Get Mystery Box with random crypto!

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti A
Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti
Kanal manzili: @avloniyuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 116.73K
Kanalning ta’rifi

Facebook
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Website
http://avloniy.uz/
YouTube
https://www.youtube.com/channel/UCf6MGrax28HsY9DCBo3eeTA
Қайта тайёрлов:
https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov
LMS йўриқнома 👉 @lms_video_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 101

2022-01-23 11:58:51 Test.argos.uz каналига уланинг ҳамда давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модулидаги тест саволларидан намуналар билан ўз билимингизни ошириб боринг!

Тест саволлари каналига уланиш — https://t.me/testargosuz
15.6K views08:58
Ochish/sharhlash
2022-01-22 12:01:46 Онлайн таълим жараёни вақтида ўқитувчилар ўзларининг лавозим мажбуриятлари билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда давом этадилар

Жорий йилнинг 24 январидан бошлаб, бир ой муддатда умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари “онлайн” шаклда ташкил этилиши белгиланган.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпанияси томонидан ажратилган телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали дарс машғулотлари мунтазам бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Ўқитувчилар мазкур кундалик жадвал асосида дарс бераётган фанлари бўйича ўқувчиларнинг ўзлаштиришини, уйга вазифаларни бажарилишини ҳамда ўқувчилар билимини синф журналига (электрон кундалик тизими жорий этилган мактабларда Kundalik.com тизимига) баҳолаб боришни таъминлаб боришлари ҳамда заруриятга кўра "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида ўтилган мавзуларни ўқувчиларга қўшимча тушунтириб боришлари лозим.

Мактаб раҳбарларидан таълим муассасасида ўқитувчилар фаолиятини амалга ошириши учун етарли шароитлар яратиб, АКТ хоналарида узлуксиз Интернет ишлашини таъминлаб бериши керак.

Бундан ташқари, “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ, педагог ҳодимлар дарс машғулоти (ўқув-тарбия жараёни)дан ташқари, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни билан ҳам шуғулланиши белгилаб қўйилган.
Шу боис, ўқувчиларнинг онлайн таълим жараёнлари вақтида педагоглар мактабда бевосита лавозим мажбуриятлари ҳамда у билан тузилган меҳнат шартномасида белгиланган вазифалар билан бир қаторда ўз устида мустақил ишлашлари лозим.

Ўз ўрнида, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” буйруғи талабларига мувофиқ мактабда касалланиш ҳолатлари юзага келганда, ўқитувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, коронавируснинг янги штаммининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида педагогларнинг масофадан ишлаши учун имконият берилади.

Мактаб раҳбари ўқитувчиларнинг меҳнат фаолиятини назорат этиш ва мувофиқлаштиришга масъул саналадилар.

Ҳурматли педагоглар, ҳозирда ўқувчи ёшларни ҳимоялаш мақсадида таълим Онлайн шаклга ўтказилгани билан барча ташкилот ва идораларда иш жараёни давом этмоқда шу боис сизлардан ҳам ўз ишингизга масъулият билан ёндошишингиз сўраб қолинади.
11.1K views09:01
Ochish/sharhlash
2022-01-22 08:59:43
“Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022”: курс контентларини яратиш борасида ўқитувчиларга семинар ташкил этилди.

Батафсил

Бу тўғрида ОАВларда

УзА
Маърифат газетаси

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
19.5K views05:59
Ochish/sharhlash
2022-01-21 17:44:31 Азиз ота-оналар, қадрли устозлар!

Сизу бизнинг мақсадимиз Учинчи Ренессанс маънавий пойдеворини барпо этиш экан унинг асосида ўқиб-ўрганишдан, ўз устида мунтазам ишлашдан чарчамайдиган авлодни тарбиялаш ётади.

Ҳар қандай янгилик негизига ўқиб-ўрганиш орқали етилади ва янги ғояларга замин ҳозирланади. Бунинг учун фарзандларимизда мутолаа маданиятини шакллантириш зарурати аёнлашади.

Тўғри, бутун дунё электронлашиб бормоқда. Ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бола компьютер ёки телефон орқали асосан сурат ва фильмларни томоша қилади. Булар табиий ва унинг қизиқишини биз ҳам инкор этмаймиз. Лекин болаларга дастлаб дарсликдан ташқари китобларни ҳам ўқишга тавсия қилишимиз зарур. Мутахассисларнинг маслаҳат беришларича, фарзандларга китобдан аввал газета ва журналлар мутолаасини ўргатган маъқул экан.

Албатта, газета ва журнал, китобга меҳр ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Газета-журнал мутолааси бу нафақат янги билимлар, балки юртимиздаги ўзгаришлар, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг моҳиятини англашга, энг асосийси, ёшларни таҳлилга ўргатади.

Бунинг учун олдимизда турган вазифаларни белгилаб олишни лозим топдик. Аввало, муаллимнинг ўзи барчага ибрат бўлиб ўзи учун энг зарурий нашрларни ўқиб, янги дарс методикаларини ўрганиб, таҳлилий мақолалардан тегишли хулосалар чиқариб, ўз устида мунтазам ишлашни йўлга қўйиши зарур. Ўқитувчилар билим ва малакасини оширишида педагогик нашрларнинг ўрни алоҳидадир.

Ўзида шаклланган бу кўникмани муаллим ўқувчиларининг ота-оналарига “юқтириш”га ҳаракат қилиши ва ўз фарзандлари ёшига муносиб газета-журнал сотиб олиб беришларини тарғиб этиши, алалоқибат, оилалар даврасида мутолаа соатлари ташкил қилинишини йўлга қўйиши келгусида газетхон, китобхон инсонлар кўпайишини таъминлайди.

Мактабда педагог, уйда ота-она болани мутолаага чорласа, кўзлаган мақсадга осон эришиш мумкин. Унутмаслик керакки, болани мутолаа билан тарбияловчи устоз ёки ота-онларнинг ўзи ҳам албатта юксак тафаккур эгаси бўлиши зарур.

Болани мутолаага ўргатиш унинг дунёқараши кундан-кун кенгайиб боришини таъминлайди. Бу йўналишда уларга турли илмий ва бадиий адабиётлар билан биргаликда болалар нашрлари кўмакка келади. Мутолаа қилган ўсмир тарихни, бугунни ва келажакни яхши идрок этадиган буюк шахс бўлиб камол топади.

Миллатимиз келажаги, Ватанимиз эртаси - кенг тафаккурли ёшлар қўлида. Бугун мустақил фикр-мулоҳаза юритадиган, билимдон, зукко, баркамол авлод - эртага Ўзбекистонимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи, уни дунёга танитувчи комил инсон бўлиб етишади. Бунинг учун, албатта, ўғил-қизларнинг билим олишига, дунёқарашини кенгайтиришга уларнинг кичик ёшиданоқ эътибор қаратиш лозим.

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Тонг юлдузи”, “Класс” газеталари, “Халқ таълими”, “Халқ таълими ахборотномаси”, “Бошланғич таълим”, “Тил ва адабиёт таълими”, “Ғунча”, “Гулхан” журналларига ўзи истаб обуна бўлаётган ўқитувчи ва ўқувчилар сони ҳам камайиб кетди.

Бугунги кун ўқитувчи ва ўқувчилари ўз хоҳиши билан газета сотиб олиши, маънавий оламини бойитиши, дунёқарашини кенгайтириши ўта муҳим масаладир. Зеро, нафақат мавжуд дарслик ҳамда қўлланмалар, балки газета ва журналлар орқали болаларга, болалар орқали эса уларнинг оиласидаги катталарга зиё тарқатиш ХАЛҚ ТАЪЛИМИ деган номга муносибдир.

Буюк мутафаккир Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “Муаллим ва муҳаррир – миллатнинг икки кўзидир”.
17.3K views14:44
Ochish/sharhlash
2022-01-21 15:05:02
Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний илмий-тадқиқот институти ўқитувчиларни IELTS ва CAMBRIDGE ENGLISH ASSESSMENT каби халқаро имтиҳонларга тайёрлаш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Чет тили ўқитувчиларининг малакасини ошириш борасида бир қанча лойиҳаларни амалга ошириб келаётган А.Авлоний илмий-тадқиқот институти мазкур йўналишда ҳамкорлик доирасини кенгайтириш мақсадида нодавлат таълим ташкилоти билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

А.Авлоний институти Edu-Action ташкилоти раҳбари У.Ишмухамедов таклифи асосида информацион технологиялар, халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва халқаро даражадаги имтиҳонларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Келажакда томонлар ҳамкорлик доирасида халқ таълими тизимидаги ўқитувчиларнинг IELTS ва CAMBRIDGE ENGLISH ASSESSMENT каби халқаро имтиҳон, дастурларга тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда биргаликда ҳаракат олиб боришга келишиб олдилар.


Telegram |Facebook |Website|YouTube
120.3K viewsedited  12:05
Ochish/sharhlash
2022-01-21 12:00:00 #Муҳим_янгилик

Рус тили устозларимиз кўчасида байрам

С1 даражасидаги сертификатга эга бўлган рус тили ўқитувчилари учун ҳам устама берилади

"Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ҳукумат қарори (34-сон, 19.01.2022) қабул қилинди.

Ушбу ҳужжатнинг 11-бандига кўра, Халқ таълими вазирлигининг С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига сертификат олинган кундан бошлаб икки йил давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда 2022 йилнинг 1 февралидан бошлаб устама тўлаш тартиби жорий этилади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
33.9K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-01-21 10:44:57
Низомга биноан:

Халқ таълими ходимлари белгиланган муддатда малака ошириш курсларидан узрли сабабларсиз ўтмаса, у билан тузилган меҳнат шартномаси, амал қилиш муддатидан қатъи назар, белгиланган тартибда икки ой мобайнида бекор қилинади.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
36.6K views07:44
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:44:13
Фарғона вилоятида малака ошириш тизимидаги ислоҳотлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди

Анжуманда педагоглардаги касб маҳорати ва малака савиясининг доимий ўсиши учун яратилаётган имкониятлар, А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан бутун тизим учун олиб борилаётган ислоҳотлар, институтнинг ишга туширилган "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси ҳамда халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизимига ўтказишдан кўзланган асосий мақсад-педагог-ходимларни замон талабларга мувофиқ қайта тайёрлаш ва мунтазам равишда малакасини оширишдаги вазифалар тўғрисида маълумотлар берилди.

Батафсил

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
23.6K viewsedited  06:44
Ochish/sharhlash
2022-01-20 20:35:11 Yana bir bor qayta eslatib o'tamiz hurmatli ustozlar!

Xalq taʼlimi vazirining 2021 yil 24-sentabrdagi 309-sonli buyrug‘i asosida “Uzluksiz kasbiy taʼlim” platformasida respublikamizning boshlang‘ich sinf o‘qituvchilari uchun malaka oshirish kurslari tajriba-sinov tariqasida yo‘lga qo‘yilgan edi.

Endilikda Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 17-yanvardagi 25-son qarori asosida "Xalq taʼlimi xodimlarini uzluksiz kasbiy rivojlantirish tizimini tashkil etish tartibi to‘g‘risida nizom" tasdiqlanganligi munosabati bilan 2022-yil uchun malaka oshirish kurslari kontentlarining yangilanishi rejalashtirilmoqda.

Shu sababli 21-yanvar soat 00:00 dan boshlab barcha boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarining kredit modul ballarini yig‘ish tartibi yangitdan boshlanadi hamda malaka oshirish kurslari fanlar kesimida bosqichma-bosqich faollashtiriladi.

Биз билан янгиликлар яна-да яқин. Уланинг
https://t.me/raqamli_pedagogik_xizmatlar
7.2K views17:35
Ochish/sharhlash
2022-01-20 20:03:52 24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради

Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг таклифларидан келиб чиқиб 24 январдан бошлаб мактаблардаги таълим жараёни бир ой муддат давомида “онлайн” шаклда олиб борилади.

Масофавий шаклда ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари ҳамда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали бериб борилади. "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида бериладиган дарслар жадвали кунлик равишда "Онлайн мактаб" телеграм канали орқали эълон қилиб борилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқ таълими вазирлиги ота-оналардан фарзандларини уйдаги хавфсизлиги ва соғлигини таъминлаган ҳолда "Онлайн мактаб" лойиҳаси доирасида эфирга узатиладиган дарсларни кузатиб боришларида амалий ёрдам беришларини сўрайди.

Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
5.4K views17:03
Ochish/sharhlash