Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 39

2022-07-22 12:39:29 Муносабат
Дўстлик ва яқин қўшничилик йўлида яна бир қадам
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашувида иштироки ва ундаги нутқи республикамиз ҳаётида унутилмас воқелик бўлиб қолиши шубҳасиз. Чунки мазкур тадбир таъкидланганидек, минтақамизнинг тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги йўлида яна бир қадам бўлди.
Марказий Осиёнинг умумий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамма вақт қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларга боғлиқ бўлган. Бугун бу масала янада долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки бир қатор хорижий давлатлардаги нотинчликлар бизни тинчлик йўлида биргаликда ҳаракат қилишга чақирмоқда.
Учрашувда кўтарилган масалалар унда иштирок этган давлатлар учун муҳим. Мисол учун иқтисодиёт соҳасида кўзда тутилган режалар давлатларни бир бири билан боғлаш баробарида ривожланишга, ишлаб чиқаришда янги марраларга бошлайди.
Экология соҳасида ҳам кўп томонлама ҳамкорлик зарур. Чунки бу масалани ҳар бир давлат алоҳида ҳолда ҳал эта олмайди. Шундан келиб чиқиб Давлатимиз раҳбари “Бизнинг «Марказий Осиё учун «Яшил» кун тартиби» дастурини қабул қилиш тўғрисидаги ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун самимий миннатдорлик билдираман. Ушбу дастур доирасида асосий эътиборни иқтисодиётни ис газидан холи қилиш бўйича халқаро мажбуриятларни бажариш; муқобил энергетика, энг аввало, сув, қуёш ва шамолдан электр олишни жадал ривожлантириш, электр энергиясини ўзаро етказиб беришни ташкил этиш; сувни тежайдиган ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига қаратишни таклиф этамиз”, дея таъкидладилар.
Албатта бу йўналишда биз у қадар катта натижаларга эришганимиз йўқ. Агар биргаликда иш олиб борилса муаммога ўрин қолмайди. Халқимиз учун ҳамма вақт зарур бўлган иқтисодиётни ис газидан ҳоли қилиш, электр энергияси таъминоти ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга чек қўйилади.
Умуман олганда Марказий Осиёнинг тинчлиги ва барқарор тараққиёти йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган тадбир ўз олдига қўйган мақсадига эришди, деб айтиш мумкин. Бу келгусида давлатлар ўртасидаги муносабатларда ўз ифодасини топади.
Мадаминжон Мадазимов,
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси.
4 viewsНазаров Акбаржон, 09:39
Ochish/sharhlash
2022-07-20 13:03:18
4 viewsНазаров Акбаржон, 10:03
Ochish/sharhlash
2022-07-20 13:03:18 Депутатлик гуруҳларида
Муаммо биргаликда ечилмоқда
Очиғи, сиёсий партиялар фаолияти билан айримлар сайловлар вақтидагина қизиқади. Бир қарашда бу қайси партия вакилларига овоз беришда хулосага келиш учун керак бўлади. Албатта масалага бир тарафлама қараб бўлмайди. баъзи партия фаоллари сайлов жараёнида фаолликни ошириб, бошқа вақтларда талаб даражасида иш юритмаслиги бор гап.
Марҳаматлик “адолатчилар”, аниқроғи “Адолат” СДПдан сайланган маҳаллий кенгаш депутатлари бу борада бошқача йўл тутмоқда. Халқ вакилларининг олдига қўйилаётган талаб ва партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, йил бошида манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинади. Ҳар ой охирида Депутатлик гуруҳи аъзолари йиғилиб, қилинган ишларни сарҳисоб қилиш баробарида галдаги вазифаларни белгилаб оладилар. Яна ҳудудлардаги мавжуд муаммолардан келиб чиқиб янги вазифалар белгиланади. Бу айни вақтда хайрихоҳларимиз сафининг кенгайишига хизмат қилмоқда.
-Жамоатчилик билан ишлашда маҳалла институти бизнинг энг яқин ҳамкоримиз,-дейди туман кенгаши депутати Жасурбек Исаев,-Тумандаги мавжуд 48 та МФЙнинг ҳар бири билан алоқани йўлга қўйганмиз. Ҳар ой якунида ўтказиладиган кенгайтирилган йиғилишларида иштирок этиб, сайловчиларнинг фикрларини ўрганамиз. Ҳудудлардаги муаммолар ҳам ана шу жойда маълум бўлади. Муаммонинг ечимини ҳам МФЙ фаоллари билан биргаликда топамиз.
Шу ўринда йилнинг ўтган даврида депутатлар томонидан МФЙлардаги 240 та муаммо бартараф этилгани эътиборли. Уларнинг 41 таси коммунал хизмат, 76 таси тадбиркорлик, 51 таси бандлик, 31 таси уй-жой ва 41 таси бошқа масалаларда.
Жумладан, Қўрғонча МФЙда яшовчиларни кўпдан буён ичимлик сув масаласи қийнаб келарди. Шу йилнинг март ойида мазкур МФЙда яшовчилар “адолатчи” депутатларга шу масалада мурожаат қилдилар. Ўрганиш жараёнида 785 метр ичимлик суви қувури тортиш кераклиги аниқланди. Депутатларнинг аралашуви билан шунча масофада ичимлик суви қувури тортилди.
Полвонтош МФЙда яшовчиларни 1500 метр йўлни астфалтлаш масаласи ташвишлантарарди. Шу йилнинг май ойида мазкур МФЙда яшовчилар ҳам “адолатчи” депутатларга шу масалада мурожаат қилдилар. Ўрганиш натижасида муаммо назоратга олинди, астфалтлаш ишлари амалга оширилди.
Аҳоли бандлиги долзарб масалалардан бири. Депутатларга бу масалада қилинган мурожаатлар асосида 6 ойда 65 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Жумладан, Жамшидбек Мансуров Андижон нефт қудуқларини таъмирлаш корхонасига, Азизбек Қориев ва Васлиддин Солиевлар хусусий корхоналарга ишга жойлаштирилди.
Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги Тошлоқ МФЙда яшовчи Сардор Каримов ва Назокат Латиповаларнинг ҳам халқ вакилларига бўлган ишончи ортди. Чунки кўпдан буён улар бу борада ижобий ечим топа олмаётганди. Депутатлар аралашуви натижасида ҳар иккисига “Халқ банки” томонидан 14 фойизли кредит берилди. Ҳозирда иккиси ҳам тадбиркор.
Албатта юқоридаги каби ишларни амалга оширишда депутатлар Мухаммадисмон Маманов, Мамасидиқ Эргашев ва Жасурбек Исаевлар фаоллик кўрсатмоқда. Амалдаги йилда улар томонидан доимий комиссия ва маҳаллий кенгаш сессияларига 1та ва доимий комиссияларга 6 та масала киритилдики бу ҳам уларнинг фаоллигини кўрсатади..

Аблиёр Қораев,
“Адолат” СДП Марҳамат туман кенгаши депутати.
4 viewsНазаров Акбаржон, 10:03
Ochish/sharhlash
2022-07-20 09:03:36
3 viewsНазаров Акбаржон, 06:03
Ochish/sharhlash
2022-07-20 09:03:36 МАМЛАКАТ ТАҚДИРИ – МЕНИНГ ТАҚДИРИМ
“Адолат” СДП Избоскан туман Кенгаши томонидан тумандаги А.Темур МФЙда “Менинг Конституциям - менинг келажагим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда жамоатчилик вакиллари билан бирга партия фаоллари ва ҳуқуқшунослар иштирок этди.
Тадбирда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти, умумхалқ муҳокамасида конституциявий ислоҳотлар даврида қонунчиликда кутилаётган ўзгаришлар тўғрисида сўз юритилди. Ўз ўрнида муҳокамаларда илгари сурилган таклифларга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада иштирокчиларнинг фикрлари эшитилди.
Муҳаммаджон Мирзаабдуллаев, меҳнат фахрийси:
-Тўғриси, Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасида эканлигига аввалига эътибор бермагандим. Ўйлаб кўрсам бу бизнинг эртанги кунимиз, Ватан тақдири экан. Унинг ҳар бир моддаси билан қайта танишиб чиқдим. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир фуқаро, ҳар бир шахснинг қулай меҳнат шароитларида ишлаши, меҳнат учун муносиб ҳақ олиш ҳуқуқи, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг ўзи ва оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етарли бўлиши кераклиги тўғрисидаги таклифлари шу юрт фуқароси сифатида мени қувонтирди. Бу инсон қадри ва омилига бўлган эътибор намунасидир.
5 viewsНазаров Акбаржон, 06:03
Ochish/sharhlash
2022-06-13 10:47:22
23 viewsҚАЮМОВ ҚОСИМЖОН ХОШИМЖОНОВИЧ, 07:47
Ochish/sharhlash
2022-06-13 10:45:07
ANDIJON AXBOROTI |ADOLAT SDP DAVRA SUHBATI 11.06.2022 YIL

http://t.me/Andijon_TRK
16 viewsҚАЮМОВ ҚОСИМЖОН ХОШИМЖОНОВИЧ, 07:45
Ochish/sharhlash
2022-06-13 07:46:13 Qonunchilik palatasi приглашает вас на запланированную конференцию: Zoom.

Тема: Adolat SDP
Время: 13 июн. 2022 02:00 PM Исламабад, Карачи, Ташкент

Подключиться к конференции Zoom
https://us02web.zoom.us/j/89572977316?pwd=UW0vakRCWGt1d00wRzRhNGZNYi9hZz09

Идентификатор конференции: 895 7297 7316
Код доступа: 846090
17 viewsҚАЮМОВ ҚОСИМЖОН ХОШИМЖОНОВИЧ, 04:46
Ochish/sharhlash