Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.75K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2024-05-19 16:17:29 ​Бугун довон ошиб, Тошкентга қайтдик. Йўлда журналист Сардорбек Усмоний бошловчилигидаги Subyektiv'нинг қурилишларга бағишланган навбатдаги сонини эшитиб келдик. Лойиҳа янги даражага кўтарилган. Аввалги сонларидан фақат биттасини кўрганман. Ўша сонида кўпроқ оператор ва монтажчи меҳнатини кўрганман. Муҳаммаджоннинг клавиатура излари кўзимга яққол ташланган. Бир вақтлар бирга хизмат сафарларида юрганим, бирга ишлаганим учун биттада танигандим.

Бу сафарги сонида эса рўйхатдагиларнинг ёнига профессионал журналистика қўшилган. Сардор ака ортиғи билан уддалаган. Бадиий тилда мавзуни тушунтириши, кетма-кетлик, аниқ саволлар ташлаши, эпизодлар тўғри танлангани, хулоса ва шу каби қалам йўллари эшитувчини зериктирмайди. Орага турли анимациялар қўшилгани, фонга жой қидирилгани ва образлар вақт қандай ўтканини билдирмайди. Вақтимга рози бўлдим.

Мавзунинг ўзи ўта жиддий, жамият учун манфаатли ва ҳайпдан қочилган. Берилган саволларга масъуллардан жавоб сўрашимиз керак. "Зўр чиқибди, мазза қилдик, раҳмат" деган жумлалар реакциямизнинг бошланиши бўлсин. Қурилишга масъуллар, шаҳарнинг жавобгар шахслари, ушбу сонга қачон муносабат бермоқчисиз? Шаҳардаги пала-партиш, ноқонуний қурилишларга қачон чора кўрасиз? Видеодаги самолётларга қандай фикрингиз бор? Қурилиш соҳасида қачон ислоҳот қилмоқчисизлар ёки зилзиладан кейинми? Сизларниям эшитишга тайёрмиз.

Айтганча, фотони ёқилғи қуйиш шаҳобчасида олдим. Кассир ушбу сонни меҳр билан кўряпти, мақтади.

https://youtube.com/@subyektiv?si=b05hQEmx6KM9Iu7V

@Zafarbek_Solijonov
5.5K views13:17
Ochish/sharhlash
2024-05-19 07:00:40
Фейсбукдаги машҳур гуруҳлардан бирида электромобил олган истеъмолчининг шикоятига кўзим тушиб қолди. Машина эгаси унга машина сотган фирманинг кафолат бўйича ўз мажбуриятларини бажармаётганидан нолиган.

Ўзи умуман бу каби ҳодисалар сўнгги вақтларда кўпайди. Янги электромобил ёки бошқа Хитой машиналарини харид қилаётган одамларнинг нолишлари тармоқда кўзга ташланиб қолди. Буларнинг энг асосий сабабларидан бири - машиналар расмий диллердан олинмаганидир. Расмий диллердан харид қилганингизда шартномада ҳаммаси кўрсатилган бўлади.

Шартнома шартлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлар аниқ кўрсатилади. Қандай ва қайси ҳолатлар учун кафолат берилишигача ёзилади ва бу анча кенг даражада. Сиз бўлса, кўп ҳолларда нархи арзон деб аксар кафолатларсиз норасмий диллер шартномасига имзо чекасиз. Оқибатда ўша тежалган пулингизданам қимматга тушасиз. Чунки сиз олган автомобилларнинг сервислариям бўлмайди. Камига бутловчи қисмни кутиб, анча вақт йўқотасиз. Хоҳласангиз, шу масалага қизиқиб кўринг. Юрист тавсияси.

@Zafarbek_Solijonov
5.8K views04:00
Ochish/sharhlash
2024-05-18 11:19:43 Ҳар хил спорт ўйинларида "ўйин сотилибди" деган гапларни эшитиб қоламиз. Ҳатто жамоа раҳбарияти ютқазган мураббийнинг қандайдир моддий рағбат олгани ҳақидаям кейинчалик хабардор бўлиб қолган ҳолатларгаям дуч келганмиз. Қонунчиликка спортдаги коррупцияга доир ишларга жавобгарлик масаласи жорий этиляпти.

Янги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олганлиги ёки мулкий манфаатдор бўлганлиги, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
6.5K viewsedited  08:19
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:42:44 Ўзбекистонда ерни ижарага беришда ҳам жуда кўп ҳуқуқбузарликлар содир этилади. Ўзим ҳам амалиётда кўп дуч келганман. Шу масалада жавобгарлик кучайтириляпти. 49 йилга ер ижарага олганларам бир эътибор қаратиб қўйсин. Танзила Норбоева ҳам шу ҳолатларни урғулади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча модда киритилиб, унга кўра давлат мулкини белгиланган тартибда ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш, ижарага олувчига ижарага берилган давлат мулкини қабул қилиб олиши, унинг ҳудудига кириши ва фойдаланишига асоссиз равишда тўсқинлик қилиш ёки ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг параметрлари ва сонини камайтириб кўрсатган ҳолда ижарага берганлик учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига асос бўлади.

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида қайта содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Манба

@Zafarbek_Solijonov
6.1K viewsedited  07:42
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:35:35 2023 йилда Рақобат қўмитаси вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган товар ва молия бозорларидаги рақобат масалаларига оид 614 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг 142 тасида давлат ёрдами, яъни хўжалик юритувчи субъектларга солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидиялар, грантлар, давлат кафолатлари каби имтиёзлар берувчи нормаларни аниқлаган.

Бундан ташқари, Рақобат қўмитаси томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганилганда 717 та қонун бузилиши ҳолати аниқланган.

Эндиликда давлат ёрдами берилишида лойиҳа Рақобат қўмитаси билан келишиладиган бўляпти.

@Zafarbek_Solijonov
5.6K views07:35
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:31:01 Ялпи мажлисда солиқ кодексида назарда тутилган молиявий санкциялар миқдори камайтирилмоқда. Сенат раиси бу орқали Ўзбекистон қонунлари тобора либераллашиб бораётганини урғулади.

Фискал белгиларни акс эттириш ёхуд автоматлаштирилган ҳисобга олиш ўлчов воситалари билан жиҳозлаш ёки солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлаш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларни ёки тартибни бузиш, шунингдек, товарларни (маҳсулотларни) ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчилар ва сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш тартиб-қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизини ташкил этади.

Мазкур ҳуқуқбузарлик молиявий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, жарима миқдори  йигирма фоизни ташкил этиши белгиланмоқда.

Аввал тадбиркорлар ушбу қонунбузилиш ҳолати учун охирги ҳисобот чорагида эга бўлган соф тушумни жарима шаклида тўлашга мажбур бўлаётган эди. Эндиликда фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори қарийб 98 фоизга қисқартирилмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
5.2K views07:31
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:19:23 Сенат раиси Танзила Норбоева Фарғона ва Намангада сессия ўтказмасдан маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилингани ҳақида маълум қилди:

"Хабарингиз бор, Сенатда маҳаллий Кенгашлар билан ишловчи Марказ ташкил қилинди. Марказда маҳаллий Кенгашларнинг қарорлари кунлик мониторинг қилиб борилмоқда. Мониторинг натижаларига кўра маҳаллий Кенгашлар томонидан қонунчиликка зид бўлган қарорлар қабул қилиш ҳолатлари аниқламоқда.

Хусусан, жорий йил бошидан бери 20 га яқин шундай қарор қабул қилингани аниқланди. Шунингдек, айрим ҳудудларда (Фарғона, Наманган) сессия ўтказмасдан маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш ҳоллари ҳам кузатилмоқда.

Мазкур ҳолатлар бўйича таҳлилларни маҳаллий Кенгашларга ўз вақтида тақдим қилиб боряпмиз. Умуман бу каби ҳолатлар маҳаллий Кенгашларда жиддий кўриб чиқилиши ва келгусида йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрилиши лозим".

@Zafarbek_Solijonov
5.1K views07:19
Ochish/sharhlash
2024-05-18 10:15:14 Сенатнинг ялпи мажлиси онлайн узатилмоқда. Шу ердан кузатинг.

Шоҳимардонда алоқа унчалик яхшимас. Демак алоқа компанияларининг анклав ҳудудларда қиладиган ишлари бор. 6 минг аҳоли яшайди ахир.

@Zafarbek_Solijonov
5.1K views07:15
Ochish/sharhlash
2024-05-17 18:07:08
“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ёшларга нима беряпти?

“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловида бу йил 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинибди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган ушбу танловнинг мухлиси сифатида бу лойиҳа ёшларга нима бераётгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтаман.

Биринчидан, танловнинг илк босқичи бутун республикада мавжуд ҳар битта маҳаллада ўтказилади. Яъни энг чекка ҳудуддаги ёш ҳам, энг марказдагиси ҳам эътибордан четда қолмайди – барча йигит-қизлар қатнашишига тенг имконият яратилган.

Иккинчидан, муносиб рағбат. Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Мендаги маълумотга кўра, бу йилги мукофот фонди 2,5 млрд сўмни ташкил этган.

Учинчидан, халқаро майдонга чиқиш кўприги вазифасини ўтаяпти. Масалан, “Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Тўртинчидан, бутун Ўзбекистон олдида шу танлов орқали ўз истеъдодини кўрсатган, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.

@Zafarbek_Solijonov
5.8K viewsedited  15:07
Ochish/sharhlash
2024-05-15 11:34:06
Ҳеч нарса ўзгармабди, ҳеч нарса ўзгармаяпти...

@Zafarbek_Solijonov
7.1K views08:34
Ochish/sharhlash