Get Mystery Box with random crypto!

Хайит айём, муборак бўлсин! Рамазонда, тоат қилганлар. Рўза | Аёл оламни тебратар

Хайит айём, муборак бўлсин!

Рамазонда, тоат қилганлар.
Рўза тутиб, сабр қилганлар.
Хақнинг, ризосини топганлар.
Хайит айём , муборак бўлсин !

Ифтор қилиб, эхсон қилганлар.
Тахажжудда, қоим бўлганлар.
Ўз нафсига, хоким бўлганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Каломуллоҳ,  хатм қилганлар.
Эрта тонгда, зикр қилганлар.
Яратганга, шукр қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Гунохига, тавба қилганлар.
Хақдан қўрқиб, ёшин тукканлар.
Рахматидан, умид этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Қадр туни, бедор бўлганлар.
Етим бошин, силаб суйганлар.
Яратганни, рози қилганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин !

Беморлардан,хабар олганлар.
Мухтожларни, холин сўрганлар.
Закотларни, адо этганлар.
Хайит айём, муборак бўлсин!

@Barno_Otinoyimiz