Get Mystery Box with random crypto!

Давактивга ўтказилган Humo 'хусусийлаштирилади': 5 ой аввал Да | bakiroo

Давактивга ўтказилган Humo "хусусийлаштирилади": 5 ой аввал Давактив буни тан олишни истамаганди

Humo (Миллий банклараро процессинг маркази) устав капиталидаги давлат улушининг Давактивга ўтказилиши пайтида бу "спецоперация"дан мақсад, методичкага кўра, Humo'ни "хусусийлаштириш" деб прогноз қилган эдик. Ёпиқ хусусийлаштиришнинг отаси Давактив ўз анъанасига кўра, бу аллақачон ёпиқ кабинетларда ҳал бўллган схемани тан олмай, "Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (“Humo”)даги давлат улушининг Марказий банкдан агентликка ўтказилишини хусусийлаштириш билан эмас, балки амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштирилиши билан боғлиқлигини эълон қилгандик. Мана ваъда қилганимиздек, эслатмоқдамиз.

Шунгаям, 5 ой ўтмади. Қарангки, “Миллий банклараро процессинг маркази” МЧЖ (Humo тўлов тизими)даги 100% улуши сотувга қўйилмоқда.

Энди саволлар:

Давактивнинг бу галги изоҳи энди қандай бўлади?
Бозор нархи сотувдаги давлат банкларидан қиммат турадиган Humo Давактивнинг севимли усулида, ёпиқ "хусусийлаштириладими"? Humo'нинг янги хўжайини тайинми? Сопини қаеридан ва қандай чиқарилади бу сафар?