Get Mystery Box with random crypto!

Нега Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Парламент учун қизиқмас? | bakiroo

Нега Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Парламент учун қизиқмас?

Юқоридаги постда гарчи банклар номи тилга олинган бўлсада, энг асосий савол Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига.

Турли марказлашган каналлар орқали маблағлар жамланадиган аслида алоҳида ўзи катта бир бюджет, консолидациялашган бюджетимизнинг бир қисми бу жамғарма.

Ҳайронман, бирон марта Жамғарманинг менежменти Парламентга чақирилганини ёки ҳисобот берганини кўрмаганман ва эшитмаганман.

Ё депутатларимизга зарар кўриб ишлашга ўтган 20 миллиард доллардан ортиқ активларга эга суверен жамғармамизнинг фаолияти қизиқ эмасми?