Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистоннинг энг қиммат активлари НКМК ва ОТМК 5% акциялари | bakiroo

Ўзбекистоннинг энг қиммат активлари НКМК ва ОТМК 5% акциялари IPO ёки SPO орқали сотилади

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорга кўра:

Навоий КМК АЖ
Олмалиқ КМК АЖ
Ўзбекгидроэнерго АЖ
Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади.

НКМК ва ОТМК Ўзбекистоннинг энг йирик солиқ тўловчилари ҳисобланишади. Айрим йилларда шу икки корхонанинг бюджет тушумларидаги улуши жами даромадларнинг учдан бирига етган. Лекин охирги йилларда ушбу гигант корхоналарнинг харажатлари ошиб (балки хусусан "прокладка компаниялар"лар ҳисобига), молиявий ҳолати динамикаси ёмонлаша бошлаган

Аввалроқ НКМКнинг 2% улуши қандайдир ёпиқ қарор билан Давактивга ўтиб қолгани ҳақида ёзган эдик. Бу бўйича ўзбекча хусусийлаштиришнинг отасига айланаётган давактив шу кунгача биронта изоҳ бергани йўқ (бошқа яширин хусусийлаштириш кейслари бўйича ҳам).

Албатта IPO билан IPO'нинг фарқи бор. Агар бу компаниянинг мутлақ давлат назоратини ушлаган ҳолда бозор капитализациясини ошириш, глобал бозорлардан арзон ресурслар жалб қилишнинг воситаси ўлароқ мақсадларни кўзласа бир масала, агар бу механизм Ўзбекистонни талаётган ўғри олигархларнинг комбинатга суқулиб кириб олиши йўлидаги қадам бўлса, бизни олдинда катта катастрофа кутади.

Дарвоқе, Россияда ўғри олигархлар "хусусийлаштириш" ниқоби остида триллионлаб турадиган активларни ҳукуматдаги шотирлари воситасида "гаров аукционлари" орқали қандай эгаллаб олишгани тўғрисидаги ажойиб фильмни томоша қилинг. Ҳам дарс, ҳам огоҳлик дегандик. Бундай ёвуз тарих такрорланмаслиги керак. Авлодлар лаънатлайди.