Get Mystery Box with random crypto!

420 млн.долларга қурилган, бўғзигача қарз ва зарарга ботирилга | bakiroo

420 млн.долларга қурилган, бўғзигача қарз ва зарарга ботирилган Тошкент Металлургия заводи савдога чиқарилади

Тўхта, Тошкент металлургия заводи ўзи "хусусий" эмасмиди? Заводни каррасига қиммат қилиб қурган олигархлар қаёққа даф бўлди, деб сўраманг. Олигархлар аллақачон сувдан қуруқ чиқиб олишган, завод триллионлаб сўм зарар ва 200 миллион долларлик қарз билан қолган (фойдаси олигархнинг чўнтагига, зарари ўзбекистонликлар бўйнига). Олигархларнинг 50,1% улушини улушини заводнинг ўзи сотиб олган.

Энди шу Тошкент Металлургия заводининг 49,9%ини оммавий савдоларга чиқариб, "хусусийлаштиришмоқчи". Энг қизиғи бу бўйича масъул ФРРУнинг ўзи. Ўзбекистоннинг суверен фонди ўлароқ ФРРУ аввалбошданоқ иқтисодий маънога эга бўлмаган ва фақат буюртмачи, пудратчи олигархларни бойитадиган лойиҳани ҳам ташқи қарз, ҳам фонд ҳисобилан молиялаштириб, энди сотмоқчи. Ажойиб а? Ҳеч кимга ҳеч қанақа жазо йўқ. Ҳеч қанақа сўров ҳам йўқ.

Қизиқ, 420 млн.долларга тушган заводнинг 49,9 фоиз улушини қанчага сотишаркин. Текингами ё инвестиция шарти билан соусини қўшишадими? Қолган 51,1 фоизи нима бўлади.