2022-09-05 18:30:55
Кўпчилигимиз кондиционерни ишлаш принципини яхши англамас эканмиз. Шунинг учун кондиционер ва умуман шамоллашни олдини олишдаги қисқача маълумотлар билан ўртоқлашаман.
Кондиционер бор хонада уни пультидаги режимини "CООL" ёки "Қор парчаси" белгисига ўтказиб +26,+27 қўйиш керак бўлади. Чунки инсон танаси учун энг оптимал ҳарорат шу. Вентиляция режимини эса (агар шундай режими бўлса) "АВТО"га ўтказиб қўйиш керак. Айрим кондиционерларда бу режим автоматик ишлаши мумкин. буни танлаш шарт эмас бўлади.
Кўпчилик кондиционерда ҳароратни +18 ва бундан-да пастроқ даражага тушириб қўяди. Бу нотўғри. Ҳаётингиз учун хавфли. Чунки кондиционер ишлаш принципи шундайки ўша хонани +18 даражага тушмагунча совуқ ҳаво ҳайдайверади. Натижада хона совиб инсон шамоллайди. Агар +26 ёки +27 га қўйилса кондиционер хонадаги ҳарорат +26 етганида автоматик тарзда совитишни тўхтатади ва кутиш режимига ўтади. Хона исишни бошлаши билан у яна совитиш тизимини ёқиб хона ҳароратини яна ўша белгиланган +26 даражага туширади. Ҳаво ҳайдаш тешикларини эса юқорига қаратиб қўямиз, пастга эмас. Бундай хонада ухлаш ҳам бехавотир бўлади.
Мен +27 га қўйиб қўяман. Чунки хонани ҳарорати пастда совуқроқ бўлади. Яъни совуқ ҳаво пастда бўлади. Хонада одам пастда ухлайди. тепада потолокка яқин жойда эмас.
Чунки хонанинг тепа қисмида, яъни кондиционер ўрнатилган қисми +27 бўлса, хонанинг пастки қисми +26 бўлиши мумкин. Балки кондиционер ишлаб чиқарувчи инженерлар буни ҳам сенсорларида ҳисобга олгандир. Яъни кондиционер айнан хонани пастки қисмини ҳароратини ҳисобга олишини. Лекин буни билмаймиз. Тинчгина +27 ҳароратни белгилаб қўйган хавфсизроқ бўлади.
Иссиқ кўчадан келиб кондиционер ишлаб турган хонага бирданига кирманг. Айнан шу ҳолатлар ўпкани касал бўлишига асосий сабаб бўлади. Чунки ўпка ҳарорати кўчадаги иссиқ ҳавога мослашиб турган бўлади. Бирданига ҳарорат кескин ўзгарса ўпка, ҳаво йўлларига зарар бўлади. Бу худди физика қонунига ўхшайди. Бу табиат қонуни. Иссиқ сувни муздек шишага солсангиз синиб кетганидек, ёки муздек сувни иссиқ шишага солганда шиша синиб кетганидек, ўпка ҳаво йўллари, бронхлар "синиб" кетади. Натижада ўпка яллиғланишига сабаб бўлади.
Совуқ хонадан иссиқ кўчага чиқишишам шундай. Бирданига иссиқ кўчага чиқиб кетманг. Салқинроқ йўлакда ёки бирон панароқ жойда 1-2 минут туринг. Шунда ўпка ҳарорати аста секин ташқи муҳитга мослашиб боради, "синиб" қолмайди.
Яна совуқ сув ичишда ҳам эҳтиёт бўлайлик.
Сув ичишда ҳам худди юқоридагидек ўзгармас табиат қонунларига амал қилсак яхши бўлади. Томоқ ҳам худди ўпка сингари иссиқда "тобланиб" турганида , бирданига муздек сув ичмаслик керак. Чунки томоқ ҳам ўпка каби "синиб" қолади ва томоқ оғриғи, яллиғланиш, инфекция ўша ерда урчишига сабаб бўлади.
Инфекция урчишига сабаб айнан ўша ўпка ва томоқ пардалари ташқаридан кираётган ҳаво ва сув ёки овқат билан бирга кираётган ҳар хил вирус ва бошқа зарарли бактерияларни ҳимоя қатлами "сингани" сабабли ўша ерда касаллик урчий бошлайди. Чунки олдин булардан ҳимоялаб турадиган қатламни "синдириб" қўйган бўламиз.
Худди қишда дераза ойнаси синган ердан совуқ ҳаво бемалол тўсиқсиз кириб борганидек. Иммун тизими таъсир ўтказа оладиган қатлам, йўлларини "бузиб "қўйган бўламиз.
Қишда ҳам худди шундай. Совуқ кўчадан келиб уйда бирданига иссиқ кофе ёки чой ичиш нотўғри.
Холодильникда ичимликларни сақламаган яхши. Хонада турган хона ҳароратидаги ичимликни истеъмол қилган яхши. Меваларни ҳам.
Яна бир нарса. Иссиқдан келиб иссиқ чой ичса зарари йўқ. Иссиқ кунларда чанқов қолдирувчи энг яхши ичимлик иссиқ кўк чой. Буни шу соҳа академиклари ҳам тасдиқлашган.
Ҳадисларини эслайлик. Сувни уч хўплаб ичиш ҳақидаги ҳадис. Бу ҳадисни ҳикматларидан бири шундаки сувни хўплаб ичганда томоқ ҳарорати сувни ҳарорати асталик билан мослашиб боради. Яъни кўп бўлмаган, хўплаб ичилган сувни ҳарорати ва оғиз ҳарорати бир-бирига ҳароратини ўтказиб мўътадил ҳароратга келади. Натижада оғиз бўшлиғи ва томоқда кескин ҳарорат ўзгариши рўй бермайди. Тиш, томоқ зарар кўрмайди.
390 views𝑭𝑨𝑹𝑹𝑼𝑿, 15:30