Get Mystery Box with random crypto!

Она қучоқласам майлими сизни... Турли ташвишлардан чалғиб, ор | Аёл оламни тебратар

Она қучоқласам майлими сизни...

Турли ташвишлардан чалғиб, ортиниб,
Кўнглингиз тўқласам, майлими сизни,
Ёнизда турибман бироз тортиниб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Ўзимни ўйлабман қадрингиз билмай,
Нимадан ғамгинсиз, дардингиз билмай,
Бугун қаршингизда жимгина турмай,
Она қучоқласам майлими сизни...

Дилингиз оғритиб, қилмадим парво,
Сизга соғинчларни кўрибман раво,
Ўксик қалбингизга бўларми даво,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кутдингиз бормадим сизни куйдириб,
Юрибман қизларни суйиб суйдириб,
Бу телба танамга бахтни туйдириб,
Она қучоқласам майлими сизни...

Боқаман жуда ҳам мунгли кўзингиз,
Билдим бахт экансиз фақат ўзингиз,
Хатоларин билди, шоир ўғлингиз,
Она қучоқласам майлими сизни...

Кел болам дейсиза, кўзингизда ёш,
Мен ҳам йиғлаб олай, йетмади бардош,
Эриб кетармикан дилимдаги тош,
Она қучоқласам майлими сизни...