Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 33.75K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2024-05-27 11:08:58 Яқинда Зафарелло фанатлар каналчамда ёзгандим. Тўғрими?

Ҳаммангизда шунақа битта бўлсаям қариндош бор: катта бўлдингиз, ўзингизни эплаб, сал нимагадир эришдингиз, у эса сизга қараб ҳар сафар "ёшлигингда орқангни ювганман, кийимингни ювганман, овқат қилиб берганман, ўзим катта қилганман, ҳеч қачон унутма" дейди.

Бориб ойингиздан сўрасангиз, ойингиз нимадир иш қилган, ҳашар, тўй ёки маракага кетган ва ўша қариндошингиз сизга бир кун қараб турган бўлади холос. Кейинроқ ойингиз унга бир нималар олиб бериб ортиғи билан қайтариб қўйганам бўлади.

Энг қизиғи, ҳалиги қариндошингиз ўша пайт йиғлаган, инжиқлик қилган ёки тўполонқ қилган вақтингизда чимчилаб-чимчилаб олган бўлишиям мумкин

@Zafarello
14.5K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2024-05-27 10:46:08
"Баҳодир Ялангтўш": 3,5 минг томошабинни 2 соат давомида катта қизиқиш билан ушлаб турган фильм премьераси

25 май куни Самарқанддаги "Мўжиза" амфитеатрида Регистон бунёдкори, саркарда Баҳодир Ялангтўш ҳақидаги фильм премьера қилинибди. Охирги йилларда ўзбек киноси премьерасига бунча томошабин тушганини эслолмадим. Нақ 3,5 минг киши кинони 2 соат давомида катта қизиқиш билан томоша қилибди.

Тарихий шахсларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид кинолар ўзимизда суратга олинаётганини кўриб, беихтиёр хурсанд бўласан. "Баҳодир Ялангтўш" каби тарихимизни гавдалантирадиган фильмларни кўришимиз шарт.

Кинематография агентлиги буюртмаси билан суратга олинган кинокартинада Регистон мажмуаси бунёдкори, Самарқандга ҳокимлик қилган саркарда Баҳодир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ҳикоя қилинади. Амир Ялангтўш аввало моҳир ҳарбий саркарда бўлган. У Бухоро хонлигининг икки сулола даврида ҳам барча ҳарбий юришларида иштирок этган, йирик ғалабаларни қўлга киритган.

@Zafarbek_Solijonov
14.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2024-05-27 10:21:53
Интернетда Путинни сўкиб ётишибди. Тўғри қилишади. Ўзбек халқининг урушга реакциясини у ва унинг атрофи билиши керак. Бироқ бу ишларга давлат амалдорлари қўшилиши, йўқ жойдан дипломатик конфликт пайдо қилишини хоҳламайман. Алдаб-сулдаб айни вақтда санкциялар сабаб ресурс қидираётганларнинг пулини олиш керак. Зойир ака Россияга бориб, 50 миллион долларлик шартномалар қилиб қайтди.

Рус даласи бепоён. Саккиз юз кунданам ўтиб кетган урушга русларнинг ресурси ҳалиям тугамади. Қайтмоқчимас. Бунақа вақтда ким ютади? Санкцияларга тушмай, урушдан "соққа" қилган ютади. 2030 йилгача бўлган концепцияни амалга ошириш, ичкарини яхшилаш учунам, армияни дронлар билан модернизация қилиш учун ҳам бизга кўўўп пул керак. Хитойча тиржайиш, иккала тарафгаям урушманглар дейиш ва пулини олиш. Қанча фалсафа тўқимайлик, куч пулда ҳозир. Ёки нотўғрими?

@Zafarbek_Solijonov
10.0K views07:21
Ochish/sharhlash
2024-05-27 09:47:16
Архив

@Zafarbek_Solijonov
9.2K views06:47
Ochish/sharhlash
2024-05-23 19:14:32
Жўрабек Тўймуродович Ўроқов “Алоқабанк” бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар “Алоқабанк”да департамент директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзинг таниган, билган, ҳурмат қиладиган, яхши ишлари кўп ёш кадр ишга келса, хурсанд бўласанакан. Бугун мен хурсандман, Жўрабек ака бир вақтлари олдингизга қўйган мақсадларингизни амалга оширишдан тўхтаманг

@Zafarbek_Solijonov
5.5K views16:14
Ochish/sharhlash
2024-05-23 17:30:39
Хоn Saroy компанияси лойиҳаларини топширишда давом этмоқда! Навбатдаги очилиш маросими

Юртимизнинг энг ишончли қурилиш компанияларидан бири - Xon Saroy компанияси яна 3 та лойиҳани ўз эгаларига топширди!

Қўшимча маълумот учун:

712007400
555017400

xonsaroy.uz
5.2K views14:30
Ochish/sharhlash
2024-05-23 16:08:52
Бошқача фикрлагандек кўриниб, иккита қўлни қовуштириб, ўзидан тақводор ясаб олганларам қўпайиб қолди, анчадан бери. Ўзини суриштирсанг, нашага муккасидан кетиб, қарзга ботиб юрган бўлади. Лекин одамлар олдида ўзидан кимнидир ясаб олади. Интернетдаям "ақл" қусади. Маъруза ўқийди, у харом бу харом деб ташлайди. Айтган диний материаллари Дин қўмитаси экспертизасиданам ўтмаган бўлади.

Ўзи Плосс Подкастни бу сони чиққанига анча бўлганакан. Кўриб мазза қилдим, Миршакар жиянларига дарс берган амакидай гапирган бўлсаям. Кўриб ташланглар:





@Zafarbek_Solijonov
5.2K views13:08
Ochish/sharhlash
2024-05-22 18:51:52 Сербларнинг бир ибораси бор: 300 еврогача пул топган одам миллатчилик ва уруш, 500 еврогача пул топган одам кафелар ва ичкилик, минг евро ва ундан кўпроқ пул топганлар тўғри овқатланиш ва хордиқ ҳақида гапираркан, икки минг евродан ортиқ пул топадиганлар эса сафсата сотишни бас қилиб, муҳаббат ва об-ҳаво ҳақида гапиришни бошларкан.

Чиндан ҳам биз гапирадиган мавзулар атрофимизда қандай воқеалар содир бўлишига таъсир қилади ёки аксинча. АSaxiy онлайн дўконлари тармоғи асосчиси Фируз Аллаев буни ўз ҳаёти мисолида тушунтириб берган.
 
Видеони кўриш



7.3K viewsedited  15:51
Ochish/sharhlash
2024-05-22 10:37:41 Халқаро майдонам бугун қизияпти. Норвегия Фаластин мустақиллигини тан олгач, Ирландия, Испания ҳам бу қаторга қўшилди. Исроил бунга норозилик билдириб, ушбу мамлакатлардан ўз элчиларини чақириб оляпти. Исроил бу урушда ютқаза бошлади, жангда ютсаям.

Ҳудди бир вақтлари руслар Украинага НАТО баҳона бостириб кириб, унинг аъзолари сонини кўпайтириб олгандек.

@Zafarbek_Solijonov
6.7K viewsedited  07:37
Ochish/sharhlash
2024-05-22 10:27:26
Собиқ МХХ биноси ҳудудидаги дарахтлар кесиб ташланганми? Нега яшириб олиб кетишяпти? Муқаддаслик тушунчалариям қолмади шекилли...

@Zafarbek_Solijonov
6.9K views07:27
Ochish/sharhlash