Get Mystery Box with random crypto!

Давлат ташкилоти юристининг обрўси Кўпчилик давлат ташкилотла | Azimjon Zukhurov | Rasmiy blog

Давлат ташкилоти юристининг обрўси

Кўпчилик давлат ташкилотларида юристларнинг обрўси бўлмайди. Қанча қолоқ ташкилот бўлса, шунча юристга паст назар билан қараш кучлироқ бўлади. Қандай ҳолатларни кузатганман?

Бирор ходим хужжат кўтариб келганда айнан қўл қўйиладиган жойни кўрсатиб қўл қўйишни сўрайди. Бу юрист учун ҳақорат. Юрист ташкилотнинг ҳуқуқий тусдаги хужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка мувофиқлигини экспертизадан ўтказади ҳамда эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Эътироз ва таклифи бўлмаса...

Шу сабабли юрист бўлсангиз ва агар сизга шундай иш тутилса, пошел на дверни чиройлисидан бериб юбораверинг.

Кейин хужжатлар доим биринчи бўлиб юристга олиб кириладиган давлат ташкилотлари бор. "Ҳа бизда тартиб шунақа" дб қўйишади гердайиб. Кечирасизу, Президентнинг 2733-сонли қарорида келтирилган Низомнинг виза қўйиш бўйича барча бандларида "бошқа таркибий тузилмалардан кейин виза қўйилади" дея келтирилади.

Энг муҳим гап. Сиз юрист бўлсангиз ташкилотингиздаги қонун доирасида ишлашга сиз масъулсиз ва буни жойига солиш сизга боғлиқ. Бўшашсангиз бўшашиб юраверасиз. Сиз қонун хужжатларига риоя этилиши юзасидан доим ўз эътироз ва фикрларингизни беринг. Иш давомида гапингиз тўғри чиққани сайин раҳбарият сиз билан ҳисоблашади. Ҳурмат қилади.

@bahodirahmedoff