Get Mystery Box with random crypto!

❤😘 Yolg;izim 😘❤

Telegram kanalining logotibi yolgizim_sherlar_xiyonat — ❤😘 Yolg;izim 😘❤ Y
Telegram kanalining logotibi yolgizim_sherlar_xiyonat — ❤😘 Yolg;izim 😘❤
Kanal manzili: @yolgizim_sherlar_xiyonat
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3
Kanalning ta’rifi

Assosiy kanalimiz buyerda 👇👇
Reklama berish uchun 👇
💭 @Yolgizim1

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-09-21 18:31:01 Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.
2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.
3. Қалби масжидларга боғланган киши.
4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.
5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.
6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган (даражада махфий садақа қилган) киши.
7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло бизни Аршининг соясида турувчилардан қилсин!
1.3K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:31
Ochish/sharhlash
2022-09-21 16:31:16
Hayotda shunday uchrashuvlar bo'ladi-ki, biz ularni butun umr kutib yashaymiz.

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim
1.0K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-20 18:30:48 ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺГА МУХАББАТ

(Охиригача ўқинг, қалби борларнинг кўзларига ёш келиши аниқ...)

Покистонлик бир олим одам Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага борадилар. Бир кун ташқарига чиқиб нон ушоқлари билан Мадина қушларини боқаётган пайтида бир болага кўзи тушади, у бола ўша нон ушоқларини териб еяётган эди. Олимни юраги эзилиб, болага раҳми келади. Болани олдига чақириб уни қорнини тўйдириб унинг кимлиги хақида сўрайди. Бола отаси йуқлиги, оиласи эса катта ва онаси уларни боқишга улгурмаётганини айтади. Шунинг учун бола ўзини ўзи боқишга мажбур эди. Шунда олим одам болага ҳар кун унинг олдига келиб қорни тўйгунча овқатланиб кетишни таклиф килади. Шундай қилиб олимни болага меҳри тушиб қолади ва болага - "Мен билан бирга Покистонга кет, у ерда сен йўқчиликни кўрмайсан, ҳам мен сенга илм ўқитаман" - дейди. Бола хурсанд бўлади, лекин онасидан рухсат олиши кераклигини айтади. Улар бирга боланинг онасини олдига боришади. Она жуда чарчаган эди, лекин олимни таклифини эшитиб жуда хурсанд бўлади. Боласининг кўча куйда дайдиб юрмаслиги, уст боши бутун бўлиши ва ҳам дин илмини ўқиб олим бўлиши уни хурсанд қилган эди. Қайтишга яқин бола олимни олдига келиб сўради
- Покистонда ўйинчоқлар борми?
- Ҳа бор
- У ерда болалар ўйнаши учун майдонча борми?
- Ҳа бор
- У ерда мени янги кийимларим бўладими?
- Ҳа бўлади, мен сенга энг яхши кийимларни олиб беришга ҳаракат қиламан. Бола хурсанд бўлиб уйига қайтди. Бир қанча вақт ўтиб бола олимни олдига келиб яна сўради:
- " У ерда Пайғамбаримиз ﷺни зангори гумбазлари борми?
- Йўқ, бизда бу йўқ, шунинг учун мен Мадинага келдимда Пайғамбаримиз ﷺни зиёрат қилиш учун
Бола жим булди, ўйланди ва айтдики:
- Мен ўйинчоқсиз, кийимсиз, уйсиз яшай оламан, лекин Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларининг зангори гумбазисиз яшай олмайман, қалбим хоҳлаган пайтда борадиган Пайгамбаримиз (с.а.в) масжидларисиз яшай олмайман. Сиз мени кечиринг, лекин мен сиз билан боролмайман
Олим йиғлади, болага гапиргани гапи йўқ эди. Чунки Пайгамбаримиз (с.а.в)ни равзаларини эвазига болага берадигон нарсаси йўқ эди. Олим дуо қилди:
- Ё Роббим, ўзинг менга мустахкам иймон бергин, шу боланики каби Пайғамбаримиз (с.а.в)га муҳаббат бергин.

#hikoya403
1.9K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:30
Ochish/sharhlash
2022-09-20 16:31:02
Gohida uzoqlarga ketgim keladi lekin shu yerdaman ketmayman ketolmayman sababi sen borsan bu yerlarda.

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim
951 views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-20 15:30:29 ИБРАТЛИ РИВОЯТ

Қадим замонларда бир подшоҳ ўз шаҳрида масжид қурдирмоқчи бўлибди. У масжидни қуришда ҳеч ким на бирор моли ва на бирор бошқа нарса билан ёрдам бермаслигини қаттиқ тайинлабди. Чунки у масжидни бирор бир ёрдамсиз, фақат ўзининг молидан қурдирмоқчи экан...

Шундай қилиб масжид қурилиши ҳам бошланибди. Масжид қурилиши якунлангандан сўнг, подшох масжид тепасига нақшинкор ҳарфлар билан ўз исмини ёздириб қўйибди.

Ўша кечаси подшох бир туш кўрибди. Тушида самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган номни ўчириб ўрнига бир аёлни номини ёзиб қўйибди. Подшох ҳавотирга тушган ҳолда уйқудан уйғонибди ва аскарларини ўша масжидга - исми ёзилиб турибдими, йўқми билиб келиш учун юборибди. Улар қайтиб келишгач:

- Ҳа шохим, исмингиз ўзингиз ёздирганингиздек турибди, - дейишибди.

- Ҳа, бу шунчаки узуқ-юлуқ туш эканда, - деб қўя қолибди подшох...

Иккинчи кечада ҳам подшох айнан шу тушни кўрибди. Самодан бир фаришта тушиб, масжидда ёзилган подшохнинг номини ўчириб, бир аёлнинг исмини ёзиб қўйибди. Тонгда шох уйқудан уйғонгач, яна масжидга исми ёзилганми йўқми аниқ билиб келишларини таъкидлаб жўнатибди. Улар қайтиб келишгач, исми ҳали ҳам ёзилиб турганини айтишибди. Подшох ҳам таажубланибди, ҳам жахли чиқибди...

Учинчи кечада ҳам айнан шу туш такрорланибди. Подшох уйқудан уйғонгач, фаришта исмини ёзган аёлни исмини эслаб қолибди. Сўнг шу аёлни топиб келишни буюрибди.
Унинг олдига қари бир мункиллаб қолган аёлни олиб келишибди. Подшох ундан:

- Масжид қурилишида бирор ёрдам берганмидинг? - деб сўрабди.

Аёл:
- Мен қари, ёши катта бир аёл бўлсам. Бунинг устига сизнинг масжид қурилишига: "ҲЕЧ КИМ ЁРДАМ БЕРМАСИН!" деган буйруғингизни ҳам эшитган бўлсам. Қандай қилиб сизга итоат қилмаслигим мумкин? - дебди.

- Аллоҳнинг номи билан сўрайман, масжид қурилишига алоқадор қандай иш қилгандинг? - деб яна сўрабди подшох.

Аёл:
- Аллоҳга қасамки, бу масжид қурилишида ҳеч қандай иш қилмадим, фақатгина...

- Нима фақатгина??

- Қурилиш бўлаётган пайтда масжид ёнидан ўтаётган эдим. Қурилиш ашёлари ва ёғочларни ташийдиган эшакни қозиққа боғлаб қўйишганини кўрдим. Бечора қанча уринмасин ёнида турган челакдаги сувга етолмас, ташналикдан ҳолсизланиб борарди. Раҳмим келди, челакни унга яқинлаштириб қўйдим ва у сувдан қониб ичди. Қилган ишим шу холос, - деди аёл.

Подшох эса бошини силкитиб, хўрсинган ҳолда:
- Сен бу ишни ҲОЛИС АЛЛОҲ УЧУН қилгандинг, Аллоҳ бу амалингни қабул қилди. Мен эса бу ишни фалончининг масжиди дейишлари учун қилгандим, Аллоҳ бу ишимни қабул қилмади, - деди.

Шундан кейин подшох, масжид пештоқидаги ўз исмини ўчиртириб, кекса онахоннинг исмини ёзиб қўйишни буюрди.

СубҳанАллоҳ! Наздингизда кичик туюлган ҳар қандай "ЯХШИЛИК"ни ҳам ҳақир санаманг. Зеро, у сиз учун абадий САОДАТ ЭШИКЛАРИни очиши мумкин.

#hikoya223
944 views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 12:30
Ochish/sharhlash
2022-09-19 18:31:18 Пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар


Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.

Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.

Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.

Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.

Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.

Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.
Эй Роббим! Бизга Сенга яқинлашишимизга, ризоингни топишимизга сабаб бўладиган ва Сенга ибодат қилишимиз учун бизга кўмак берадиган ҳалол мол ато этгин! Яқинларимизни паноҳингда асрагин!

Нозимжон Иминжонов тайёрлади
1.3K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:31
Ochish/sharhlash
2022-09-19 16:31:04 ЕТИМНИНГ ДУОСИ

Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.

Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.

“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.

40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.

Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.
1.1K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:31
Ochish/sharhlash
2022-09-18 20:33:06
Nolimayman. Hamma narsam yetarli, hamma ishim joyida. Faqat, sensizman xolos Sog'indim biroz.

Bizning rasmiy sahifamiz

@Yolgizim
1.4K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, edited  17:33
Ochish/sharhlash
2022-09-18 16:30:38 ЗОЛИМНИНГ ЖАЗОСИ
(Ибратли воқеа)

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
- Лаббай, устоз?
- Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
- Қани, нари тур,- деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
- Нима бўлди, ўғлим?- деб сўради устози.
- Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
- Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
- Йўқ, ҳеч нима демадим.
- Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
- Йўқ.
- Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин-да, ортга қайт.

Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди.
Устози:
- Гапирдингми? - деб сўради.
- Йўқ.
- Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!

Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди.
Бу ҳолатдан юраги ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
- Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
- Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди.
Исмоил ҳазратлари:
- Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
- Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз жавоб, бир оғиз ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди, - дедилар.

Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар:
- Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, - дейишди.
- Ҳа,-деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини хафа қилиб йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг қасдини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
- Нима қилиб қўйдинг? -деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...

ХУЛОСА: Тақдир тақозоси билан кимлардандир “зўрроқ” бўлиб қолган бўлсак, зулм қилишдан эҳтиёт бўлайлик. “Қўлидан нима ҳам келарди” деб ўйламайлик, чунки унинг энг катта ҳимоячиси – Аллоҳ таоло бор!
Кўпгина ожиз кишилар сизга қаршилик кўрсатишдан қўрқиб: “Сени Аллоҳга топширдим, жазоингни Ўзи берсин!” деб ишингизни энг адолатли Зотга топшириб қўяди. Агар билсангиз, бу сиз учун энг оғир жазодир! Топширмаган тақдирда ҳам, агар унинг қалбини оғритсангиз, қалбларни билувчи Зот ўзи золимнинг жазосини беради.
Мазлум-ку сиздан ўз ҳаққини Қиёмат куни албатта олади, сиз эса ҳам бу дунёда, ҳам охиратда пушаймон бўлиб қоласиз...
1.2K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-17 18:30:22 ​​Тўқсон олтинчи йил биринчи мошинамни сотиб олгандим. Курсдошларимиз билан Ангренга борадиган бўлдик. Йўлга чиқишга ҳаракат қилиб турганимда уй телефони жиринглади. Олсам бир қариндошимиз "Оиламиз билан эдик, вокзалдамиз, автобус йўқ, Наманганга ташлаб қўйсангиз" деб илтимос қилди. Чиқиб уларни ва ёшлари саксондан ўтган бошқа йўловчи онахонни ҳам бир амаллаб сиғдирдик. Юришимиз биланоқ "Пулим йўқ эди-да, дуо қиламан" дедилар, меҳмонимиз "Хола, дуо қилинг-да, бу укамиз пул учунмас, дуо учун чиқдилар" деди. Учқўрғонда бошланган дуо Қизилровотда тўхтади(10 дақиқали йўл), бундай узун дуони умримда биринчи эшитишим бўлди. "Мана биттаси тугади, яна шундан иккитаси билан уйимизга етиб борамиз" дедилар онахон. Учинчи дуо тугаганда, Тахтакўприкда ҳақиқатан тушиб қолдилар. Мусофирларимизни уйларига етказиб, шерикларимни олиб, довон томонга кетдик.
Агар ёдингизда бўлса ўша йилларда "Қамчиқ" тоғ йўли кенгайтириб таъмирланаётган, ҳали асфалт қилинмаган, катта-кичик тошлар тўкиб чиқилган, қатнов кам бўлиб, аксар кишилар Хўжанд орқали кетадиган вақт эди. Ўшанда эндигина йигирмадан ўтганлигим, мустақил мошина ҳайдашни бошлаганимга бир неча ойларгина бўлгани, биринчи марта довондан ўтишим бўлгани учун қалтис хато қилгандим. Нишабликдан тушаётганимизда чойхоналардан бирининг айвонида бомдодни ўқидик. Шерикларимиз олдинлаб кетгани учун етиб оламиз деб, бор тезликда ҳайдадим. Йўл нотекислиги, асфалт йўқлиги, пастликка тез юриш мумкинмаслиги, тормоз босилса шағал-тош устида мошина тўхташ ўрнига, мувозанатини йўқотиб, тезлаб кетаверишини билмагандим. Бир пайт қаршимиздан КамАЗ биз тарафга қараб чиқиб келди. Ундан олиб қочаман деб, рулни бурдим, майда тошда сирпаниб, бошқарув қўлдан чиқди. Мошина сакраб-сакраб, дуч келган тарафга қараб пастлаб кетаверди. Сониялар ичида туғилганимдан ўша вақтгача бўлган ишлар-у, биз ағдарилиб кетишимиз мумкинлиги, ҳатто, мотам маросимларигача ўтиб кетди. Юриб-юриб чапга, ҳали тўсиқлар қўйилмаган, очиқ жар тарафга яқинлашиб боравердик. Бир-икки қадамлар қолганди шекилли, шерикларимдан бири, Ubaidullo Anvarov "Аллоҳу Акбар" деб қичқириб юборди. Ҳаёлимда умримизнинг сўнги нуқтаси эди. Шу пайт олдимиздан тўппак қилиб тўкиб қўйилган бир мошина майин шағал чиқиб қолди. Унга урилиб, устидан сакраб ўтдик. Қарасам, йўлга тўғриланиб қолибмиз, эллик-юз қадамча юрдик, тормозлар ишлади, тўхтатиб тушдик. На бизга, на мошинага ҳеч нарса бўлмаганди...
Ангренга етиб бордик. Бўлган воқеани бошқаларга айтдик. Шерикларимиздан бирлари "Бирор кишининг дуоларини олгандирсиз?" деди. Соатлаб дуо қилган кампирни гапириб бердим...
У саёҳатимнинг ўн дақиқали қисми ҳаётимга дарс бўладиган, менга иккита дарслик ўтганди, биринчиси-пастликка тез юрса ҳалокат борлиги ва иккинчиси-ғариб кўнгиллар дуосида ижобат борлиги.
У-эсимдан чиқмас бўлди...

Салим АЙЮБИЙ
1.3K views𝑁𝑖𝑘 𝑦𝑜 𝑟𝑒𝑚𝑜𝑛𝑡𝑑𝑎, 15:30
Ochish/sharhlash