Get Mystery Box with random crypto!

Ҳорун ар-Рашид ўлим чоғида ўз қўли билан кафанлигини танлаб ол | AbdulHodiy Qori

Ҳорун ар-Рашид ўлим чоғида ўз қўли билан кафанлигини танлаб олди ва унга қараб ушбу ояти каримани ўқиди:
“Менга мол-мулким ҳам асқотмади. Салтанатим ҳам ҳалок бўлиб мендан кетди”. (Ал-Ҳаққо;28-29)
Яҳё ибн Муоз раҳматуллоҳи алайҳ: “Банданинг ўлими чоғида мол-дунёси сабабли ақл бовар қилмас икки мусибатга учраши бордир”, деди. “Булар қайсилар?”, деб сўралди. У: “Унинг барча моли ортида қолиб кетади, лекин барча моли ҳақида у сўроқ қилинади”, деб жавоб берди.
Шунга кўра ҳар бир инсон ўзининг охиратини обод қилиши учун ҳаётлик чоғида бор имкониятини ишга солиши лозим. У мол-мулки, куч-қуввати, ақл-заковати, мансаби, хуллас дунёсини охиратининг ободлиги учун хизмат қилдирсин. Чунки унинг дунёга келишидан мақсад ҳам шудир.




@AbdulHadiyHafiz