Get Mystery Box with random crypto!

ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ? #ЭНГ_КЎП_ТАРҚА | ❤😘 Yolg;izim 😘❤

ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?

#ЭНГ_КЎП_ТАРҚАТИНГ

Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.
Сувнинг вужудимизга фойдалари:
– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.
Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.
Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади .

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг