Get Mystery Box with random crypto!

Нуҳ алайҳиссалом вақтида одамлар минг йиллаб умр кўрар экан. Б | Alhαмdυlιllαh ... 🌸🍃

Нуҳ алайҳиссалом вақтида одамлар минг йиллаб умр кўрар экан. Бир куни уч юз ёшли бир одам ўлиб қолибди. Қариндошлар ўзини қўярга жой тополмай йиғлармиш. Ёш кетди бечора, бу дунёда нима кўрди?" деб, чидай олмаётгандилар...

Нуҳ алайҳиссалом уларга дебди:
— Охир замонга яқин бир пайғамбарнинг уммати 60-70 йил яшайди, 100 ёшга киришни узоқ умр деб биладилар.
Шунда ҳалигилар сўрашибди:
— 60 йил? Бунча кам? Тинмасдан ибодат қилишар экан-да улар?"
Нуҳ алайҳиссалом жавоб берибди:
— Йўқ, улар сизлардан бадтар ёпишиб олган бўладилар дунёга. Қаватма-қават уйлар қурадилар, мол йиғадилар.

Жавобни эшитган бояги қавмнинг ақли ожиз қолибди. Тўғри-да, 60-70 ни мўлжаллайдиган бизга "20 йил яшайсан"дейишса,бизам тинмай ибодат қилардик...

P.S.: Аслида, умрнинг узоғи бўлмайди. Жудаям қисқа. Ҳар дақиқани ғанимат билиб, ибодатда қойим бўлинг!

#Muslima

@Alhamdulillah_Iyman