2022-12-31 08:41:38
Салам
Салам савдоси – зиммадаги маълум сифатдаги товарнинг қийматини олдиндан беришдир.
Салам шартномасида «салам», «бўнак» (салаф) ёки «сотиш» каби сўзлар ишлатилади ёки дарҳол тўлаш шарти билан товарни белгиларига мувофиқ сотишни назарда тутувчи ҳар қандай бошқа сўзлар қўлланилади.
Салам савдоси бўйича шартнома тузаётган томонлар қуйидаги шартларни келишиб, белгилаб олиши керак бўлиб, бу маълумотлар ноаниқликни бартараф қиладиган, низоларнинг олдини оладиган даражада
аниқ бўлиши шарт:
1.
Салам сармояси (капитали). Бу сармоя шартнома тузилаётганда бевосита мулк қилиб топширилиши керак. Сармоя мислий ёки қиямий мулк кўринишида, шунингдек, маълум бир мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи шаклида бўлиши мумкин.
2.
Салам объекти. Хусусиятларига кўра осонгина аниқлаш мумкин бўлган, қарз эвазига тўласа бўладиган ашёлардан иборат бўлиши шарт.
3.
Товарнинг миқдори.
4. Салам объектини
етказиб бериш санаси ва уни топшириш жойи.
* Агар салам сармояси нақд пул, олтин ёки кумуш бўлса, салам объекти ҳам нақд пул, олтин ёки кумуш бўлишига йўл қўйилмайди.
Яқинларга ҳам улашинг.
@assoodiqconsult – обуна бўлинг.
2.1K views05:41