2022-11-04 08:14:25
Конституциямиз жалақудуқлик ёшлар нигоҳида
“Адолат” СДП Жалакудук туман Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан тумандаги "Баркамол авлод" болалар мактабида ташкил этилган “Конституция ранглар жилосида” расмлар кўрик-танловида жалақудуқлик ёшлар Бош Қомусимизни қанчалик севиши, ўрганиб бораётгани яққол кўзга ташланди. Иштирокчилар томонидан чизилган суратларда унинг ҳар бир моддаси ўз ифодасини топди.
Барнохон Бозорова, “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси:
-Кўрик-танлов хақида эшитган ёш ижодкорлар мазкур илм масканига жамландилар. Улар билан дастлаб Бош Қонунимиз хақида суҳбатлашдик. Шундан сўнг ўзига хос ижодий беллашувга старт берилди. Ҳар бир иш ўзига хос, чиройли рангларда.
Ҳакамлар хулосасига кўра ғолиблик Абдукодир Хосилов, Маржона Райимжонова ва Дурдона Ҳамидоваларга насиб этди. Партиянинг эсдалик совгалари билан такдирланган умидли ёш рассомларнинг ишлари ҳудудий комиссияга хавола этилди.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.
4 viewsНазаров Акбаржон, 05:14