Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! Ҳурматли халқ таълими педагог ходимлари! А.Авло | A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

ДИҚҚАТ!

Ҳурматли халқ таълими педагог ходимлари!

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан 12-23 январь кунлари 27 та фан доирасида умумтаълим мактаблари педагог-ўқитувчилари учун онлайн малака ошириш курслари ташкил этилмоқда.

Мазкур малака ошириш курсларини ташкил этишда телеграм ижтимоий тармоғи орқали 27 та фан учун алоҳида каналлар очилди. Бу курслар чат шаклида мутахассислар томонидан зарурий тьюторлик маслаҳатлари асосида соат 9:00 дан 18:00 га қадар олиб борилади.

Шунингдек, 12 январдан бошлаб барча умумий ўрта таълим мактаб директорлари, ихтисослаштирилган мактаб-интернати, ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари директорлари ва уларнинг кадрлар заҳираси ҳамда фан методистлари учун “Узлуксиз касбий таълим” махсус электрон платформаси орқали узлуксиз касбий ривожлантириш курслари ташкил этилмоқда.

Қуйидаги рўйхатдан сизни қизиқтираётган фанни танлаб, каналга аъзо бўласиз ва у ердаги видео курс билан танишасиз. Сизда қўшимча саволлар бўлса, изоҳларда қолдирасиз. Масъуллар саволларингизга ўз вақтида жавоб берадилар.