2023-05-02 17:31:45
#тил_офатлари
Аксар ҳолда саволинг ўзида офатлар яширин бўлади. Масалан, бир кишидан унинг ибодати ҳақида сўрадинг: “Рўза тутдингми?” Агар у: “Ҳа”, деса, ибодатини зоҳир қилган бўлади ва қалбида риё эҳтимоли туғилади. Гарчи у риёга берилмаганида ҳам ибодати сирлик мақомидан тушади. Махфий ибодатнинг ошкор ибодатдан афзаллиги эса барчага маълум.
Агар у: “Йўқ”,-деса, ёлғон сўзлаган бўлади. Сукут қилса, мени менсимаяпти, деган ҳаёлга борасан, ранжийсан. Агар у жавобдан қочиш учун ҳийла ахтарса, уни қийнаган бўласан.
Мана битта савол билан сўралувчини ё риёга, ё ёлғонга, ёки “менсимаяпти” деган маломатга ёҳуд машаққатга рўбарў қилдинг. Шунингдек, бошқа ибодатлар ёки гуноҳлар, хусусан, сўралувчи махфий тутаётган, ҳаё қилаётган барча нарсалар ҳақида савол қилиш ҳам дуруст эмас.
“Тил офатлари” китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Abdulbositqoriuz
Сайт | Youtube | Facebook | Instagram
4.0K views14:31