Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.75K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-11-02 13:21:11 Шу нарсани айтмасам, ўзимни кечиролмасам керак. Ўзи кўп гапларим ичимда турибди, чириб. "Қозоқлар биздан кўп нарсада олдинда, ҳаракат қилишимиз керак" деймиз. Бироқ оддий масалаларда эътиборсизмиз. Оддий мисол, яқинда Қарағанди вилоятидаги конда авария рўй берди. Ўттиздан ортиқ инсон ҳалок бўлди. 29 октябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.

Бизда айнан ҳукуматнинг айби билан, суддаям ҳаммаси аниқ бўляпти, 65 нафар бола (ёши катталармас, беғуборлар) вафот этди. Жамоатчилик уларнинг хотирасига бефарқ бўлмайлик, яқинларига оз бўлса-да малҳам бўлар, давлат эътиборликан дейишади, мотам эълон қилайлик деб таклиф берди. Бироқ ҳеч нарса бўлмади.

Нега ҳамма ерда инсон қадри деб байроқчалар силкитамиз-у Ўзбекистон келажаги деб мақтанадиган болаларимиз хотирасига бефарқмиз? Улар яшамоқчи эди. Ёки таклиф давлат хизматчисимас, оддий одамлардан чиққани учун бу иш амалга ошмадими? Оддийлар таклиф бергани оғир ботдими, ёки? Уят сизларга...

@Zafarbek_Solijonov
26.5K views10:21
Ochish/sharhlash
2023-10-30 11:07:26
Ёлғон хабар ва ҳали йўқ машинага шунча ҳаракат. Навбатга туриш ҳам йўқ. Оёқ кийимиям қолиб кетди. Мактаб, кутубхонага шунақа чопмаган инсон, моддиятга шунақа интилса керак. Шарманда.

@Zafarbek_Solijonov
15.3K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2023-10-28 12:39:23 2017-2018 йиллар ҳамма айбни Каримов даврига тўнкашди. Орадан 7 йил ўтди. Ислоҳот қилиш учун катта муддат эди. Буни билишди. Энди айбни ўзлари "янги қон" дея мақтаб, лавозимга тайинлаган ва тушунарсиз сабаблар билан ишдан олинган ёшларга тўнкашяпти. Ҳеч қари кадрларимиздан айб чиқмайдида...

@Zafarbek_Solijonov
13.5K views09:39
Ochish/sharhlash
2023-10-28 12:16:28
«Авто 60 ой» ишида 8 йилга қамалган Жамшид Баҳодиров озодликда экани маълум бўлди

Жамшид Баҳодиров ва унинг жиноий шериклари суднинг 2021 йил 29 март кунги ҳукми билан 6 йилдан 8 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Kun.uz ихтиёрига келиб тушган маълумотларга кўра, айни пайтда Жамшид Баҳодиров очиқда. Шикоятларга кўра, у фуқароларга “арзон ва қулай шартларда автомобил ҳамда квартиралар олиб бериш хизмат”ларини кўрсатмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
13.5K viewsedited  09:16
Ochish/sharhlash
2023-10-27 08:21:24 Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланди. Онлайн кузатинг.

ЮТЮБ

@Zafarbek_Solijonov
13.3K views05:21
Ochish/sharhlash
2023-10-25 14:46:26 Умрзоқов жамоаси аъзолари ишдан олинаётгани оммага бўрттирилаётганига қараганда бу учун катта маблағ тикилган ва айни ҳолат бошқа мансабдорларга "дарс" бўлиши мақсад қилинган бўлиши мумкин. Бу ишлар ҳам ҳозирча яширин қолса керак ва балки навбатдаги Ўзбекистонда барчаси ҳақида тўлиқ билиб олармиз. Ҳеч нарса абадиймас.

Бироқ бир нарса бор. Шу каби "сарой кураш"лари ҳақида ҳамма билиши қанчалик тўғри? Масалан бу каби ишлар менда амалдаги ҳокимият ёш кадрлардан хавфсираши, адолатли дея атаётган бошқарувига ишончсиз қараётганидек туюлмоқда. Шунингдек, бу тенденция бошқа ёш кадрларда ташаббускорлик руҳиятини тушириши ҳам мумкин.

Бир нарсани унутмаслик керак, ҳар қандай ички курашлар эски ва ўзгармас кадрлар фойдасига хизмат қилаверади.

@Zafarbek_Solijonov
14.7K views11:46
Ochish/sharhlash
2023-10-23 18:08:09
Германияда одамгарчилик

@Zafarbek_Solijonov
14.7K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-10-15 15:53:52
Қозоғистонликлар бизнинг кинофестивални мақтамоқда

Уларнинг мақоласида: "Очилиш маросими бўлиб ўтган кунда (Ўзбекистондан) кўп нарсаларни ўрганишимиз керак деб ўйлаган бўлсам, ёпилиш маросимидан кейин афсуски биз бундай даражага эриша олмаймиз, деган фикрга келдим" дейилган.

Ҳаа, Ўзбекистон ўзини дунёга яна бир марта танитди. Хорижликларнинг ўзи 4 кун Тошкент ва Самарқандда юриб ҳиссиётларини яшира олмаган. Кўпчиликда илиқ таассурот.

Кеча Президент фаолиятига бағишланган телелойиҳада кинофестивалга келган таниқли сербиялик режиссёр ва актёр Эмир Кустурицанинг Самарқандни Парижга тенглаштирган фикрлари давлат раҳбарига ўқиб эшиттирилди.

@Zafarbek_Solijonov
12.7K views12:53
Ochish/sharhlash
2023-10-14 17:47:15
Platina.uz нашри “2023 йилда энг яхши ишлаган ҳоким қайси?” номли сўровнома ўтказяпти экан. Ҳозирча энг юқори ўринда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов боряпти.

Ҳокимлар йил давомида қандай ишлаганига халқ ҳаққоний баҳо бериши керак. Қуйидаги ҳаволалар орқали муносиб кўрган ҳокимингизга овоз беринг.

Овоз бериш учун:
1-қисм:
https://t.me/platinauzb/3713
2-қисм: https://t.me/platinauzb/3714

@Zafarbek_Solijonov
15.6K views14:47
Ochish/sharhlash
2023-10-09 22:03:38 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” йўлга қўйилгач, кам таъминланган оилаларга бола пулини бериш тизими ўз йўлига тушиб олганди, чунки бу ваколат маҳалла раисларидан дастурнинг ўзига ўтган эди.

Аммо айрим “уддабурон” раислар вақт ўтиб дастурни ҳам тилини топганга ўхшамоқда. Масалан, аризани дастурга киритиш учун пенсия бўлимларига ҳужжатларни олиб бориш маҳалла раислари ваколатида қолдирилган экан. Бу дегани рақамлаштириш 100% йўлга қўйилмаган. Демак, бола пулини тайинлаш жараёни мутахассислар томонидан яна бир ўрганиб чиқилиши ва уни доимо мукаммаллаштириб бориш лозим.

Мисол учун, бир маҳаллада бола пулини бозорда савдо қиладиган, ўзига тўқ тадбиркор олади. Бу каби қонунга тўғри келмайдиган ишлар ҳар доим халқнинг эътирозига сабаб бўлиб келади.

@Zafarbek_Solijonov
12.8K viewsedited  19:03
Ochish/sharhlash