Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ Рамазон ойи яқин | Asaka_Ziyo

ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ МАСЖИДЛАРДА ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

Рамазон ойи яқинлашган сари мўмин-мусулмон халқимизнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, шу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий), деганлар.

2024 йил 10 март, якшанба куни хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги мажидларда таровеҳ намози бошланади.

Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намози бошланиш вақтларини қуйида эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фарғона 20:15
Наманган 20:15
Андижон 20:15
Тошкент в. 20:30
Тошкент ш. 20:30
Сирдарё 20:30
Жиззах 20:30
Самарқанд 20:45
Қашқадарё 20:45
Сурхондарё 20:45
Навоий 20:50
Бухоро 20:50
Хоразм 21:10
Қорақалпоғистон Р. 21:10

Ўзбекистон мусулмонлари идораси.