Get Mystery Box with random crypto!

​​Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди | 🔻Тезкор 24

​​Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди.

Наманганда Nexia билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси вафот этди, ундаги 17 ёшли қиз эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 16 май куни соат 17:40 ларда Косонсой—Чуст—Поп—Навбаҳор йўлининг 76 километрида Поп тумани «Юксалиш» МФЙ ҳудудида юз берган. Фарғона вилояти Бувайда туманида яшаган 1981 йилда туғилган фуқаро Damas’ни ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Поп туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашган.

Оқибатда Damas ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи — Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, шу тумандаги мактабнинг 10-синф ўқувчиси бўлган 17 ёшли қиз бош мия чайқалиши, чап қўл билак суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.( манба )

хабарларни кузатиб боринг
➨︎ @Tezkor24