Get Mystery Box with random crypto!

#тил_офатлари Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: “Қиёмат | abdulbositqoriuz

#тил_офатлари

Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар: “Қиёмат кунида хатолари энг кўп деб топилган одамлар ботилга энг кўп шўнғиган кишилардир” (Ибн Абу Дунё ривояти).
Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ҳам шунга ишорадир: “Бизлар (ботил-беҳуда сўзларга) шўнғигувчи кимсалар билан бирга шўнғир эдик” (Муддассир, 45)
Аллоҳ таоло дейди: “Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар” деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан экансизлар) демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз, уларнинг ўзисиз” (Нисо, 140)
Салмон Форсий дейди: “Қиёматда одамларнинг энг кўп гуноҳга ботгани Аллоҳга исён бўладиган гапларни кўп гапирганларидир”.

“Тил офатлари” китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz

Сайт  |  Youtube  |  Facebook  |  Instagram