Get Mystery Box with random crypto!

​​Наманганда Nexia дарахтга урилиши оқибатида бир йўловчи ҳало | 🔻Тезкор 24

​​Наманганда Nexia дарахтга урилиши оқибатида бир йўловчи ҳалок бўлди.

Наманган вилоятидаги Чортоқ—Янгиқўрғон йўлининг 22 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 11 май куни 09:30 ларда «Гулшан» МФЙ ҳудудида 33 ёшли фуқаро ишонч қоғози орқали Nexia автомобилини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетган ва дарахтга бориб урилган.

Авария оқибатида ҳайдовчи бош мия ёпиқ шикасти, юз ва ўнг қўл тирсаклари шилинган жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Машина ичида бўлган 38 ёшли аёл эса олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24