Get Mystery Box with random crypto!

ЭРАМ 13 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева 18- қисм (д | Аёл оламни тебратар

ЭРАМ
13 mart 2023. Muallif: Гулбаҳор Рахматуллаева
18- қисм
(давоми)

  - Майли опажон . Тошкентга келганингиздан сўнг гаплашиб олсак ҳам бўлади. Сиз билан эртага қайтганингиздан сўнг учрашсак. Маслаҳатлашиб оладиган муҳим гаплар йиғилиб қолган.

   Фирдавса ўзи ёзган хабарини йўллаши билан Гавҳархондан тез орада жавоб қайтди:

  - О кей.

    Фирдавса бошини ёстиққа қўйиб бироз мизғиб олмоқчи эди, аммо бўлмади. Руҳидаги асабий зиқлик уни кўз юмишга қўймади.
   Қиз Саид Исмоил келгунига қадар вақтни ўлдириш мақсадида ўзини бирор юмуш билан чалғитмоқчи бўлди. Бироқ кафтдек квартирада нима иш ҳам бўлсин ? Шунда Фирдавсанинг хаёлига кеча Саид Исмоил билдирган таклиф келди. "Ҳаёт қўшиғи" кольесига комплект қилиб унинг диадемаси чизмасини чизиш.
   Фирдавса кўп ўйланиб ўтирмади . У тумба устида турган ноутбукини олиб тармоққа улади- ю, дастлаб Саид Исмоил юритаётган  сайтни кўрмоқчи бўлди . Сайт фаолиятини фақатгина унга бадалини тўлаб аъзо бўлганлар кузата олишлари мумкин экан.
   Стасья оппоқ кулча юзли , қош - киприк, сочлари қорадан кўра шокалад ва каштан ўртасидаги рангга мойил қиз эди. Фирдавса шу топда ўзини кечадан буён қизиқтириб келаётган энг асосий саволга жавоб топганди . Мана гап қаерда экан ?! Стасья нима учун "Ҳаёт қўшиғи" кольеси учун алоҳида таклиф билдирган ?
   Стасьянинг кўз гавҳарлари гўзаллик маликалари учун асосий мезон саналган  яшил рангда экан. Ҳуддики "Ҳаёт қўшиғи"нинг асосий фони каби.
   - Эээ - ҳаа ... Бу қиз ёш бўлишига қарамай нафис санъат олами синоатларидан етарлича хабардор экан-ку ?! - завқланди Фирдавса ,- оббо Стасьяхон-ей ? Мана энди сизга нима ёқишини , заиф томонингиз қайсилигини , сизга қай тарафдан манфаатли муомала қилишни биламиз ,- у шундай деганча чуқур тин олди ,- қани кетдик ! Ишга киришдик бўлмаса ? Бу сафар кўрайлик- чи , чизгиларимиз кўнглингиздан яна чуқур жой олармикан ?

    Фирдавса ноутбукини олганча ошхонага йўл олди . У ердаги стол устига қўлидагини қўйгач , ичкарига қайта кириб , тумбанинг энг пастки тортмасидан эскизлар альбоми ва рангли қаламлар тўпламини олиб чиқди.
   Қолган бошқаси бекор эди ... Қолган бошқаси бекор бўлганди .
   Фирдавса эскизлар альбоми ёдига шунча нарсани солганидан янада маҳзунлашди. Бироқ тез орада бор фикр-у хаёлини яратилиши лозим бўлган диадема эскизига қаратди.

  "Стасьянинг юзлари юмалоқ ,- эскиз талқинини ярата бошлади Фирдавса ,- демак унинг бошига қўндирилиши лозим бўлган тож- диадемадаги деталлар ромб ёки олтибурчак шаклида бўлиши мақсадга муофиқ. Колье нафис қилиб чизилган эди. Бироқ тож ўз номи билан тож . У ҳашаматли бўлгани маъқул. Лекин уни кийувчиси ёш қиз бўлганлиги сабаб бу ҳашаматни нозиклик ортига яширмоқ керак. Колье , тож... Буларга етишмаётгани зираклар холос. Аммо зираклар бу ансамлда энг кўзга ташланмайдигани бўлиши лозим . Энг асосий ютуқ ана шунда...
   Фирдавса хаёлларига ғарқ бўлганча икки соатдан ортиқ ишлади.
    Эшик қўнғироғи жиринглаганда эскизнинг асосий қисми битаёзган эди.

   - Ҳозир ,- ташқарига овоз берди Фирдавса ,- мана кетаяпман.
   Эшик очилганда остонада қиз таҳмин қилган инсон Саид Исмоил турганини кўриб бош силкиди:
   - Узр . Мен ҳозир тезда тайёр бўламан.
   - Яхши,- деди Саид Исмоил қизга жавобан,- мен сизни ташқарида кутиб тураман...
  
#давоми_бор     46

Муаллиф: Хазонрезги