган муҳим гаплар йиғилиб қолган.

   Фирдавса ўзи ёзган хабарини йўллаши билан Гавҳархондан тез орада жавоб қайтди:

  - О кей.

    Фирдавса бошини ёстиққа қўйиб бироз мизғиб олмоқчи эди, аммо бўлмади. Руҳидаги асабий зиқлик уни кўз юмишга қўймади.
   Қиз Саид Исмоил келгунига қадар вақтни ўлдириш мақсадида ўзини бирор юмуш билан чалғитмоқчи бўлди. Бироқ кафтдек квартирада нима иш ҳам бўлсин ? Шунда Фирдавсанинг хаёлига кеча Саид Исмоил билдирган таклиф келди. "Ҳаёт қўшиғи" кольесига комплект қилиб унинг диадемаси чизмасини чизиш.
   Фирдавса кўп ўйланиб ўтирмади . У тумба устида турган ноутбукини олиб тармоққа улади- ю, дастлаб Саид Исмоил юритаётган  сайтни кўрмоқчи бўлди . Сайт фаолиятини фақатгина унга бадалини тўлаб аъзо бўлганлар кузата олишлари мумкин экан.
   Стасья оппоқ кулча юзли , қош - киприк, сочлари қорадан кўра шокалад ва каштан ўртасидаги рангга мойил қиз эди. Фирдавса шу топда ўзини кечадан буён қизиқтириб келаётган энг асосий саволга жавоб топганди . Мана гап қаерда экан ?! Стасья нима учун "Ҳаёт қўшиғи" кольеси учун алоҳида таклиф билдирган ?
   Стасьянинг кўз гавҳарлари гўзаллик маликалари учун асосий мезон саналган  яшил рангда экан. Ҳуддики "Ҳаёт қўшиғи"нинг асосий фони каби.
   - Эээ - ҳаа ... Бу қиз ёш бўлишига қарамай нафис санъат олами синоатларидан етарлича хабардор экан-ку ?! - завқланди Фирдавса ,- оббо Стасьяхон-ей ? Мана энди сизга нима ёқишини , заиф томонингиз қайсилигини , сизга қай тарафдан манфаатли муомала қилишни биламиз ,- у шундай деганча чуқур тин олди ,- қани кетдик ! Ишга киришдик бўлмаса ? Бу сафар кўрайлик- чи , чизгиларимиз кўнглингиздан яна чуқур жой олармикан ?

    Фирдавса ноутбукини олганча ошхонага йўл олди . У ердаги стол устига қўлидагини қўйгач , ичкарига қайта кириб , тумбанинг энг пастки тортмасидан эскизлар альбоми ва рангли қаламлар тўпламини олиб чиқди.
   Қолган бошқаси бекор эди ... Қолган бошқаси бекор бўлганди .
   Фирдавса эскизлар альбоми ёдига шунча нарсани солганидан янада маҳзунлашди. Бироқ тез орада бор фикр-у хаёлини яратилиши лозим бўлган диадема эскизига қаратди.

  "Стасьянинг юзлари юмалоқ ,- эскиз талқинини ярата бошлади Фирдавса ,- демак унинг бошига қўндирилиши лозим бўлган тож- диадемадаги деталлар ромб ёки олтибурчак шаклида бўлиши мақсадга муофиқ. Колье нафис қилиб чизилган эди. Бироқ тож ўз номи билан тож . У ҳашаматли бўлгани маъқул. Лекин уни кийувчиси ёш қиз бўлганлиги сабаб бу ҳашаматни нозиклик ортига яширмоқ керак. Колье , тож... Буларга етишмаётгани зираклар холос. Аммо зираклар бу ансамлда энг кўзга ташланмайдигани бўлиши лозим . Энг асосий ютуқ ана шунда...
   Фирдавса хаёлларига ғарқ бўлганча икки соатдан ортиқ ишлади.
    Эшик қўнғироғи жиринглаганда эскизнинг асосий қисми битаёзган эди.

   - Ҳозир ,- ташқарига овоз берди Фирдавса ,- мана кетаяпман.
   Эшик очилганда остонада қиз таҳмин қилган инсон Саид Исмоил турганини кўриб бош силкиди:
   - Узр . Мен ҳозир тезда тайёр бўламан.
   - Яхши,- деди Саид Исмоил қизга жавобан,- мен сизни ташқарида кутиб тураман...
  
#давоми_бор     46

Муаллиф: Хазонрезги
351 views04:25
Ochish/sharhlash
2023-04-23 07:22:00 ЭРАМ 12 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева #ЭРАМ 17-қисм (давоми)     - Жаннат ... - бир ютиниб тилга кирди Саид Исмоил , - сиз вақтни йўқотманг дегандим . Қолаверса "Ҳаёт қўшиғи" кольесининг кўришлар сони учун ҳам ҳисобимда анча пул тўпланган.…
362 views04:22
Ochish/sharhlash
2023-04-22 05:53:16
Ассалому Алайкум!

Хайрли тонг !
Азизларим, мехрибонларим, ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда, қалбан дилимга яқинларим!

ЭЙ Аллохим ўзинг Мехрибон рахмдилсан.

Беморларнинг дардига шифо бергин.

ЭЙ, Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу ниятлари бўлса, ўзинг ёрдам бер.

Аллохим!

ЭЙ, РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни, дўстга зор , душманга хор қилмагин

Биз бандаларинг билиб ва билмай қилган гунохларимизни кечиргин
1.0K views02:53
Ochish/sharhlash
2023-04-21 20:27:50
Она қучоқласам майлими сизни...

Турли ташвишлардан чалғиб, ортиниб,
Кўнглингиз тўқласам, майлими сизни,
Ёнизда турибман бироз тортиниб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Ўзимни ўйлабман қадрингиз билмай,
Нимадан ғамгинсиз, дардингиз билмай,
Бугун қаршингизда жимгина турмай,
Она қучоқласам майлими сизни...

Дилингиз оғритиб, қилмадим парво,
Сизга соғинчларни кўрибман раво,
Ўксик қалбингизга бўларми даво,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кутдингиз бормадим сизни куйдириб,
Юрибман қизларни суйиб суйдириб,
Бу телба танамга бахтни туйдириб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Боқаман жуда ҳам мунгли кўзингиз,
Билдим бахт экансиз фақат ўзингиз,
Хатоларин билди, шоир ўғлингиз,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кел болам дейсиза, кўзингизда ёш,
Мен ҳам йиғлаб олай, йетмади бардош,
Эриб кетармикан дилимдаги тош,
Она қучоқласам майлими сизни...
406 views17:27
Ochish/sharhlash
2023-04-21 04:29:26
Хайит айём, муборак бўлсин!

Рамазонда, тоат қилганлар.
Рўза тутиб, сабр қилганлар.
Хақнинг, ризосини топганлар.
Хайит айём , муборак бўлсин !

Ифтор қилиб, эхсон қилганлар.
Тахажжудда, қоим бўлганлар.
Ўз нафсига, хоким бўлганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Каломуллоҳ,  хатм қилганлар.
Эрта тонгда, зикр қилганлар.
Яратганга, шукр қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Гунохига, тавба қилганлар.
Хақдан қўрқиб, ёшин тукканлар.
Рахматидан, умид этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Қадр туни, бедор бўлганлар.
Етим бошин, силаб суйганлар.
Яратганни, рози қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Беморлардан,хабар олганлар.
Мухтожларни, холин сўрганлар.
Закотларни, адо этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин!

@Barno_Otinoyimiz
489 views01:29
Ochish/sharhlash
2023-04-20 20:45:11
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
1.4K views17:45
Ochish/sharhlash
2023-04-20 15:57:38
#Mehndi


XAYIT AYYOMIGA HINA CHIZISH VIDEO DARSLIKLARI
1.3K views12:57
Ochish/sharhlash