Get Mystery Box with random crypto!

❤😘 Yolg;izim 😘❤

Telegram kanalining logotibi yolgizim_sherlar_xiyonat — ❤😘 Yolg;izim 😘❤ Y
Telegram kanalining logotibi yolgizim_sherlar_xiyonat — ❤😘 Yolg;izim 😘❤
Kanal manzili: @yolgizim_sherlar_xiyonat
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

Assosiy kanalimiz buyerda 👇👇
Reklama berish uchun 👇
💭 @Yolgizim1

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-09-17 16:31:06 ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

#ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.
Сувнинг вужудимизга фойдалари:
– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.
Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.
Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг
1.1K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-16 19:01:07 АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди.
- Қанақа дорини айтяпсан? - сўради у.
- Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг!
- Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди.
- Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам "Аллоҳнинг мўъжизаси"дан бера қолинг!
Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди.
- Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан? - дея сўради у.
- Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, "Аллоҳнинг мўъжизаси"гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим, - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб.
- Хўш, ёнингда қанча пулинг бор? - деб сўради ҳалиги киши.
- Ўн ярим рупия!
- Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим.
Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди.

Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди:
- Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди.
- Кечирасиз, - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси.
- Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади?
Жаррох жилмайди.
- Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция.
Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди:
- Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман.
Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.

#hikoya10

https://t.me/Yolgizim_Sherlar_Xiyonat
1.3K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 16:01
Ochish/sharhlash
2022-09-16 17:44:37 БУЗИЛМАГАН ҲОВЛИ
(жуда ибратли)

Иброҳим ва Илёсга бутун умр рўзғорга бир луқма ҳаром аралашмасин деган андишада ўтган ҳунарманд оталаридан кичкинагина ҳовли қолди. Ака-уканинг иккови ҳам меҳнаткаш, камсуқум, худди оталари сингари ҳалол, тўғри эди. Аммо нима бўлди-ю, ишхонасидан камомад чиқиб, Иброҳим аканинг бўйнига қўйилди. Иброҳим ака тушунди – кимлардир еган сомсанинг пулини унга тўлаттиришмоқчи. Нима ҳам қила оларди – осмон узоқ, ер қаттиқ. Ишдан бўшаш-ку, майли, аммо камомадни қандай тўлайди? Сотай деса, қўлга кирадиган бойлиги йўқ, хотини тақинчоқларини сотиб бераман дегани билан, унинг пули ҳам ҳеч қанча бўлмайди. Шундай ўйлардан эзилиб ёлғиз ўтирганида: «Ака, уйдамисиз?» дея укаси овоз берди. «Келавер», деган жавобни эшитиб, ичкарига кирди, акасига рўпарама рўпара ўтирди.
– Ака, «участка»га харидор топдим, пули камомадни ёпишингизга бемалол етади.

Иброҳим аканинг капалаги учди – нима деяпти укаси? Ҳовлини сотишса, кўчада қолишади-ку! «Ё ўзи томонни қолдириб, биз томонни сотамиз, деяптими?»
– Эсласангиз, пойдевор қуйилаётганда ўнг томондаги қўшни «айтган пулингизни бераман, ерингизни менга сотинг», деб роса ялинганди. У билан келишиб қўйдим, бугун-эрта пулни берадиган бўлди...

Иброҳим аканинг димоғига нимадир тиқилди. Укаси ҳақида ҳозиргина ўйлаган ўйларига уялиб кетди. Бечора Илёс, неча йил йиғиниб сотиб олган, яқинда Иброҳим ака, ўзи ва ўғиллари билан пойдевор қуйишган «участка»сини гапираётган экан.
– Раҳмат, ука, – дея олди зўрға. – Аммо...

Иброҳим ака бир пас ўйланиб қолди, кейин секингина гап бошлади:
– Бизда-ку иккита қиз, ортиқча уйга эҳтиёжимиз йўқ. Лекин сенга барибир жой керак, олдингда икки ўғилни уйлантириш бор. Майли, участкангни сотамиз. Кейинроқ, Худо берса, ўрнига жой олиб бераман. Агар олиб беролмасам, ўтирган уйимизни бўшатиб, чиқиб кетамиз.

Албатта, Илёс бу гапга кўнмади. Лекин акаси қайсарлик қилиб туриб олгач, ноилож «хўп» деди. Шундай қилиб, камомад тўланди, Иброҳим ака бошқа жойга ишга кирди. Орадан бир неча йил ўтди, ака қизларини узатди. Иккала тўйни ҳам «аввал қарзингни узмайсанми, кейин тўй қилмайсанми?» деган гапни эшитиб қолишдан чўчиб, минг истиҳола билан ўтказди. Бу орада уканинг ҳам ўғиллари бўйига етди. Лекин Иброҳим ака жой олиб беролмади. Илёс ҳовлининг икки хона уй солса бўладиган очиқ жойи­га пойдевор қуйиш ҳақида маслаҳат солганида, ака уйни бўшатишга ишора деб тушунди. Зотан, бу келишув унинг ўзидан чиққан эди. Иброҳим ака шундан кейин бир жойдан ижарага уй топди. Аммо иддао қилаётгандек кўринмай деб укасига индамади, ҳамма иш битганда айтганим маъқул, деб ўйлади...
Кичик ўғли Илёсга телефон қилиб: «Дада, тез келинг, амакимлар кўчиб кетишяпти», деганда олдинига ишонмади. Уйга етиб келганида дарвоза олдидаги юк машинасини, акасининг айвонидаги тугун-бўғчаларни кўриб гап нимадалигини тушунди. Кўзида ёш билан уйдан айвонга нарса ташиётган янгасини, ўзи томон хижолатомуз табассум билан келаётган акасини кўриб кўнгли бузилди. Иброҳим аканинг: «Ука», деб бошлаган гапини бўлди:
– Ака, охиратда Худойимга нима деб жавоб бераман?
– Бу нима деганинг? Келишувимизга кўра...
– Келишгандик, жондек акамга Сенинг розилигинг учун эмас, қарзга пул бергандим, дейманми? Бу ишни кўрганлар оқибат қолмаган экан, силаи раҳм деган гаплар бекор экан, демайдими? Наҳот мени сиздан пул ё жой талаб қилади деб ўйласангиз? Болалагимиз ўтган уйдан сизни чиқариб юбориб, келин тушириш, тўй қилиш татийдими менга, ака?..

Ака-ука янги қуйилган пойдевор устида ерга қараганча ўтиришар, аканинг хотини лаш-лушлар орасида тик турган кўйи кўзёшларини артарди. Илёснинг хотини, уч ўғли эса юк машинасига жойлаб улгурилган нарсаларни бир-бир амакиларининг уйига олиб кира бошлашди...

#hikoya157

https://t.me/Yolgizim_Sherlar_Xiyonat
1.1K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 14:44
Ochish/sharhlash
2022-09-16 16:01:03
Uni shunaqangi sevamanki
Uni yurak urishi menga nafasdek

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim_Sherlar_Xiyonat
1.1K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, edited  13:01
Ochish/sharhlash
2022-09-15 18:31:11
Mani nervimga tegib xali hech kim baraka topmagan.

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim
1.6K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:31
Ochish/sharhlash
2022-09-15 16:31:45 ТЎҒРИ ЙЎЛ

Устоз Банкей ҳафталаб медитация билан машғул бўларди. Шундай кунларда унинг ёнига бутун Япониядан шогирдлар келар эди.

Машғулотлар вақтида бир ўқувчи ўғрилик устида қўлга тушди. Шогирдлари Банкейдан уни ҳайдаб юборинг, деб илтимос қилди. Муаллим бу илтимосни эътиборсиз қолдирди.

Ўша бола яна ўғрилик билан ушланди. Банкей бу сафар ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Устозларнинг парвосизлигидан ранжиган ўқувчилар энди унга, агар ўғрини ҳайдамасангиз, биз кетамиз, дея ёзма равишда арз қилди.

Банкей арзномани ўқиб чиқиб, шогирдларини бир ерга тўпладида, уларга шундай деди: «Ҳаммангизнинг ақл-ҳушингиз жойида, нима яхшию нима ёмон эканини биласиз. Хоҳлаган жойингизга бориб ўқишингиз мумкин. Аммо ҳали яхши-ёмоннинг фарқига бормайдиган бу бандага тўғри йўл кўрсатиш менинг бурчим эмасми? Ҳаммангиз кетсангиз ҳам у шу ерда қолади».

Бу гаплардан қаттиқ таъсирланган ўғрининг мижжалари ёшланди. Шу-шу ўғрилик қилмади.
1.4K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-14 18:31:04
O'zlaridan ketganlar o'zligini topguncha o'zgalarni na'zaridan qolib bo'ladi.

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim
1.5K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:31
Ochish/sharhlash
2022-09-14 16:30:43 Ҳар куни у ўзининг ҳашаматли машинасига ўтирарди. Мен унга салом беришим шарт эди. Чунки у менинг бошлиғим, қўл остида ишлайдиган ходимман. У эса одатдагидек алик олмайди. Бир куни қолган овқатларни тўплаб халтага солаётгандим. У мени кўриб, кўрмаганга олди. Эртаси куни ўша ердан энди тайёрланган таом солинган халта топдим. Ўйлаб ҳам ўтирмай уни олдим. Хурсанд бўлдим. Бу ҳол ҳар кун такрорланди. Бора - бора унинг ёнига рўзғорга керакли бошқа нарсалар ҳам солинадиган, менинг шодилигимга шодлик қўшиладиган бўлди. Мен, аёлим ва болаларим бундан ҳайратланардик. Орадан анча вақт ўтиб, хўжайиним вафот эди. Таъзияга жуда кўп одам келди. Ўша кундан «саховат халта»си ҳам тўхтади. Ёки мендан олдин кимдир уни оладиган бўлди. Кунлар шундай ўта бошлади. Менинг моддий аҳволим оғирлашди. Маош берувчи аёл ходимадан ойлигимни оширишларини талаб қилдим. У:
- Икки йилдан бери шунча пулга яшаб келябсиз. Лекин, ҳеч ҳам шикоят қилмагандингиз. Энди нима бўлди? - деб сўради.
Ўзимни оқлаш учун баҳона излай бошладим. Ишонарлироқ гап тополмай бўлган воқеани айтиб бердим. У:
- Қачондан бери халта қолдирилмаяпти? - деди.
- Хўжайиннинг вафотларидан бери, - дедим. Шу пайт ақлим жойига келгандек:
- Демак, д...демак, халталарни хўжайин қолдирган, - дедим.
У кишининг алик олмаслигини айтмаса, ҳеч ҳам ёмон муомаласини кўрмаганман. Ходима йиғлаб юборди. Унинг аҳволини кўриб, талабимдан кечдим. Уйга келсам, «САХОВАТ ХАЛТАСИ» келтирилди. Уни хўжайиннинг ўғли олиб келди. Унга:
- Раҳмат, дедим. У жавоб қайтармади. Баланд овозда яна:
- Раҳмат, каттакон! - дедим. У:
- Айбга буюрманг! Менинг қулоғим оғир, ХУДДИ ОТАМНИКИДЕК! - деди.

Умму Абдуллоҳ таржимаси.

#hikoya366
1.3K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-13 18:30:36 Узоқ кутилган бахт

Тарбияси чиройли, диёнатли, гўзал ахлоқли қиз бор эди. Қўшни йигитнинг ишқи тушиб қизни қўлини сўради. Қиз бу хабарни онасига айтди. Она бу гапни эшитиб, қаттиқ йиғлашга тушди. Чунки шифокорлар :
- «Қизингиз турмуш қурса ҳам, фарзанд кўролмайди, у бепушт! Шундай яшаб ўтади!» - деб айтишганди. Она бу ташхисни қизига эслатиб:
- Қизалоғим, йигитга рад жавобини бер! У сенинг хулқинг учун рози бўлса ҳам, фарзандсизлик оғир синов. Бир куни қалбингни синдириб қўядиган гапларга сабаб бўлади, - деди. Қизнинг кўзларидан маржондек ёшлар оқиб тушаркан:
- Ҳар кеча туриб, Роббимдан сўрайман! Албатта, Аллоҳ бу ширин неъматини мендан дариғ тутмайди... Аллоҳ - бевазир Подшоҳ... Инъоми учун ҳеч кимдан маслаҳат олмайди, - деди.
Она:
- Қўй, қизим. Ёлғон умидлар билан ўзингни алдама. Сен айтаётган нарсанинг иложи йўқ! - деди. - Докторлар менга қайта - қайта, таъкидлаб айтишган. Сенинг пешонангга бепушт деб ёзилган. Болали бўламан деб соддалик қилма! У йигитга ҳақиқатни билдир! - деди.
... Қиз ноилож онасининг гапини инобатга олди. Йигитга рад жавоб ва ҳақиқатни билдирди. Лекин, йигит ундан кечмади. Фикрида қатъий туриб, унга уйланди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Бечора қиз ҳар кеча туриб хушуъ ила ТАҲАЖЖУД намозини ўқир, Аллоҳнинг фазли - марҳаматини сўрар эди.
У шундай дерди:
- Эй раҳмати барча нарсадан кенг бўлган Зот...! Эй оламларни яратган Парвардигор..!
Эй Ҳай, эй Қайюм - Аллоҳ..! Мени оналик бахтидан ҳам мосуво қилма..! Аллоҳим, миллионлаб аёлларга оналик бахтини бердинг! Мен ҳам она бўлишга, умидворман! - дерди.
... У шу йўсинда 14 йил умидини сўндирмасдан, чарчамасдан, эринмасдан, канда қилмай, малолланмасдан сўради. Шунча йилдан, узоқ муддатдан сўнг, Аллоҳ унинг дуоларини ИЖОБАТ қилди...
Унга бирданига уч эгиз фарзандларнинг онаси бўлиш шарафини насиб қилди...
У болалар ўта соғлом, бақувват бўлиб туғилишди. Гўзал ва баркамол бўлиб, вояга етишди..!


Ноумид бўлма дил, ноумид шайтон.
Умидсиз кўнгилга хазонлар тўлар.
Ҳаққа дуолар қил, дуолар қўрғон.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Бил шунчаки эмас, қийинчиликлар.
Тийинсизликдаги тийинчиликлар.
Охиратда бўлгай, суйинчиликлар.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Фарзларни адо эт, қўйма суннатни.
Этагидан тутгил, аҳли ҳикматни...
Ниятни поклагин, дилим, ниятни.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

#hikoya110
1.8K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:30
Ochish/sharhlash
2022-09-13 17:30:28 АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг

Агар машинангиз бўлса АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг, велосипедда юрганлар бор.

Агар велосипедингиз бўлса АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг пиёда юрганлар бор.

Агар пиёда юрган бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг ногиронлик аравачасида юролмайдиганлар бор.

Агар ногиронлик аравачасида бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг аравага ўтиролмайдиган ётоққа михланганлар бор.

Агар ётоққа михланган бўлсангиз АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг ётоқда ўзини билмай "кома" ҳолатида ётганлар бор.

Агар Аллоҳ сақласин кома ҳолатига тушиб қолсангиз ҳам АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг, қабрда жони узилган ва ҳаётга қайтишга умиди йўқ инсонлар бор.

Ўзингиздан пастга қарасангиз Аллоҳнинг нематлари сизда кўп эканлигини кўриб қалбингизни хотиржамлик ўрайди.

Тескарисини қилсангиз ўзингиздан юқорига қарасангиз ғам, ҳасад, юракнинг сиқилиши, Аллоҳнинг нематларига нонкўрлик қилганингизни топасиз холос.

АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ денг.


#status
1.2K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 14:30
Ochish/sharhlash