Get Mystery Box with random crypto!

Адолат СДП| Андижон вилоят

Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят А
Telegram kanalining logotibi adolat_andijon — Адолат СДП| Андижон вилоят
Kanal manzili: @adolat_andijon
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 38

2022-07-28 12:42:22
7 viewsНазаров Акбаржон, 09:42
Ochish/sharhlash
2022-07-28 12:42:22 Олима аёллар Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида
"Адолат" СДП Сиёсий Кенгаши томонидан “Конституциявий ислоҳотларда олима аёлларнинг ўрни” мавзусида конференция ўтказилди. Онлайин тартибда ўтган мазкур тадбирда андижонлик олима аёллар, партиянинг Андижон вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” Кенгаши аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.
Дастлаб кун таритибидаги асосий масала-Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасида хотин-қизларнинг иштироки хақида сўз юритилди. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар ҳамда мамлакатимиздаги сиёсий ислоҳотларда аёлларнинг фаоллигини янада ошириш, конституциявий ислоҳотларда олима аёлларнинг иштирокини таъминлаш борасида “адолатчилар”нинг фикрлари эшитилди.
Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:
-Бугун кенг жамоатчилик муҳокамасида турган Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасида андижонлик “адолатчи” хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этмоқда. Бугунги тадбирда сафимиздаги олима аёлларнинг фикрлари эшитилди. Бош Қонунимизга киритилаётган ҳар бир ўзгартириш ва қўшимчалар жамоатчилик эътиборида. Бундай муҳокамалар Конституциямизни янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят
кенгаши матбуот хизмати.
8 viewsНазаров Акбаржон, 09:42
Ochish/sharhlash
2022-07-28 11:11:08
6 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2022-07-28 11:11:08
6 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2022-07-28 11:11:08 Эшитув раҳбарнинг масъулиятини ошрди
Маҳаллий кенгаш депутатлари фаолиятида масъул раҳбарларни эшитув катта аҳамиятга эга. Чунки бу маълум бир соҳада амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганиш билан бирга камчиликларни бартараф этишга олиб келади. Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилишида “Худудгаз Андижон” газ таъминоти филиали Жалақудуқ туман бўлими бошлиғи Олимжон Насирдиновни жорий йилнинг ўтган 6 ойдаги фаолияти юзасидан эшитув ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
Таъкидланганидек, туманда жами суюлтирилган газ билан таъминланган хонадонлар сони 27 минг 615 тани ташкил қилади. Табиий газ танқислиги сабабли суюлтирилган газга мослаштирилган хонадонларга график асосида суюлтирилган газни бир меъёрда етказиб бериш йўлга қўйилган. Ҳисобот даврида жами 35 дона маиший газ баллонлари ажратилган. Шу ўринда савол туғилади:бу озми кўпми?
Мавжуд табиий газ қувурлари яроқли холатда. Табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида аҳоли хонадонларидаги тутун тортиш мўриконларининг яроқлилиги назоратга олиниб, 7153 та хонадон кўрикдан ўтказилди, 74 та газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтиш қилинди, 2,6 км. ер усти газ қувурлари бўёқланди,
Албатта юқоридагилар тизимда сезиларли ишлар амалга оширилаётганини кўрсатади. Бироқ олдинда амалга оширилиши лозим бўлган қатор вазифалар турибди. Жумладан, газ тақсимлаш ускуналарини мукаммал таъмирлаш ва қуриш бўйича ишлаб чиқилган дастурларни тўла бажарилишини таъминлаш, аҳоли хонадонларига табиий ва суюлтирилган газ таъминотини бир меъёрда етказиб бериш; истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик маблағларини ундириш, аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилиш чораларини кўриш зарур. Бу борада соҳа ходимларининг масъулияти катта аҳамиятга эга.
Малика Абдуллаева, халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати:
-Соҳа раҳбарларининг депутатлар олдида ҳисоб бериши камчиликларни бартараф этишнинг ишончли йўли. Негаки ҳар қандай раҳбар бу борада ўз фаолиятини зийраклик билан кўриб чиқади. Қолаверса биз депутатлар сайловчилар томонидан билдирилган таклифлар, ҳудулардаги муаммоларни уларнинг олдига қўямиз. Газ идораси раҳбарини эшитувимиз туманда куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтиришга қаратилди.
Депутатлик гуруҳи аъзолари соҳадаги камчиликларни бартараф этиш ва аҳоли муроюаатлари юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.
Барнохон Бозорова,
“Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси.
4 viewsНазаров Акбаржон, 08:11
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:55:27 Муносабат: Афғон диёрининг тинчлиги биз учун ҳам эътиборли
Ўзбекистонда “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” мавзусидаги Тошкент халқаро конференциясининг ўтказилиши давлатимиз яқин қўшничилик муносабатларига бефарқ қарамаслигини кўрсатади. Қўшнинг тинч-сен тинч, дея бежиз айтмайдилар. Бугун ён қўшнимиз- Афғонистондаги вазият бизни ҳам ташвишга солмоқда.
Нуфузли халқаро тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз маърузасида юқоридагиларга алоҳида тўхталдилар. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасидаги мақсадларга қатъий содиқ эканини алоҳида таъкидладилар. Унда қатнашаётган давлатлар Афғонистон муаммоларини ҳал этиш ва афғон халқига ёрдам кўрсатиш бўйича қарорлар қабул қилишда бевосита қатнашиб келаётгани ва мазкур конференция Афғонистоннинг янги ҳукумати билан афғон халқи ва бутун халқаро ҳамжамият манфаатларини ҳар томонлама ҳисобга олишга асосланган ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий фикр алмашиш учун имкон яратади, дея ишонч билдирди. Бу ўз ўзидан қўшни давлатлар ҳаётида ҳам конференциянинг қанчалик катта аҳамият касб этишини кўрсатади.
Шу ўринда айтиш мумкинки, Афғонистоннинг тинчлиги Ўзбекистон учун ҳам эътиборли. Негаки ўзбек ва афғон халқлари минг йиллар давомида ёнма-ён яшаб келади. Икки халқни умумий маданий, маънавий ва тарихий қадриятлар, ягона дин ва буюк аждодларимизнинг мероси бирлаштириб туради. Агар афғон халқи тинч бўлмаса биз ҳам ҳавфсизлик ва тараққиётга эриша олмаймиз. Афғон юртида узоқ йиллардан буён давом этаётган нотинчликларга барҳам бериш учун биргаликда курашишимиз лозим.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, кейинги йилларда Афғонистонни қўшни давлатлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш йўлидаги ҳаракатини қўллаб-қувватлашимиз зарур. Мазкур давлатда терроризмнинг ҳар қандай кўринишларини олдини олиш бу борада катта аҳамиятга эга. Терроризмга қарши халқаро ташкилотлар фаолиятини ҳам янада жонлантириш вақти келди.
Албатта юқоридагиларга бирдан эришиб бўлмайди. Қачонки биргаликда ҳаракат қилинса муаммога ўрин қолмайди. Конференциядан кўзланган асл мақсад ҳам мана шу.
Йигитали Бекбоев,
халқ депутатлари Хўжаобод туман Кенгаши депутати.
9 viewsНазаров Акбаржон, 05:55
Ochish/sharhlash
2022-07-27 08:55:27
8 viewsНазаров Акбаржон, 05:55
Ochish/sharhlash
2022-07-26 09:21:38
4 viewsНазаров Акбаржон, 06:21
Ochish/sharhlash
2022-07-26 09:21:38 Инсон қадри эътиборда
Айни кунларда жойларда Конституцияга қўшимча ва ўзгартишлар киритишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда. Бу фуқароларнинг сиёсий фаоллигини кўрсатиш баробарида Бош Қонунимизга бўлган муносабатини ҳам ўзида ифодалайди. “Адолат” СДП Хўжаобод туман Кенгаши томонидан тумандаги 1-мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган давра суҳбати ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясига таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.
Тадбирда сўз олганлар, Асосий қонунимиз мамлакатни ҳар томонлама ислоҳ этиш, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш, жамиятда ҳуқуқий тафаккур ва маданиятни юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори экани, конституциявий ислоҳотлар тараққиётимизнинг янги даврини бошлаб беришини таъкидладилар. Халқимизни рози қилиш, турмуш фаровонлигини юксалтириш, фаровон келажагини таъминлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар жамиятда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилаётгани ва конституциявий янгиланишларда ҳам бу ўз ифодасини топаётгани эътироф этилди.
Йигитали Бекбоев, халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати:
-Яқин икки ойдан буён давом этаётган муҳокама жараёнида фуқароларнинг Конституциямизга қанчалик эътиборли эканликлари кўзга ташланмоқда. Бу ўз ўзидан эртанги кунимизга бўлган муносабат ҳам демакдир. Чунки Янги Ўзбекистоннинг келажагини яратилажак Конституциямиз белгилайди. Кези келганда инсон қадри масаласи алоҳида кўзда тутилаётганидан юртдошларимиз хурсандлигини айтиш лозим. Инсон қадри баланд бўлган юртда ривожланиш ҳам бўлади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят
Кенгаши матбуот хизмати.
4 viewsНазаров Акбаржон, 06:21
Ochish/sharhlash
2022-07-22 12:39:29
4 viewsНазаров Акбаржон, 09:39
Ochish/sharhlash