Get Mystery Box with random crypto!

​​Наманганда Gentra 10 ёшли қизни уриб юборди. Ўқувчи шифохона | 🔻Тезкор 24

​​Наманганда Gentra 10 ёшли қизни уриб юборди. Ўқувчи шифохонада вафот этди.

Наманганда Gentra 10 ёшли қизни уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Воқеа 2021 йилнинг 12 май куни Янгиқўрғон—Наманган йўлининг 15-километрида, «Қизилқиё» маҳалласи ҳудудида рўй берди. Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган ҳайдовчи Gentra русумли машинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминламайди. Автомобиль йўлни кесиб ўтаётган пиёда — тумандаги 4-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси, 2011 йилда туғилган Тоҳира Аъзамовани (исм-фамилия ўзгартирилган) уриб юборади.

Ҳайдовчининг айтишича, тезлиги соатига 80 километр атрофида бўлган, бироқ қиз йўлга тўсатдан югуриб чиққани боис тормоз бериб ҳам машинани тўхтатолмаган. У зудлик билан болани автомобиль салонига олиб, шифохонага етказган, бироқ қизни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24