Get Mystery Box with random crypto!

Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам бериладиган шахслар рўйҳ | YURISTKADR

Давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам бериладиган шахслар рўйҳати тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси
эълон қилинди. Лойиҳа ташаббускори Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Лойиҳага кўра, қуйидаги шахслар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам бериладиган имтиёзли шахслар тоифасига киритилмоқда:

1. Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;
2. Чин етимлар;
3. I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
4. 1941 — 1945 йиллардаги урушдан ногиронлиги бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, уларга тенглаштирилган шахслар;
5. 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
6. Ёлғиз яшовчи ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилалар аъзолари бўлан пенсияга чиққан шахслар;
7. Чернобиль АЭС фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлиги бўлган шахслар;
8. Байналмилалчи-жангчилар;
9. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар;
10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича гинекологик касалликлари мавжуд ҳамда патологияли ҳомиладор аёллар;
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича 18 ёшга тўлмаган патологияли болалар;
12. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича эндокрин касалликларга чалинган беморлар;
13. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича тери касалликлари ва жинсий йўл билан юқтириладиган касалликларга чалинган шахслар;
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича сил касаллигига чалинган шахслар.
15. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича онкология касалликларига чалинган шахслар.

Мана шу ерда рўйҳатнинг 10-15-қаторларига жиддий эътирозим бор. 6 та ҳолатдаги касалликка чалинган беморларга бундай имтиёз бериш учун, уларнинг рўйҳати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланар экан.

Бу нотўғри бўлади, бундай ўта муҳим рўйҳатни Президент ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори тартибида тасдиқлаган маъқул, чунки ушбу рўйҳатларни тасдиқлаш ваколатини Соғлиқни сақлаш вазирлигида қолдириш эртага кўплаб муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Масалан, вазирлик истаган вақтда бундай рўйҳатларни қисқартириш ёки кенгайтириш имконига эга бўлиб қолади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса биламизки, коррупциядан жа унақа даражада ҳоли бўлган тизим эмас.

@yuristkadr