Get Mystery Box with random crypto!

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti A
Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti
Kanal manzili: @avloniyuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 116.73K
Kanalning ta’rifi

Facebook
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Website
http://avloniy.uz/
YouTube
https://www.youtube.com/channel/UCf6MGrax28HsY9DCBo3eeTA
Қайта тайёрлов:
https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov
LMS йўриқнома 👉 @lms_video_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 104

2022-01-14 07:30:02
А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан барча юртдошларимизни чин юракдан табриклайди!

Сиз ҳимоячиларимизнинг олиб бораётган мардона хизматларингиз туфайли она юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, болаларимиз, мўътабар оналаримиз, кексаларимиз хотиржам!

Ўз ҳаётини халқ, юрт тинчлиги учун бағишлаб, ғоят масъулиятли вазифани шараф билан адо этаётган мард ва жасур, юртга садоқатли ҳарбийларимизга чуқур миннатдорчилик билдирамиз!

⚘Айни пайтда ўз фарзандларини – Қуролли Кучларимизнинг аскар ва офицерларини Алпомишдек ботир, чинакам ватанпарвар этиб тарбиялаган барча ота-оналарга, ҳарбийларимиз билан ҳаёт қувончи ва ташвишларини доимо баҳам кўриб келаётган уларнинг рафиқалари ва оила аъзоларига ташаккуримизни изҳор этамиз!

Юртимиз тинчлигига кўз тегмасин!
Осмонимиз ҳамиша мусаффо бўлсин!

Ҳурмат билан,

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти жамоаси
19.8K viewsedited  04:30
Ochish/sharhlash
2022-01-13 15:20:08
Шартнома асосида ишга таклиф!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти малакали саҳифаловчиларни шартнома асосида ишга таклиф этади!

Ўқитувчининг касбий стандарти – миллий таълимни халқаро даражага кўтариш воситаси сифатида (каталогини) саҳифалаш (вёрстка қилиш) лозим.

Каталог жами: 64 бетда

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- Энг камида бир йиллик иш тажрибаси;
- Яратган ишларидан намуна тақдим этишлари лозим

Таклиф этиладиган сумма: 6 млн сўм

Талабгорлар 17 январга қадар avloniy@xtv.uz манзилига ёки +99897 705-60-15 телефон рақамига мурожаат қилишлари сўралади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
16.3K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2022-01-13 14:56:01 #Мактаблар
#Сарҳисоб

2021 йил давомида умумтаълим мактабларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида видеоинфографика

Видеода:

Аккредитация натижалари

Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари

Ўқувчиларнинг назорат ишларида кўрсатган натижалари

Ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлили

Соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларга услубий ёрдам кўрсатиш

ҳамда ушбу йўналишдаги яна бошқа қатор йўналишлар бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.

Youtube(HD)да кўриш:



Таълим инспекцияси телеграм каналига уланиш
https://t.me/uztdi
12.7K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-01-13 12:50:19
DIQQAT!

Fan o‘qituvchilarini shartnoma asosida ishga taklif qilamiz!

A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan Xalq ta’limi vazirining 2021-yil 16-dekabrdagi 404-son buyrug‘i ijrosini ta’minlash maqsadida “STesting” platformasida o‘quvchilar tomonidan bajarilgan (PIRLS, PISA va TIMSS) topshiriqlarni tekshirish va baholash uchun fuqarolik shartnomasi asosida barcha fan pedagog-mutaxassislarni jalb etish yuzasidan tanlov e’lon qilinadi.

Vazifalar:

“STesting”
platformasida PIRLS, PISA va TIMSS xalqaro tadqiqotlar bo‘yicha o‘quvchilar tomonidan kiritilgan javoblarni tekshirish;

O‘quvchilarning javoblarini belgilangan mezonlar asosida baholash va natijalarni kiritish.

Ishlash istagidagilar rezyume (CV) (telefon raqami ko‘rsatilgan holda), pasport nusxasini 2022 yil 15 yanvarga qadar avloniy@xtv.uz (yoki telegram orqali
@SXAzimov manziliga yuborishlari so‘raladi.

A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring

Telegram |Facebook |Website|YouTube
51.2K viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2022-01-13 09:09:35
“STesting” платформасини кенг жорий этиш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтмоқда

Айни вақтда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан халқаро баҳолаш тадқиқотларига тайёргарлик кўриш учун ишлаб чиқилган “STesting” платформасини амалиётга кенг жорий этиш мақсадида ҳудудий малака ошириш марказлари ўқитувчилари учун ўқув-семинар ўтказилмоқда.

Семинарда халқаро баҳолаш тадқиқотларига муносиб тайёргарлик кўриш ва “STesting” электрон платформасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, “STesting” платформаси имкониятлари ва унда ишлаш тартиби бўйича тушунчалар берилмоқда. Семинарлар тўғрисида яна батафсил тўхталамиз.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
21.9K views06:09
Ochish/sharhlash
2022-01-12 15:33:11
Шартнома асосида ишга таклиф!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти малакали дизайнерларни шартнома асосида ишга таклиф этади!

Ўқитувчининг касбий стандарти – миллий таълимни халқаро даражага кўтариш воситаси сифатида (каталогига) юксак савияда дизайн бериш лозим.

Каталог жами 64 бетда 4 босма табоқда

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- Энг камида бир йиллик иш тажрибаси;
- Яратган ишларидан намуна тақдим этишлари лозим.

Таклиф этиладиган сумма: 6 млн сўм

Талабгорлар 17 январга қадар avloniy@xtv.uz манзилига ёки +99897 705-60-15 телефон рақамига мурожаат қилишлари сўралади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
26.1K views12:33
Ochish/sharhlash
2022-01-12 09:39:27 #хабарнома

Халқ таълими педагоглари диққатига!

Хабарингиз бор, халқ таълими вазирининг 2021 йил 24 сентябрдаги "Узлуксиз касбий таълим махсус электрон платформаси орқали умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун тажриба-синов тарзида узлуксиз касбий ривожлантириш курсларини ташкил этиш тўғрисида"ги 309-сон буйруғи асосида Бошланғич таълим ўқитувчилари учун узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ташкил этилган эди.

Фан ўқитувчилари учун мазкур платформа орқали малака ошириш курслари 2022 йил январь ойидан босқичма-босқич ташкил этилмоқда.

Бугунга қадар эса фанлар бўйича ишлаб чиқилган контент материаллари тест режимида экспертизадан ўтказиш учун фаоллаштирилган эди.

Эслатиб ўтамиз, халқ таълими ходимлари Ўзбекистон Республикаси президентининг ПҚ-4963-сон қарорига мувофиқ, ҳар йили йил давомида ўз малакаларини ошириб боришлари белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан ушбу жараёнда рўйхатдан ўтиб, курс материаллари билан танишган ва топшириқларни бажариб, сертификат олган педагоглар 2022 йил учун ҳам белгиланган тартибда малака ошириш курсларида қатнашишлари ҳамда сертификат олишлари лозимлигини эслатиб ўтамиз!

“Узлуксиз касбий таълим” платформаси билан боғлиқ саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти "Кўмак берувчи техник ёрдам хизмати" ни йўлга қўйган.

Операторлар 24/7 режимида фаолият юритади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
37.6K viewsedited  06:39
Ochish/sharhlash
2022-01-11 12:42:01 ДИҚҚАТ!

Ҳурматли халқ таълими педагог ходимлари!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан 12-23 январь кунлари 27 та фан доирасида умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчилари учун онлайн малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Мазкур малака ошириш курсларини ташкил этишда телеграм ижтимоий тармоғи орқали 27 та фан учун алоҳида каналлар очилди. Бу курслар чат шаклида мутахассислар томонидан зарурий тьюторлик маслаҳатлари асосида соат 9:00 дан 18:00 га қадар олиб борилади.

Шунингдек, 12 январдан бошлаб барча умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг кадрлар заҳираси ҳамда фан методистлари учун “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ташкил этилмоқда.

Қуйидаги рўйхатдан сизни қизиқтираётган фанни танлаб, каналга аъзо бўласиз ва у ердаги видео курс билан танишасиз. Сизда қўшимча саволлар бўлса, изоҳларда қолдирасиз. Масъуллар саволларингизга ўз вақтида жавоб берадилар.
148.5K views09:42
Ochish/sharhlash
2022-01-10 08:02:18 Хусусий мактабларда ҳам қишки таътил муддати 2022 йил 24 январга қадар узайтирилади.

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш мақсадга мувофиқлигини билдирди.

Шунингдек, қишки таътил кунларида хусусий мактаб ўқувчиларига озиқ-овқат берилмаслиги ҳамда бошқа сарф-харажатлар қилинмаслиги инобатга олиниб, уларнинг ота-оналаридан шу муддатлар учун тўлов ундирилмаслиги тавсия этилди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
20.6K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2022-01-10 07:50:54
#Сўраган_эдингиз

Қишки таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайдими?

Куни кеча Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақидаги хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан кўплаб саволлар йўлланди. Бугун кун давомида ана шу саволларга жавоб бериб борамиз.

САВОЛ: Қишки таътил кунларини 24 январга қадар узайтирилгани ўқитувчиларнинг ойлик маошига таъсир қилмайдими?

ЖАВОБ:
Умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
15.9K views04:50
Ochish/sharhlash