Get Mystery Box with random crypto!

Лира қайта тирилмоқда Кеча тунда Эрдоган яна мурожаат билан ч | bakiroo

Лира қайта тирилмоқда

Кеча тунда Эрдоган яна мурожаат билан чиқиш қилган ва қатор ваъдалар берган. Хусусан, Туркия банкларига қўйилган лирадаги депозитлар бўйича фоизларни курс фарқи "еб кетадиган" бўлса, қоплаб беришини ваъда қилган.

Шунингдек, Эрдоган экспортерларга лира курси ўзгаришидан ҳимоялаш учун NDF форвард механизмларини, инвесторларга турк облигациялари бўйича солиқни бекор қилишни, бўлажак пенсионерларга эса жамғариб бориладиган тизимда давлат қўшадиган бадал улушини 25%дан 30%гача кўтаришни таклиф этган.

Натижада кеча долларга нисбатан 18гача қулаган лира курси бугун тонгдан 13,5гача мустаҳкамланмоқда.

Ҳозирча инвесторлар ва бозор спекулянтлари Эрдоганга ишонмоқда. Эрдоган ваъдаларининг эффекти қанчагача чўзилиши мумкинлиги номаълум.