Get Mystery Box with random crypto!

AOKA - Rasmiy kanali

Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali A
Telegram kanalining logotibi aoka_uz — AOKA - Rasmiy kanali
Kanal manzili: @aoka_uz
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 13.69K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали.
▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/
▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/
🌐 https://aoka.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 21

2023-03-06 15:24:51
Медиа макон: дунё янгиликлари

Сунъий интеллект томонидан яратилган Жо Байден ва Дональд Трамп суҳбатининг аудио ёзуви TikTokни забт этмоқда;

Microsoft сунъий интеллектнинг янги модели тасвирлардан контент яратиши ва визуал жумбоқларни ечиши мумкин;

Илон Маскнинг маълум қилишича, Neuralink одамлар учун фойдаланишга тайёр, бироқ ҳуқуқ-тартибот органлари бунга розилик беришмаяпти;

Twitter Blue энди яна 20 та давлатда мавжуд;

WhatsApp Бразилиядаги фойдаланувчиларга илова орқали тўловларни амалга оширишларига имкон беради;

Ютуберлар Shortsни монетизация қилишнинг биринчи ой натижалари ҳақида маълум қилишди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.7K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-03-06 04:49:50
6 март, душанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:


Мавзу: Тўқимачилик саноати учун янги имкониятлар берувчи имтиёзлар
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Шаҳзода Қўчқорова, "Ўзтўқимачиликсаноати" уюшмаси ахборот хизмати раҳбари


Мавзу: "Ҳудудий электр тармоқлари"АЖ томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, асосий кўрсаткичлар
Вақти: 14:00
Иштирок этади: Фахриддин Нуралиев, акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views01:49
Ochish/sharhlash
2023-03-04 07:45:11
Асаджон Ходжаев Сурхондарё вилоятидаги ахборот хизматлари, нашриёт ва кутубхоналар раҳбарлари, журналистлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида АОКА директори А.Ходжаев Сурхондарё вилоятига хизмат сафарига борди.

АОКА раҳбари хизмат сафари давомида давлат органлари, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматлари раҳбарлари, масс-медиа вакиллари, блогерлар, нашриёт-матбаа, ахборот-кутубхона марказлари ходимлари ва бошқа қатор фаоллар билан учрашди.

Асаджон Ходжаев мутасаддилар билан учрашувда давлат раҳбари томонидан ОАВ, сўз ва матбуот эркинлиги борасида жуда катта имкониятлар яратилаётгани, тўртинчи ҳокимият вакилларига нисбатан юксак ишонч билдирилаётганини алоҳида таъкидлади.

Бу ишончни оқлаш учун, биз ҳам бор кучимиз, салоҳиятимиз, имкониятимиз билан тинимсиз ҳаракатда бўлишимиз лозим. Мақсад ва вазифа аниқ, фақат унинг ижроси ҳам тўғри ва самарали йўлга қўйилиши муҳим, – деди А.Ходжаев сўзи давомида.

Соҳа масъуллари билан учрашувларда мавжуд муаммо ва камчиликлар тингланди, улар фаолият кўрсатаётган бино ва иншоотлар шароитлари билан танишиб, шунингдек, вилоят ташкилотлари ва идоралари ахборот хизматларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ўрганиш асосида зарурий тавсиялар берилди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.6K views04:45
Ochish/sharhlash
2023-03-03 19:33:36
3 марта. Пятница. Итог дня АИМК

Законом «О техническом регулировании» возможности экспорта на европейские рынки увеличатся за счет снижения технических барьеров в торговле

Об этом на брифинге в АИМК сообщил руководитель информационной службы Агентства по техническому регулированию Абдурауф Расулов:

Подробно


С 2023/2024 учебного года информация и материалы о порядке приема и тестирования для абитуриентов с ограниченными возможностями здоровья будут предоставляться в удобном для них формате

На пресс-конференции в АИМК с участием заместителя министра юстиции и других должностных лиц была представлена суть постановления Президента Узбекистана "О дополнительных мерах по совершенствованию системы поддержки лиц с инвалидностью".

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.1K viewsedited  16:33
Ochish/sharhlash
2023-03-03 15:24:50
Медиа макон: дунё янгиликлари

Meta компанияси WhatsApp ва Messenger учун "сунъий интеллектли шахслар"ни яратади;

Instagram Европе, Мексика, Канада, Жанубий Корея, Австралия ва Японияда ёшни текшириш воситаларини синовдан ўтказишни бошлайди;

TikTok 2023 йилда иловалардаги харидларда Facebook, Twitter, Snap ва Instagramнинг умумий кўрсаткичлари билан таққослаганда 205 млн доллар ишлади;

АҚШ сенаторлари Meta компаниясини ёш ўсмирлар учун Horizon дунёсини очмасликка чақирмоқда;

Аксарият рақамли ҳуқуқ муҳофазаси бўйича гуруҳлар АҚШда TikTok тақиқланишига қарши чиқишмоқда;

Сунъий интеллектнинг потенциал зарари хавфи ошиб бориши сабаб Apple компанияси ChatGPT базасидаги иловалар янгиланишини блоклайди.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.4K views12:24
Ochish/sharhlash
2023-03-02 18:54:50
3 март, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:


Брифинг

Мавзу:
"Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида" ги Қонуннинг мазмун-моҳияти
Вақти: 10:00
Иштирок этади: Абдурауф Расулов, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари


Матбуот анжумани

Мавзу:
"Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти
Вақти: 12:00
Иштирок этади: Адлия вазири ўринбосари ва мутасаддилари


Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатинг. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.0K views15:54
Ochish/sharhlash
2023-03-02 18:04:50
2 марта. Четверг. Итог дня АИМК

В 2022 году на вакцинацию против инфекционных заболеваний было выделено 205 млрд сумов. Охват вакцинацией населения Узбекистана достиг 98%

На брифинге в АИМК руководитель информационной службы Комитета санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Мафтуна Саидова представила информацию о работах, проводимых в сферах:

Подробно


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.0K views15:04
Ochish/sharhlash
2023-03-02 17:04:50
Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари бўйича ҳамкорлик учрашуви ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда қатор идора ва ташкилотларнинг гендер масалалари бўйича масъул мутахассислари иштирокида ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Учрашувда gender.stat.uz веб-сайти, унда ёритилаётган контент ва уларнинг мазмун-моҳияти, шунингдек, уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, тадбирда Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар, шу жумладан, эркаклар учун ҳар жабҳада тенг ҳуқуқ ва имкониятларни яратиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий муҳофазаси борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда гендер статистикани юритиш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида фикр алмашилди.

Агентлик масъул ходими С.Асланова Олий Мажлиси Сенатининг «2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичлари»ни шакллантириш борасида юклатилган вазифалар ижроси ва жорий йилда белгиланган режалар ҳақида маълумот берди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.3K views14:04
Ochish/sharhlash
2023-03-02 16:01:09
Медиа макон: дунё янгиликлари

Вакиллар палатаси қўмитаси Байденга TikTokни тақиқлашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади;

Буюк Британия ҳукумат амалдорларига TikTokдан фойдаланишни тақиқлаш борасида АҚШ ва ЕИ изидан бормайди;

Машҳур шахсларнинг овозли дипфейклари ижтимоий тармоқларни эгалламоқда;

YouTube сунъий интелектли янги функцияларни жорий этмоқда;

Meta фойдаланувчиларга у қадар маъқул келмаса-да, виртуал реаллик борасида катта режаларни кўзда тутмоқда;

Boring Company бош директори Twitterнинг кейинги бош директори лавозимига Илон Маскни алмаштириши мумкин;

OpenAI компанияси ChatGPT учун API ва корпоратив мижозлар учун қўшимча ресурсларни ишга туширади;

Amazon ҳайдовчисининг TikTok саҳифаси вирусга айланмоқда;

TikTokнинг «ҳаёсиз гламур» фильтри ўзининг ўта ғайриоддий гўзаллиги сабаб вирусга айланмоқда;

Twitterнинг зўравонлик мулоҳазаларига нисбатан янги қоидалари эскисига жуда ўхшаш;

YouTubeни Буюк Британиядаги болалар ҳақида маълумотларни тўплашда айблашди;



Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.2K views13:01
Ochish/sharhlash
2023-03-02 12:36:55
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қўшилмаслик ҳаракати Мулоқот гуруҳи саммитидаги нутқи

Асосий тезислар:

Давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг махсус мониторинг ва илмий тадқиқот тармоғини ташкил қилишни таклиф этди ва ушбу институтни Ўзбекистонда жойлаштиришга тайёрлигини билдирди;

Шунингдек, афғон масаласи бўйича алгоритмни келишиш учун БМТ ҳузурида Халқаро музокаралар гуруҳини ташкил этиш таклифини илгари сурди;

Кун тартибидаги глобал масалалардан бири – давом этаётган ва якуни ҳали кўринмаётган иқтисодий инқироз асоратларини юмшатиш сифатида Ташкилот саммитлари арафасида Қўшилмаслик ҳаракати Иқтисодий форумини мунтазам ўтказиб бориш ташаббусини билдирди;

Ҳаракат Ёшлар тармоғининг “Чексиз имкониятлар саммити”ни келгуси йил жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган кўҳна Самарқандда ташкил этишни таклиф этди.

Батафсил


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
1.8K views09:36
Ochish/sharhlash