Get Mystery Box with random crypto!

🔻Тезкор 24

Telegram kanalining logotibi tezkor24 — 🔻Тезкор 24 Т
Telegram kanalining logotibi tezkor24 — 🔻Тезкор 24
Kanal manzili: @tezkor24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 800

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-05-21 10:02:14 ​​Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Тошкентда Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ билан ҳамкорликда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи бир гуруҳ шахсларнинг жиноий фаолиятига чек қўйилди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, дастлаб Тошкентнинг Чилонзор туманида олдиндан кузатувга олинган 2 нафар фуқаро — Ж.С. ҳамда А.К. 300 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотаётганида тўхтатиб қолинган.

Шундан сўнг А.К.нинг вақтинча яшаб келаётган хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, фуқаро И.Ж. томонидан улгуржи сотиш учун қадоқлаб қўйилган 496 дона «Тропикамид» ва 19 дона «Зардекс Габапентин» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ноқонуний равишда сақланаётганлиги фош қилинган. И.Ж.га тегишли Lacetti кўздан кечирилганида, мазкур автомашина салонида 1 дона қалбаки 100 доллар купюраси борлиги аниқланган.

Тадбир давомида жиноий гуруҳ раҳбари — фуқаро Х.С.нинг жиноий фаолиятига ҳам чек қўйилган. У ҳайдаб кетаётган Captiva тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилганида, машина салонида 29 дона «Селофен Залеплон» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилган.

Шундан сўнг ушбу шахс яшаб келаётган Чилонзор туманидаги хонадон кўздан кечирилганида, 520 дона «Селофен Залеплон», 219 дона «Регапен Прегабалин» ва 2 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу билан бирга, фуқаро Х.С.нинг Чилонзор туманида жойлашган дорихонаси ҳам тезкор тадбир иштирокчилари томонидан кўздан кечирилганида, дорихонада сотувчи Ю.О. томонидан 139 дона «Зардекс Габапентин», 337 дона «Карбамазепин» ва 8 дона «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси сотувга чиқарилгани аниқланган.

Ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирда дастлабки қиймати 200 миллион сўмдан ортиқни ташкил этувчи 5 турдаги 2069 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасининг ноқонуний муомаласига чек қўйилган.

Ҳозирда божхона органлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.8K views07:02
Ochish/sharhlash
2021-05-21 09:59:35 ​​Тошкентда 14 сотих ерни 148 минг долларга сотмоқчи бўлган эркак ушланди.

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида истиқомат қилувчи эркак 14 сотих ерни 148 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.

Маълум қилинишича, у 148 минг АҚШ доллари эвазига мансабдор танишлари орқали Янгиҳаёт тумани ҳудудидан 14 сотих ер майдонини тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, олиб беришни ваъда қилган. Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 20 минг АҚШ долларини аванс сифатида олган вақтида ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у мазкур пул маблағини Янгиҳаёт тумани ҳокимлигининг масъул ходимига бериши кераклиги маълум бўлган. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахс ҳам 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.2K views06:59
Ochish/sharhlash
2021-05-21 09:52:37 ​​Ўзбекистондаги ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари очилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг «Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Мазкур қарор билан, республика ОТМларида Коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим унинг бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.

Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.1K views06:52
Ochish/sharhlash
2021-05-21 09:50:43 ​​Чирчиқда 5 ёшли бола 2 ёшли болани йиқитиб юборгани учун болаларнинг оналари ва бувилари ўзаро жанжаллашди.

Чирчиқда икки аёл 2 ёшли фарзандини йиқитиб юборгани сабаб 5 ёшли боланинг онаси ва бувиси билан жанжаллашди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 май куни соат 19:00 ларда 22 ёшли П.Н. онаси 43 ёшли Н.Х. билан Чирчиқ шаҳар Истиқбол кўчаси ҳудудидаги жамоат жойи ҳисобланган 67-сонли ётоқхона олдида жойлашган болалар майдончасида вояга етмаган 2 ёшли фарзандини 25 ёшли Б.М.нинг 5 ёшли фарзанди томонидан итариб юбориб, йиқитганлигини важ қилиб, Б.М. ва онаси Б.И.ни ҳақорат қилиб, уриб, дўппослаганлар.

Натижада Б.М. ва Б.И. Чирчиқ шаҳар тез тиббий ёрдам бўлимига мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Н ва Н.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.1K views06:50
Ochish/sharhlash
2021-05-20 23:06:37 ​​Исроил ва Фаластин ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмоқда.

Исроил ва Фаластин ҳукуматлари икки мамлакат ўртасида юзага келган можаронинг тўхтатилишини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Келтирилишича, Исроил ҳукумати мисрлик воситачига Ғазо секторидаги операцияни тугатиш нияти ҳақида хабар берган. «Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳарбий кампанияни тугатиш нияти тўғрисида мисрлик воситачини расман хабардор қилган», дейилади хабарда.

Ўз навбатида, Фаластин ҳукумати ҳам ўт очишни тўхтатиш ва Исроил билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирган. Бу ҳақда Фаластиннинг Москвадаги элчиси Абдул Ҳофиз Нофал маълум қилган.

«Биз расмий хабар бериб, сулҳга тайёр эканимизни ва халқаро ҳамжамият ҳомийлигида учрашув шартларини ишлаб чиқишни тасдиқладик», — дея таъкидлаган элчи.

Аввалроқ Фаластин қайси давлат воситачилигида Исроил билан тинчлик музокараларида қатнашмаслиги маълум қилинган. Шунингдек, Исроил Байдендан Ғазога қарши ҳужумларни тўхтатишга муҳлат сўраганди.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.7K views20:06
Ochish/sharhlash
2021-05-20 10:16:13 ​​Чилонзорда икки йўлтўсар ушланди.

2021 йилнинг 14 май куни соат 16:20 ларда номаълум шахслар Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Бешқўрғон маҳалласи ҳудудидаги ер ости ўтиш йўли олдида фуқаро 43 ёшли А.Улуғбекни тўхтатиб, эгнидаги шимининг орқа чўнтагидан  300 АҚШ доллар пуллари солинган фуқаролик паспорти ва нархи 300.000 сўмлик «SAMSUNG J1» русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойдан яширинганлар. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшовчи 33 ёшли А.Муродали ва 38 ёшли Ҳ.Салимлар содир этганликлари, улар муқаддам фирибгарлик, ўғрилик жиноятлари учун судланган бўлганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166 (талончилик) ва 227-моддалари (ҳужжатларни эгаллаш) билан жиноят  иши қўзғатилиб, А.Муродали ва Ҳ.Салимларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
3.3K views07:16
Ochish/sharhlash
2021-05-20 10:09:26 ​​Сурхондарёда ҳайдовчи «Жигули»да 16 нафар фуқарони олиб кетаётгани аниқланди.

Сурхондарё вилояти Узун туманида «Жигули» автомобилига 16 нафар йўловчи миндирган ҳайдовчига чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 май куни ЙПХ ходимлари томонидан Узун туманида ўтказилган рейд тадбирида «Жигули» автомобили тўхтатилган. Ҳужжатларни кўздан кечириш жараёнида ушбу машинада белгиланган меъёрдан ортиқ одам борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, машинадаги 16 нафар фуқаро деҳқон фермер хўжалиги эгасининг қўл остида ишлайдиган ёлланма ишчилар бўлган. Ҳайдовчи ўзига тегишли ерда уларни ишлатиб, сўнг олиб қайтаётган вақтда ЙПХ инспекторлари томонидан тўхтатилган.

Қоидабузар ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси (ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.7K views07:09
Ochish/sharhlash
2021-05-20 02:29:29 ​​Наманганда Nexia дарахтга урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди.

Наманган вилоятидаги Чортоқ—Янгиқўрғон йўлининг 22 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 май куни 09:30 ларда «Гулшан» МФЙ ҳудудида 33 ёшли фуқаро ишонч қоғози орқали Nexia автомобилини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетган ва дарахтга бориб урилган.

Авария оқибатида ҳайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, юз ва ўнг қўл тирсаклари шилинган жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Машина ичида бўлган 38 ёшли аёл эса олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
3.2K views23:29
Ochish/sharhlash
2021-05-20 02:25:24 ​​Наманганда Gentra 10 ёшли қизни уриб юборди. Ўқувчи шифохонада вафот этди.

Наманганда Gentra 10 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Воқеа 2021 йилнинг 12 май куни Янгиқўрғон—Наманган йўлининг 15-километрида, «Қизилқиё» маҳалласи ҳудудида рўй берди. Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи Gentra русумли машинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминламайди. Автомобиль йўлни кесиб ўтаётган пиёда — тумандаги 4-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, 2011 йилда туғилган Тоҳира Аъзамовани (исм-фамилия ўзгартирилган) уриб юборади.

Ҳайдовчининг айтишича, тезлиги соатига 80 километр атрофида бўлган, бироқ қиз йўлга тўсатдан югуриб чиққани боис тормоз бериб ҳам машинани тўхтатолмаган. У зудлик билан болани автомобиль салонига олиб, шифохонага етказган, бироқ қизни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.7K views23:25
Ochish/sharhlash
2021-05-20 02:23:27 ​​Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди.

Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди, ундаги 17 ёшли қиз эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 16 май куни соат 17:40 ларда Косонсой—Чуст—Поп—Навбаҳор йўлининг 76 километрида Поп тумани «Юксалиш» МФЙ ҳудудида юз берган. Фарғона вилояти Бувайда туманида яшаган 1981 йилда туғилган фуқаро Damas’ни ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Поп туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи — Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, шу тумандаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган 17 ёшли қиз бош мия чайқалиши, чап қўл билак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24
2.5K views23:23
Ochish/sharhlash