2022-11-10 14:33:13
Гулҳаё энг билимдон деб топилди
Бош Қомусимиз қабул қилинганига 30 йил тўлди. Шу муносабат билан “Адолат” СДП томонидан ўтказилаётган “Конституция билимдони” кўрик танлови ўқувчи-ёшларнинг Конституциямизни ўрганишга бўлган қизиқишини оширмоқда.
Кўрик танловнинг Улуғнор туман босқичи иштирокчилари Бош Қонунимиз берган ҳуқуқ ва имкониятлар сабаб бахтли ҳаёт кечираётганликларидан хурсанд. Белгиланган шартларни бажариш баробарида ўз билимларини синовдан ўтказдилар.
Улугнор касб хунар мактаби ўқувчиси Гулҳаё Ҳакимова барча шартлар бўйича тенгдошларидан билимли эканлигини кўрсатди. Саҳна кўринишлари ва савол-жавобларда ўз ҳуқуқларини ифодалай олди.
Ҳакамлар томонидан Г.Ҳакимова кўрик танлов ғолиби деб топилди. Энди у вилоят босқичида улуғнорлик ёш билимдонлар номидан иштирок этади.
“Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати
2 viewsНазаров Акбаржон, 11:33