Get Mystery Box with random crypto!

Нефть яна арзонламоқда. 2022 йил прогнозлари хурсанд қиладиган | bakiroo

Нефть яна арзонламоқда. 2022 йил прогнозлари хурсанд қиладиган эмас

Омикрон штаммининг Европа бўйлаб кенг тарқалаётгани, Нидерландиядаги локдаун ва бошқа салбий хабарлар нефть нархининг душанба кунги савдоларда 5%гача арзонлаб, 70 доллардан пастга қараб шўнғишига сабабчи бўлди.

Ғарб давлатлари омикрон тарқалиши фонида янги ва янги чекловларни қайта жорий этишмоқда, вакцинанинг учинчи дозаси олиниши вазиятни ўзгартиришга фойда беришига ишонч борган сари камаймоқда. Умумконсенсус шуки, инсониятнинг коронавирусдан халос бўлиши 2022 йилда ҳам юз бермайди.

Ғарб матботи ва экспертларининг 2022 йил масаласида иқтисодий прогнозлари скептик янграмоқда.

Қўшма штатларларда пул-кредит шартларининг қатъийлашуви иккинчи эшелондаги Россия, Туркия, Миср, Покистон каби давлатлардаги бусиз ҳам мураккаб аҳволни оғирлаштириши баён этилмоқда.

Хусусан, қўшимча санкцияларсиз ҳам долларнинг рублга нисбатан қиймати 78 гача етишини қайд этилмоқда. Туркиядаги таназзулнинг фақат сиёсий ўзгаришлар ечимигина қолганлиги айтилаётганини ҳисобга олмаса, чораклик, ҳатто ойлик прогнозлар қилишга ҳам экспертларда журъат етаётгани йўқ.