Get Mystery Box with random crypto!

A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti

Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti A
Telegram kanalining logotibi avloniyuz — A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti
Kanal manzili: @avloniyuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 119.44K
Kanalning ta’rifi

Facebook
https://www.facebook.com/avloniy.uz
Website
http://avloniy.uz/
YouTube
https://www.youtube.com/channel/UCf6MGrax28HsY9DCBo3eeTA
Қайта тайёрлов:
https://t.me/avloniy_qayta_tayyorlov
LMS йўриқнома 👉 @lms_video_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 99

2022-01-30 07:04:01
Бугунги кунда умумтаълим мактабларидаги ўқувчиларнинг математика фанидан саводхонлик даражаси қандай? Бу йўналишда қандай лойиҳалар амалга оширилмоқда?


Мавзу: "Ўзбекистонда Япония услубидаги академик ютуқлар тест моделини жорий этиш" лойиҳаси бўйича ўқитивчилар учун навбатдаги вебинар

Кириш:

А.Раджиев - А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори
Саката Ҳиромицу - KEI Advanced ташкилоти лойиҳаси директори

Маърузачилар:

Юта Абе - лойиҳа учун тест саволлари тузувчи
Каида Эри - KEI Advanced ташкилоти лойиҳаси координатори
Султонхўжаева Гўзал - KEI Advanced Тошкентдаги лойиҳа координатори
Шарипова Дурдона - KEI Advanced Тошкентдаги лойиҳа ходими
Бакиев Сабит - KEI Advanced Тошкентдаги лойиҳа ходими


Ўтказилиш куни: 2022 йил 31 январь

Соат: 10:00 да

Вебинар ҳаволаси:
https://us06web.zoom.us/j/89393945137

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
17.9K viewsedited  04:04
Ochish/sharhlash
2022-01-29 12:17:43
#янгиликлар

Халқ таълими тизимидаги маълумотларнинг таҳлилида сунъий интеллект воситаларини жорий этиш борасидаги муҳокамалар

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг Халқ таълими тизими статистикасини шакллантириш ва тадқиқ қилиш илмий-тадқиқот бўлими Фанлар Академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институти вакиллари билан учрашув ташкил этди.

Томонлар суҳбат жараёнида Халқ таълими тизимида статистик кўрсаткичлар ва маълумотларини сунъий интеллект (AI) технологиялари асосида жорий этиш лойиҳасини ишлаб чиқиш, статистик маълумотларни таҳлил қилиш бўйича тизимга мос математик метод ва мезонларни аниқлаштиришнинг назарий асосларини ўрганиш борасида муҳокамалар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар 2022 йилда олиб бориладиган ишлар, режалаштирилган лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари тўғрисида тўхталиб ўтишди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
14.1K views09:17
Ochish/sharhlash
2022-01-28 19:21:36
Юқоридаги Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мутасадди раҳбарлар иштирокида ўтказилган мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида тизимни комплекс ривожлантириш ва ислоҳ қилишга қаратилган янги ташаббуслар илгари сурилди.

Халқ таълими вазирининг барча педагоглар эҳтиёжга асосланган малака ошириш тизимида билим кўникмаларини ошириши тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

Видеоселекторда Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори институтнинг илмий таклифлари билан иштирок этди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
58.0K viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:31:58
Олий маълумотли педагог кадрларни олийгоҳларда тайёрлаш тизими тубдан такомиллаштирилади

Бу ҳақида ҳам айни дамда давлат раҳбари раислигида ўтказилаётган йиғилишда таъкидланди.

Тошкент шаҳридаги 5 та ҳамда ҳудудлардаги 17 та педагог кадрлар тайёрлайдиган олийгоҳларнинг факультетлари доимий тарзда мактабларга бириктирилиши ва 1-курсданоқ ушбу факультетлардаги дарсларнинг 4 куни олийгоҳда, 2 куни бевосита мактабларда ўқитилиши белгиланди.

Шунингдек, мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни назарий билимлар билан бирга фикрлашга чорлайдиган методикаларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

"Бир нарсани яхши тушуниш керак. Ҳозирги шароит, муҳит ва имконият 30-40 йил олдинги даврдан умуман бошқача. Шунинг учун ўқитиш методикаси ҳам, дарслик ҳам, педагогларнинг ёндашуви ҳам замонга мос равишда тубдан ўзгариши керак", деди Президент.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
22.9K viewsedited  13:31
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:24:10
Видеоселекторда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилиши белгиланиб, уларнинг иш ҳақи сезиларли даражада оширилиши маълум килинди.

Давлатимиз раҳбари бундай фидойи, ўзининг ўқитиш услубига, маҳорат мактабига, халқ орасида обрў-эътиборга эга ўқитувчилар ҳар бир туманда борлигини Учтепа тумани 81-мактаб математика ўқитувчиси Рахматилла Каримов, Каттақўрғон тумани 11-мактаб физика ўқитувчиси Сайёра Имомова, Хатирчи тумани 22-мактаб биология ўқитувчиси Шохида Йўлдошева каби педагоглар мисолида санаб, уларнинг бой тажрибасидан самарали фойдаланиш, ўқитиш методикасини кенг оммалаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Бундай педагогларни фаолиятини кенг қўллаб-қувватлаш учун Халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилиши ва унга дастлаб бюджетдан 300 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
16.3K viewsedited  13:24
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:13:55
"Энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланадилар"

Ш.Мирзиёев

Видеоселектор йиғилишида халқ таълимини ўзгартириш учун, аввало, тумандаги мактабларда бошқарувни ислоҳ қилиш зарурлиги қайд этилди.

Туман халқ таълими бўлимларига мудирлик ва мактаб директорлигига танлов асосида малакали менежерларни олиб келиш, хориждан ҳам мутахассислар жалб қилиш, уларга муносиб ойлик иш ҳақи тайинлаш кераклиги таъкидланди.

Шунингдек, энг яхши кўрсаткичларга эришган, ўзининг тажрибасини яратган, таълим сифатини кескин оширган ҳоким ва директорлар мукофотланишини таъкидладилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
18.4K viewsedited  13:13
Ochish/sharhlash
2022-01-28 16:07:04
Айни дамда ўтказилаётган мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселекторда давлатимиз раҳбари мактаб таълими тизимидаги камчилик ва муаммоларни санаб ўтди.

Бугунги кунда республика бўйича 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтожлиги, ҳанузгача 179 та пахсадан қурилган мактаб мавжудлиги, 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлигини танқид қилди. Янги массивлар барпо этилиши, қишлоқ инфратузилмаси кенгайиши ва аҳоли ўсиши натижасида яна 270 та мактаб қуришга эҳтиёж борлигини таъкидлади.

Шунингдек, ҳозирда 2,3 мингта мактабнинг спорт зали мавжуд эмаслиги, таълим сифати паст бўлган 84 та мактабнинг бирорта ўқувчиси ўтган йили олийгоҳга кирмаганлиги, мактаб кутубхоналаридаги китоб фондининг йиллар давомида янгиланмаганлигига ва миллий мусиқа анжомларининг камлигига эътироз билдирди.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
15.4K viewsedited  13:07
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:51:48
Давлатимиз раҳбари топшириғига биноан, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар педагоглари Узлуксиз касбий таълим электрон платформасида малака ошираётгани тўғрисида хабар берган эдик.

Бугун Олмалиқ шаҳар 1- сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчилари "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси курсларини муваффақиятли тугатиб, биринчилардан бўлиб, 100% кўрсатгичда сертификатга эга бўлдилар.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
15.4K viewsedited  12:51
Ochish/sharhlash
2022-01-28 15:06:17
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Таълим-тарбия – бу бизнинг келажагимиз, ҳаёт-мамот масаласи. Шу боис, бу соҳадаги ислоҳотларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ.
Қанчалик мураккаб бўлмасин, мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак. Чунки биз кўп вақт йўқотганмиз.

Агар кимда-ким мактаб бу фақат Халқ таълими вазирлигининг иши, деб ўйласа, мутлақо янглишади.

Мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар вазирлик ва идоралар, тармоқ раҳбарлари, барча даражадаги ҳокимлар, илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши шарт ва зарур. Шундагина кутилган натижага эришиш мумкин", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
13.5K views12:06
Ochish/sharhlash
2022-01-28 07:47:24
Мактаб раҳбарияти мустақилми?
Anonymous Poll
18%
Қарорларни ўз фикрига асосланиб чиқаради
7%
Ота-оналар таклифларидан келиб чиқиб қарорлар қабул қилади
33%
Юқори турувчи идоралар чизган чизиғидан чиқмайди
6%
Мактабда норасмий гуруҳ мавжуд
36%
Ўқитувчилар билан ҳамкорликда қарорлар тайёрланади
14.8K voters63.4K views04:47
Ochish/sharhlash