Get Mystery Box with random crypto!

Республика 'Маънавият ва маърифат' маркази 603 млн 184 минг сў | Девонайи Ҳақгўй

Республика "Маънавият ва маърифат" маркази 603 млн 184 минг сўмга бир дона қора рангли "BYD HAN" русумли транспорт воситасини харид қилмоқда экан.

Бу ташкилот раҳбари Отабек Ҳасановни зиёли ва замонавий фикрловчи шахс сифатида ҳурмат қиламан. Бироқ айни бюджет тақчиллиги пайтида харид қилинаётган бунақа қиммат машиналар эса аҳмоқгарчиликдан бошқа нарса эмас.

Масалани умумреспублика миқёсда кўрадиган бўлсак, қатор давлат идоралари "BYD"нинг қимматбаҳо машиналарини харид қилаётганини кўришимиз мумкин.

Демакки, топшириқ вазир ва ҳокимлардан ҳам тепадан бўлаётганга ўхшайди...

Нима ҳам дердик, давлат хазинаси денгиздир, уни таламаган ҳўкиздир...

Босинглар, онасини эмсин! Бирор куни дўппи тор келганида дунёнинг исталган давлатига кетишга қурбингиз етади. Сизлардан абгор бўлган ватанда эса шу бечора халқ қолади...

Халқ ҳам одамми...

@adolat_kuychisi