Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.75K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-05-22 09:41:38 Ҳамма амалдорлар тепага қарайди. Тепада ваъда бериб, уни бажариш бўлмаса, пастдагиларам шуни қилади. Ўрнак олади. Осонакан дейди. Тепада "демократия, сўз эркинлиги, олға" деган чақириқлар янграса ва қонунчиликда ҳеч нарса ўзгариш бўлмаса, маҳалла оқсоқолиям қийналган хонадонга кириб, "товуқ олиб берамиз, тикувчилик дастгоҳи оласиз" деб умидлантириб ўз йўлида кетаверади.

@Zafarbek_Solijonov
6.9K views06:41
Ochish/sharhlash
2024-05-22 08:46:58
Тадбиркор Мурод Назаров Япониядаги ўзбекларнинг аҳволи чатоқлиги, жиноят билан қўлга тушганлари ҳамда у ерда ишлаётган айрим ватандошларимиз японлардан нафратланиши ҳақида гапирди.

@Zafarbek_Solijonov
9.7K views05:46
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:14:13 Shaffof бренди остидаги газ шохобчалар масъулларига суд ҳукми ўқилди Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо…
8.5K viewsedited  16:14
Ochish/sharhlash
2024-05-20 19:08:04 Shaffof бренди остидаги газ шохобчалар масъулларига суд ҳукми ўқилди

Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.

@Zafarbek_Solijonov
8.7K views16:08
Ochish/sharhlash
2024-05-20 15:25:51
"Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" кўргазмасининг кино тарихидаги ўрни

Президент Шавкат Мирзиёев 16 май куни Алишер Навоий номидаги Киночилар уйига ташриф буюриб, Ўзбекистон кино санъати музейида ташкил этилган 9 қисмдан иборат "Янги Ўзбекистон — янги кино санъати" номли кўргазма ва экспозициялар билан танишди.

Айнан кўргазмадан сўнг Давлат раҳбари бир қатор киноижодкорлар билан учрашиб, самимий суҳбат қурди. Мана учрашувда Алишер Навоий номидаги Киночилар уйини "Миллий кино санъати саройи"га айлантириш таклифи берилгани ҳам эътиборга молик.

Кинога алоқадор бўлган тарихий экспонатларнинг бир ерга жамланиши ва бунга давлат миқёсида эътибор қаратилиши қувонарли ҳолат. Чунки ҳар бир кино тарихга айланади ва бу тарихни ўрганиш орқали замонани тушуниш имкони пайдо бўлади.

@Zafarbek_Solijonov
7.5K views12:25
Ochish/sharhlash
2024-05-20 14:30:48 Ўзбекистонда оиладаги зўравонликка қарши жиноий жавобгарлик кучайтирилганига бир йил тўлди

2023 йил 11 апрелда Президент томонидан “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун имзоланганидан кейин нималар ўзгарди?

Аввало, ҳулқи бузуқ айримлар кўчада кимнингдир қизи ёки синглисига “гап отиш”дан олдин қадамини ўйлаб босадиган бўлишди. Бу қонун аёлларга зўравонлик, шилқимлиқ қилиш учун жазо муқаррарлигини кўрсатиб берди. Аёлларимизга нисбатан бунақа ҳолатлар тўлиқ йўқолмаган бўлса-да, анча камайиб қолганини сезиш қийин эмас.

Жамиятимиз азалдан бундай тажовузларга тоқатсиз муносабатда бўлган. Лекин уларга ҳуқуқий баҳо бериш учун етарли ричаглар йўқ эди. Тегишли қонунинг қабул қилиниши билан одамлар бундай хатти ҳаракатлардан тийилиш зарурлигини тушуна бошлашди. Жамиятда аёлларга муносабат яхши тарафга ўзгара бошлади.

@Zafarbek_Solijonov
6.5K views11:30
Ochish/sharhlash
2024-05-20 11:59:21
Бундан буёғига фаолиятини рақамлаштирган банклар етакчи бўлиб қолаверади. Замон талаби шундай бўлиб қолди. Уй ёки офисда туриб, иш битиргиси келади одамни. Халқ банкиям шу йўлдан илдамлаб кетяпти. Мазкур банк давлатга қарашли, стратегик банк. Мижозлари базаси шаклланга ва улкан тарихга эга.

Ҳукумат топшириқларини бажариб, ўртача ишлаб турсаям куни ўтади. Бироқ Халқ банки раҳбарияти бундан қониқмаяпти. Ҳатто айрим хусусий банклардан рақамлаштиришда олдингаям ўтиб олди. Мисол учун яқинда йил брендлари тақдирланди. Ушбу банк ҳам "Хазна" иловаси билан танловда иштирок этди. 2023-йилда Ўзбекистонда банк ва ижтимоий хизматларни рақамлаштиришда етакчи инклюзив XAZNA иловаси учун тақдирланди.

Бу илова фақат соққа келтирадиган банк хизматлари билангина ишлашдан қониқмай, ўзида давлат хизматлари ва ижтимоий хизматларни ҳам мужассамлаштириб, майговдан олинадиган деярли любой справкани 6 секундда кўрсатиб беряпти, деб эшиттим. Forca, Xalq banki

@Zafarbek_Solijonov
6.7K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-05-20 11:38:05
Ўқувчилар Миллий гвардия ходими билан жанжаллашмоқда. Муносабат берилгани билан ҳеч нарса ўзгармайди. Айбни болага тўнкаб қутуласизларми? Бу бошланиши. Бола билан ишлашнинг ўзи алоҳида педагогик билим ва тажриба сўрайди. Буларнинг аксари кучдан бошқа йўлни билмайди. Боланинг ҳарактерини тушунадими? Гвардия ходимларига иш қолмаган бўлса, штатларни қисқартиринглар, билим, тафаккури етмайдиган жойга тиқмасдан.

@Zafarbek_Solijonov
5.2K viewsedited  08:38
Ochish/sharhlash
2024-05-19 17:34:45
Мардикорга айланган олим: Бу миллат келажаги нима бўлади?

Илмий тадқиқот институтида ишлайдиган олим йигит тирикчилик дардида қурилишга ишга чиқибди. Маоши ҳаминқадар етиб турган экан, иши ўзгармасада, ойлигини кесишибди, бола-чақасини боқа олмай қолибди.

Манба саҳиҳ, эшитиб ҳайратга тушдим.
– Ўзи илми дуруст эдими, институтда номига юрмаганмиди, – умид билан сўрадим.
– Билимдон эди, ҳозир шунчаки юрганлар қолмаган, олаётган маошимизга фақат фидойилар ишлайди холос, – дея жавоб берди мардикорга айланган олимнинг ҳамкасби.

Унутманг – илм эгасини хорлаб, яллачини кўтар-кўтар қилган миллат таназзулга маҳкум!

Аслида давлатдан ҳам хафа бўлгулиги йўқ: Бирор тўйда ёш олим иззатланганини кўрмадим, лекин отарчи билан раққосанинг кетини ўпгудай бўлганларни беҳад кўп кўрдим.

Ачинаман...


Аброр Зоҳидов
@az_sss
5.5K views14:34
Ochish/sharhlash
2024-05-19 17:16:56
Ҳали бу жамиятга кўп кўзгу тутамиз, Аброр ака...

@Zafarbek_Solijonov
11.2K views14:16
Ochish/sharhlash