Get Mystery Box with random crypto!

Abdurahmon Meshayan

Telegram kanalining logotibi a_meshayan — Abdurahmon Meshayan A
Telegram kanalining logotibi a_meshayan — Abdurahmon Meshayan
Kanal manzili: @a_meshayan
Toifalar: Bloglar , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 4.49K
Kanalning ta’rifi

Маҳрум бўлгач намозимдан-
Бўлгунча марҳум.
Марҳум бўлгач-
Намозимдан бўлайин маҳрум.

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2021-02-03 15:53:47
#шеър

#ЖАННАТ ҚУЛФЛОҚ — КАЛИТИНГ БОРМИ?


Гуноҳлар — қор.
Тавбадир қуёш.
Қуёш чиқса,
қор берарми дош?

Миннат — чўғдир,
Савоблар — сомон,
Сомон қолмас
Чўғ тушгач омон.

Эшиги қулф. Жаннат эрур берк.
«Намоз»
номли калити бор лек.

Қандоқ сизнинг «тоза кўнгил» тўқ,
Ахир сизнинг «калитингиз» йўқ…

Абдураҳмон Мешаян

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
Каналга уланиш:
https://t.me/Asr_StudioTv
1.8K viewsAbdurahmon Meshayan, 12:53
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:37:12
ЖУЛАЙБИБ رضي الله عنه

Муаллиф:Абдурроҳман МЕШАЯН
Ижрочи:Зуҳриддин МУҲАММАДАЛИЕВ

Манзилимиз: t.me/a_meshayan
2.8K viewsМуҳаммад Акбар, 07:37
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:35:04 ​​#Бир #йил #олдин #ёзилган #шеър

​​ЖУЛАЙБИБ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

Қорачадан келган,
Бўйи паст.
Уйи ҳам йўқ,
Оддий либосли.
Егуликка недир топса ер,
Топмаса –
Рўзадор!
Ихлосли!

Тўшаги – ер,
Осмон – ёпинчиқ,
Ёстиғидир икки ковуши.
Масжидун-Набавий ёнида,
Суффада кечарди турмуши.

Бир кун ўтираркан саҳобалар-ла,
Биз уммати бўлган ул азиз Ҳабиб.
Тилда зикр, дилда чин тавбалар-ла,
Уларнинг олдидан ўтмиш Жулайбиб.

“Анави ким биласизларми?
Расулуллоҳ бермишлар савол.
“Анави ким биласизларми?”
Жавоб йўқдир, саҳобалар лол.

Чунки саҳобалар кўзлари,
Бу кимсага тушмаган эди.
Сўнгра Пайғамбарнинг ўзлари,
"Бу зот асли Жулайбиб", деди!

Сўнгра Жулайбибни ёнига чорлаб,
Саволга тутдилар Пайғамбаримиз:
Бир гўзал сўровга жуфтладилар лаб,
Энтикиб кетамиз тинглаб баримиз:

“Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?

Оғиздан қуш каби учмади нолиш,
Бош эгилиб,
Ёшланмади кўз.
Янграмади асло даркор тан олиш,
“Қийналиб қолганман”, деган сўз.

Фақат деди: "Ё Расулуллоҳ,
На моли бор, на мансаби бор.
Жулайбибга ким хам қизини
Берар эди?
Ким ҳам бунга зор?"

Бу ҳол бўлгач икки бор такрор,
Расулуллоҳ сўз бошлаб секин:
Дедиларки: "Бир ансорим бор,
Уйига бор ва шундай дегин:

“Расулуллоҳ айтдилар салом,
(Овозлари бўлгандир майин)
Қизингизни менга турмушга,
Бермоқликни қилдилар тайин”...

Ансорий саҳоба не дейишга лол,
Қизи ансория аёллар аро.
Энг гўзали эди ҳам соҳибжамол,
Йигитнинг-чи юзи кўримсиз қаро,
Ахир бу не ҳолат ахир бу не ҳол
Йигитда йўқ эди на чирой, на мол...

Ансор деди: "На иш, на молингдир бор,
Қандоқ қилиб сенга берадирман қиз?"
Ансорнинг ёри ҳам айларди такрор:
“Шу Жулайбибга қиз берармизми биз?”

Ортга қайтармоқчи бўлишди уни,
Аммо шу он деди пок солиҳа қиз:
Эй отажон!
эй онажоним!
Қандоқ ортга қайтарадурсиз,
Расулуллоҳ номидан совчи
Бўлиб келган бу йигитни сиз?

“Аллоҳга қасамки, мен шу инсонга
Турмушга чиқаман. Қиз қилганди аҳд.
Қаранг эътиқодга, қаранг иймонга,
Расулнинг сўзига кирмоқ бунча бахт?

Дуч бўлинг ибратнинг бир нечасига,
Ибрат олмоқликни истасангиз гар.
Тўй ўтди. Висолнинг илк кечасига,
Яқин қолган чоғда жарчи солди жар:

“Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!
Динингизнинг ҳимояси учун чиқинг!

Асли Мадинада энг гўзал қизни,
Берилмай энг ширин лаҳзаларига.
Қолдирди..
Нафсига букмасдан тизни,
Жулайбиб қўшилди аскар сафига.

Жангда мусулмонлар қучдилар зафар,
Аммо ўлди баъзи саҳобалар ҳам.
Жанг кечган майдонга келиб бу сафар,
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Бир бир изладилар саҳобаларни...

– Фалончи ўлибди...
– Эҳ, фалончи ҳам...
– Ҳатто фалончи ҳам тирик қолмади.
Аммо бирор киши ҳатто ушбу дам,
Жулайбибни тилга олмади...

Ўшанда Муҳаммад алайҳиссалом,
Жулайбибнинг ғамин едилар.
Ҳабибни, яъники бир содиқ дўстни,
Йўқотмадингизми дедилар?

Саҳобалар ҳайрон.
Мутлақо ҳайрон!
Урушда жон берган душман йиқишган.
Эдиларда ахир қалб бўлиб вайрон,
Ҳамма саҳобани санаб чиқишган.

Сўнг дедилар: "Ким у сиз айтётган дўст,
Эй Ҳақ Расули?.."
Ёш сидирмоқдаман...
Сўзладилар Ҳақнинг энг буюк қули:
“Дўстим Жулайбибни қидирмоқдаман”...

Жулайбиб жасадин қидириб топиб,
Динга бўлгани-чун чин камарбаста.
Унинг бошин қўйиб тиззаларига,
Шу сўзни Пайғамбар айтдилар аста:

“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”...

Бироз ўтгач пок Расулуллоҳ,
Бошларин бошқа ён бурдилар.
Бир ҳикмат бор бунда ё Аллоҳ,
Қуръон-ла хулқланиб юрдилар.

Пайғамбарга бўлганди аён,
Ҳеч тафаккур қиласизларми?
Сўнг дедилар: “Бошим бошқа ён
Нега бурдим биласизларми”?

Ҳаққа қасам, ул Жулайбибнинг,
Ҳурдан бўлган пок хотинлари.
Уни бағир босмоқлик учун,
Талашганча келарди бари.

Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”.
Сўнгра юзим бурдим бошқа томонга,
Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб”...

О азиз Жулайбиб, шаҳид Жулайбиб,
Мендек бир қул эса эсини еган.
Кибрланар..
Гўё унга ҳам Ҳабиб,
“Сен Мендансан ва Мен сенданман”, – деган.

Ўз ўзимга энди шудир дуоим:
Ерда мени майли уч кимса билсин!
Энди шудир мақсад шу муддаоим,
Роббим осмонида таниқли қилсин!

@A_meshayan
20:54-01.02.2020
Абдураҳмон Мешаян
2.4K viewsМуҳаммад Акбар, 07:35
Ochish/sharhlash
2021-02-01 10:32:41 ​​​​Саҳобалар ҳаётидан:

Осмон аҳли наздида қадрли бўлган , Ер аҳли эса танимаган буюк саҳоба

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Жулайбиб исмли саҳоба бўлган. Қорачадан келган, бўйи паст, оддий кийимда, уйи йўқ, егуликка бирор нарса топса ер, бўлмаса рўза тутар, тўшаги ер, ёпинчиғи осмон, ёстиғи эса икки ковуши эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари олдидаги суффада ҳаёт кечирарди.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ўтирган эдилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу уларнинг олдидан ўтиб кетаётган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Анави ким биласизларми?» дедилар. Саҳобаларнинг аксари унинг ҳатто исмини ҳам билишмади. Уйи йўқ, жойи йўқ одамни ким ҳам танирди. Чунки Жулайбибга ўхшаган одамлар кўринмай қолса ёки бир жойга кетиб қолса, ҳеч ким қидирмас, бор йўқлиги билинмасди. Оддий одам эди.
У зотнинг ўзлари:
«Бу Жулайбиб», дедилар. Уни чақириб:
«Эй Жулайбиб, уйланмайсанми?» дедилар. Жулайбиб розияллоҳу анҳу аҳволидан нолимади, мен қийналиб қолганман, деб шикоят қилмади. Бироз қараб турдида:
«Ё Расулуллоҳ! На моли бор ва на мансаби бор Жулайбибга ким ҳам қизини берарди бу дунёда?» деди.
Бу ҳолат яна икки марта такрорланди. «Эй Жулайбиб уйланмайсанми?» деганда, Жулайбиб яна ўша сўзини такрорлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фалончи ансорийнинг уйига бор ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларга салом айтдилар ва қизингизни менга турмушга берар экансизлар, шуни етказишимни менга тайинладилар», дегин», дедилар.

Жулайбиб розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз айтганларидек қилди. Ҳалиги ансорий саҳоба нима дейишга ҳайрон. Қизи ансорийя аёлларнинг энг гўзали, Жулайбиб эса на моли бор, на чиройи бор, кўримсиз оддий қорачадан келган, бунинг устига бошпанаси ҳам йўқ эди. Жулайбибга қараб:
«Қандай қилиб қизимни сенга бераман, на молинг бор ва на ишинг», деди. Саҳобийнинг аёли ҳам эрига:
«Қизимизни мана шу Жулайбибга берамизми?» деди ва уни ортига қайтармоқчи бўлишди. Шунда оқила, солиҳа, обида қиз:
«Эй Отажон, эй онажон, қандай қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан совчи бўлиб келган кишини қайтарасизлар. Аллоҳга қасамки, мен мана шу инсонга турмушга чиқаман», деб унга турмушга чиқишга рози бўлди.

Тўй бўлди. Висол кунининг биринчи кечаси яқинлашаётган пайтда жарчи:
«Дин ҳимояси учун чиқинглар», деб нидо қилди. Жулайбиб Мадинадаги энг гўзал, чиройли аёлини энг ширин лаҳзаларда тарк қилиб аскарлар сафига қўшилиб дин ва мусулмонлар ҳимояси учун кетди. Жангда мусулмонлар ғалаба қозонди. Лекин йўқотишлар бўлди. Баъзи саҳобалар ўлди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг майдонига келиб саҳобаларни бирин-кетин қидира бошладилар. Фалончи ўлибди, фалончи ўлибди, деб ўлган саҳобаларни санаб чиқишди. Лекин бирор киши Жулайбибни тилга олмади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳабибни яъни дўстни йўқотмадингизми?» дедилар. Саҳобалар ҳайрон. Ҳамма вафот этган машҳур саҳобаларни санаб чиқишган эди. Улар:
«Ким экан у сиз айтаётган дўст, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мен дўстим Жулайбибни қидираяпман», дедилар. Жанг майдонидан Жулайбибнинг жасадини қидириб топдилар. Унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар ва:
«Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман! Сен мендансан ва мен сенданман!» дедилар. Бир пас туриб бошларини бошқа томонга бурдилар.
«Нима учун бошимни бошқа томонга бурганимни биласизларми?» дедилар. Улар:
«Йўқ», дейишди.
«Аллоҳга қасамки, Жулайбибнинг ҳурдан бўлган хотинлари бағрига босиш учун талашиб келаётганини кўрдим. Ва Жулайбибнинг рашки ёдимга тушиб юзимни бошқа томонга бурдим», дедилар».

Мана, иймонида содиқ, тақводор Жулайбиб Аллоҳ наздида қандай қадрли эди! Гарчи ўзи яшаб турган ҳудудда ён атрофидаги одамлар Жулайбиб розияллоҳу анҳуни яхши танимасаларда, осмондаги фаришталар унинг номини тилга олишар эди.

masjid.uz
2.5K viewsМуҳаммад Акбар, 07:32
Ochish/sharhlash
2021-01-30 07:47:59 ​​ДИКТАТОР

Жугашвилига...

1953-йил 5-март.
Доҳий ўлди.
Диктатор ўлди.
Лек ўлгунча Сталин номард,
Шўрлик халқнинг бўлари бўлди.

У яратган қонли тизимда,
Сотар эди бир-бирин жигар.
Сотқин бўлар эди бир зумда,
Иттифоқдан ким кетса агар.

Гарчи ноҳақ отилганларнинг,
Гуноҳидир унинг бўйнида.
Билмай ўтди "доҳийим менинг"
Сақлаганин илон қўйнида.

Амриқодан сўраб бошпана,
Собиқ Иттифоққа бўлиб терс.
Светлана(хон) Сталина,
Зумда бўлмиш Лана(хон) Питерс.

Балки дерсиз Ватандан кетмоқ,
Хисобланмас гуноҳ(и) кабира.
Ха, айб эмас, Лондонга етмоқ,
Диктаторга бўлсанг набира.

Алам қилар...
Бобоси учун,
Мусофирлар "дангаса" эди.
Шундай бўлса ўзи хам нечун,
Ўшаларнинг хаққини еди?

Диктаторку "сиёсий фоҳ(и)ша,
Қўйган халқнинг хорлигига йўл.
Қизалоғи қилмай андиша,
Солган элнинг киссасига қўл.

Халқ ёмондир ...Халқмиш дангаса,
Улар учун...
Ўзларичи оқ.
Жирканишди шу халқдан роса,
Олтинидан жирканмай бироқ.

Ишонаман қаро тундан сўнг,
Миллат учун албат тонг отар.
Тонг отгунча...ёт юртда бир тўнг,
Мазза қилиб хаққин еб ётар.

Мен нима дей? Ҳокими Мутлоқ,
Диктаторни айламиш яксон.
Яхшиямки ул "чўтир ўртоқ",
Кўрмагани баҳорни саксон.

@A_meshayan
19:00-30.01.2018
Абдураҳмон Мешаян
3.6K viewsМуҳаммад Акбар, 04:47
Ochish/sharhlash
2021-01-28 09:18:06 Китобларни сотиб бўлдим. Ҳаммага раҳмат!
2.8K viewsAbdurahmon Meshayan, 06:18
Ochish/sharhlash
2021-01-27 21:36:06 1672 та диний ва бадиий китобларим бор. Қимматга олганман, арзонга сотаман. Кимга керак бўлса шахсийга ёзсин!

+998974029192
4.5K viewsМуҳаммад Акбар, 18:36
Ochish/sharhlash