Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 15

2022-10-04 12:25:58
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга расмий ташриф билан келиши

Facebook|Instagram|Twitter
1.3K views09:25
Ochish/sharhlash
2022-10-04 12:05:02
ЭЪЛОН! ОНЛАЙН-МУЛОҚОТ!

Бугун, 4 октябрь куни соат 17-00 дан 18-00 га қадар каналимиз ходимлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилади.

Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.

Мулоқот давомида:

Онлайн репетицияларнинг бошланиш муддатлари ва иштирок этиш тартиби;

Август-декабрь ойлари аттестациясининг Малака (тест) синовларини ташкил қилиниши тўғрисидаги саволларга жавоб берилади.

Каналимиз ходимларига бевосита мавзу бўйича савол ёки таклифларингизни
@pkatdi_bot орқали #савол хештеги билан юборишингиз мумкин. Саволларга овозли чат давомида жавоб қайтарилади.

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

https://t.me/pka_tdi_uz
Murojaatlar uchun:
@pkatdi_bot
1.1K views09:05
Ochish/sharhlash
2022-10-04 06:45:04
Халқ таълими вазирлиги бошланғич синфлар дарсликлари бўйича ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

Халқ таълими вазирлиги Президент администрацияси қошидаги ишчи гуруҳ таълим сифатини ошириш, замонавий дастурлар, янги ўқув қўлланмаларини яратиш ишларини бошлаганини маълум қилди. Агарда сиз ушбу апробация ишларида қатнашиш истагида бўлсангиз talim2023.uz веб-сайти ёки @talim2023_бот телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ҳақингизда маълумот қолдиришингиз мумкин.

https://kun.uz/00151859

Kun.uz расмий канали
725 views03:45
Ochish/sharhlash
2022-10-01 16:41:08
Xorazm viloyatida “One Million Uzbek Coders” TOP-100 talikdan joy olgan  gʻolib oʻqituvchlar 1-oktabr - Oʻqituvchi va murabbiylar kuni” arafasida taqdirlandilar

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, IT Park hamda “Dubai Future Foundation” hamkorligidagi  “Bir million dasturchi” loyihasi doirasida oʻquv kurslarini muvaffaqiyatli yakunlagan umumtaʼlim maktablarining 100 nafar eng yaxshi “Informatika va axborot texnologiyalari” fani oʻqituvchilari har yili anʼanaviy ravishda ragʻbatlantirilib, bazaviy hisoblash miqdorining 20 baravari miqdorida bir martalik mukofot puli bilan taqdirlanib kelinmoqda.

Bugun viloyatimizdagi 16 nafar gʻolib informatika fani oʻqituvchilariga sertifikat hamda 5 400 000 soʻmdan pul mukofoti topshirildi.

Bugun viloyat miqyosida o‘tkazilgan tadbirda Xorazm viloyati hokimi Farxod Ermanov sertifikat va mukofotlarni o‘z egalariga topshirdi.

@Xorazm_XTB
1.5K views13:41
Ochish/sharhlash
2022-10-01 14:38:05 #Биласизми

Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@talimda
2.2K views11:38
Ochish/sharhlash
2022-10-01 09:56:04
Азиз ўқитувчи ва устозлар! Барчамизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясидек шарафли фаолиятга бахш этган сиз, жонкуяр, фидойи ўқитувчи ва домлаларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиромимизни билдириб, касб байрамингиз билан чин дилдан қутлаймиз!

Яқинда Самарқандда Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб катта тантана билан ўтказилган байрам тадбирида меҳнат йўлини ўқитувчиликдан бошлаган ва фаолиятининг кўп йилларини шу касбга бағишлаган Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг педагогларимизга табригини ўқиб эшиттириш мен учун улкан шараф бўлди.

«Ўзим кўп йиллар ўқитувчи бўлиб ишлаганим учун бу соҳанинг қанчалик қийин ва машаққатли эканини яхши биламан», деган эдилар давлатимиз раҳбари. Азиз ўқитувчилар, ана шундай оғир ва машаққатли, шу билан бирга ғоят шарафли меҳнатингизда катта муваффақиятлар, барчангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!

Facebook|Instagram|Twitter
1.7K views06:56
Ochish/sharhlash
2022-09-30 17:42:36 Мактабда таҳсил берган устозларимиз ҳақида муносиб сўз айтмоқ, уларнинг ҳаётимизда тутган ўрни ва келажак мақсадларимизга етишишдаги иштироки хусусида фикр билдириш ҳар биримиздан катта масъулият, теран мушоҳада талаб этиши, табиий. Шу маънода ўқитувчилик касбининг машаққати ва шарафли йўли ҳақида ҳар ким турлича мулоҳаза юритади, маълум хулосаларни билдириб боради.

Менинг болалик хотираларим бевосита ўқитувчилар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ, десам хато қилмайман. Бувим мактаб директори, онам ўқитувчи сифатида фаолият олиб бориш асносида менда бу шарафли касб эгаларига бўлган ҳурмат ва ишончим ортиб борган. Шу сабабли ўқитувчилик касби машаққатларини яхши тушунаман, мактабларда ўтказиладиган кўплаб учрашувларда уларни ҳаётимиз меъморларига ўхшатишимни бот-бот такрорлаб тураман.

Мактаб партасида ҳарф ўрганиш жараёнида менга меҳр билан боқиб турган биринчи ўқитувчимнинг илиқ нигоҳларини эсласам ёки юртимиз ўтмиши ва буюк боболаримизнинг шонли ҳаёт йўли ҳақида катта тасаввур уйғота олган “Тарих” фанидан дарс берган устозимнинг тўлқинланиб айтган ҳикояларини ёдга олсам, ҳали-ҳануз юрагимда ўзгача қувонч уйғонади. Ёки “Математика” ва “Кимё” фанларига катта қизиқиш уйғота олган устозларимнинг берган сабоқлари ҳозирга қадар менга катта фойда бериб келмоқда. Уларнинг нафақат берган билимлари, балки ўлмас ҳаётий ўгитлари, катта мақсадлар сари руҳлантирган сўзлари, панд-насиҳатлари доимо қалбимда яшайди.

Мактаб таълими, назаримда, кейинги таълим турларининг мағзи ва асоси ҳисобланиши билан бирга, боланинг шахсий характери ва хулқининг шаклланиб, ҳаёт ҳақидаги хулосаларининг сайқалланиб боришида муҳим рол ўйнайди. Зеро, илм-маърифат ўчоғи ҳисобланадиган мактаб остонасидан ўтган ўқувчи борки, бу ерда нафақат билимга ошно тутинади, балки ота-онаси, маҳалла-кўй, теварак-атрофдан олаётган тарбияси, ҳаётий хулосаларини устозлари ёрдамида янада бойитади, турли саволларига ўринли жавоблар топишга уринади.

Масаланинг туб моҳияти шундаки, ўқувчи ҳаётининг мана шу каби мураккаб даврида у билан дўст тутина олган, уларга ўз фарзандидек қалбини бера олган ўқитувчи болаларнинг қалбида ҳам чуқур ўрин эгаллайди. Ўқитувчи ўқувчиларга меҳрибон устоз, қадрли инсон бўлиш билан бирга, уларнинг келажак йўлини ёритувчи йўлчи маёқ бўлади, юртга фидойи шахсларнинг шаклланиб боришида муносиб пойдевор яратади.

Таъкидлаб ўтилганидек, ўқитувчилик барча касблар ичида энг улуғ ва шарафли касб бўлиши билан бирга, катта масъулият ва машаққат талаб этадиган мураккаб соҳалардан биридир. Шу сабабли бу оламга қадам қўйган ҳамда ўз ҳаётини шу соҳа ривожи ва ўқувчиларининг эртанги бахт-саодати ва камолотига бағишлаган инсон борки, у катта ва савобли йўлга чиққанлигини тўла англаши лозим. Зеро, жамиятнинг гултожи, деб саналадиган устоз мақомига эришиш, ўқувчилари қалбида умрбод из қолдириши учун ҳар бир устоздан юксак билим ва катта фидойилик талаб этилади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг куни кеча “1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган байрам табригида таъкидланганидек, юртимиздаги барча ота-оналар ўзларининг энг катта бойлиги бўлган фарзандларини устозлар қўлига ишониб топширади.
Сабаби ҳар бир ўқитувчи ўзи таълим бераётган ўқувчиларга отадек ғамхўр, онадек меҳрибон бўлиб, синфидаги болаларга қалб қўрини беради. Ўқувчилари ютуғидан ота-оналаридан ортиқ суюнади, муаммоларини ҳал этишда яқинлари каби куюнчаклик қилади.

Шу маънода, Халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ҳар бир ўқитувчи ва мураббийнинг заҳматли меҳнати ва фидойилиги мен учун қадрли.

Азиз ўқитувчилар!

Миллат фарзандларини билимли ва баркамол авлод қилиб вояга етказишдаги бу шарафли йўлда мен сизлар билан ҳамқадам эканлигимдан фахрланаман.

Ўз касбингизга фидойилик кўрсатиб меҳнат қилиб келаётганингиз, болажон ва ватанпарварлигингиз, меҳру муҳаббатингиз олдида биз доимо таъзимдамиз, азиз ўқитувчилар!
1.4K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-09-30 13:40:35 ЎҚИТУВЧИ УСТОЗЛАРГА БАЙРАМ ТАБРИГИ

БОШЛАНҒИЧ УСТОЗЛАРГА

Бошланғичдан бошланар ҳаёт
Сўзларингиз туганмас баёт,
Кўзингизда меҳр лиммо -лим,
Сиз буюксиз устоз муаллим,
Сизга бўлсин қадр ва эъзоз,
Омон бўлинг бошланғич устоз,
Ҳаётингиз нурларга тўлсин,
Байрамингиз муборак бўлсин.

ОНА ТИЛИ АДАБИЁТ УСТОЗЛАРИГА

Сўзлардан ясаб сиз нафис гулдаста,
Ўқувчилар томон тутасиз аста,
Ширин сўз, жилмайиб сўзлайсиз ҳар дам,
Ажиб жумлаларда олам мужассам.
Сизда сўз санъати Навоийга хос,
Сиз она Ватаннинг кўркисиз устоз,
Доим йўлларингиз гулларга тўлсин,
Азиз байрамингиз муборак бўлсин.

МАТЕМАТИК УСТОЗЛАРГА

Ҳамма учун керак машқ,мисолингиз,
Чексиз бўлсин устоз бахту камолингиз,
Тўрт амалнинг барча учун кераги бор,
Устоз сизда Хоразмий юраги бор.
Халқим дея,юртим дея тинмадингиз,
Тоғларга тенг бўлсин қадр қимматингиз,
Ризқингиз ҳам қадрингиздек улуғ бўлсин,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин,қутлуғ бўлсин.


КИМЁ БИОЛОГ УСТОЗЛАРГА

Дур марварид,ёқут кўзли устозларим,
Сизга бўлсин бугун энг зўр дилрозларим,
Олтин бўлсин,топганингиз тилло бўлсин,
Борганингиз улуғ Каъъбатиллоҳ бўлсин.
Офтоб,заррин нурлар ёғсин юзингиздан,
Райҳон сунбул унсин юрган изингиздан.
Шодликларга тўлиб тошсин ҳар дамингиз,
Қутлуғ бўлсин бугун азиз байрамингиз.

ТАРИХЧИ УСТОЗЛАРГА

Келажакка кўприк бўлган тарихингиз,
Мен сўз билан қилолмайман таърифингиз
Журъатингиз чўпон Широқ таёғидек,
Шиддатингиз Искандарнинг маёғидек,
Кўксингизда қадим Шарқнинг силсиласи,
Миянгизда Бонапартнинг хотираси,
Клеопатра табассуми лабингизда,
Шоҳжаҳоннинг муҳаббати қалбингизда,
Доно бўлар доим тарих устоз аҳли,
Сизда бордир Пиётрнинг ўткир ақли,
Сизга қанча таъриф айтсам шунча камдир,
Бобом Темур ўгитлари сизда жамдир,
Қилсин олий тоифалар хўп насиблар,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин ҳамкасблар.

ФИЗИК УСТОЗЛАРГА

Табиатнинг қонунларин англагансиз,
Сиз дунёда энг зўр фанни танлагансиз,
Физикасиз ҳатто тонглар ёришмайди,
Жисмлар ҳам бир бирини тортишмайди,
Ньютоннинг олмасини йўқдир пучи,
Ҳаммамизни ушлаб турар тортиш кучи,
Бу қонун бор ҳар табиат аъзосида,
Сиз энг яхши бу дунё-ю, фазосида,
Сизга бўлган меҳримни сиз дилга жойланг,
Бугун байрам табригимни қабул айланг.


ГЕОГРАФИЯ УСТОЗЛАРИГА

Қўлингизда бутун дунё ҳаритаси,
Сизни айтгум мен таълимнинг фариштаси,
Ишғол айлаб улгургансиз дил қаърини,
Сизга тортиқ айласм кам Ер шарини,
Мовий денгиз ҳавосидек наволисиз,
Тунда эсган бириз каби сафолисиз,
Ҳималайдек баланд бўлсин қадрингиз ҳам,
Анд тоғидек узун бўлсин умрингиз ҳам,
Тиниқ бўлсин доим кўку осмонингиз,
Қутлуғ бўлсин устоз бугун айёмингиз.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ УСТОЗЛАРИГА

Ким йўқ бўлса у дарсига қараб турар,
Ўқувчилар доим уни сўраб турар,
Таърифлашга менда афсус сўзлар етмас,
Ўқувилар уни дарсидан қочиб кетмас,
,,Ўтамизми" деб сўрашар дарсни боз,боз,
Бахтимизга омон бўлинг,, Жисмон" устоз
Ҳаётингиз гўзал бўлсин,нурга тўлсин,
Байрамингиз қутлуғ бўлсин,қутлуғ бўлсин.

РАҲБАРЛАРГА

Пед жамоангиз шундай иноқ аҳил бўлсин,
Мактабингиз ҳар доим ҳам яшил бўлсин,
Не бўлса ҳам репититорлар юриб турсин,
Битирувчилар ўқишларга кириб турсин,
Улуғ бўлсин касбу кору мансабингиз,
Қизилларга тушмасин ҳеч мактабингиз,
Мажлисларда бўлмасин ҳеч кўнгил ҳира,
Йиғилишларга бориб келиб толманг сира.
Қадрингиз тенг бўлсин дейман тилло зарга,
Байрам қутлуғ бўлсин аҳли раҳбарларга.

Хуршид Карим
5.5K viewsedited  10:40
Ochish/sharhlash
2022-09-30 13:39:28
“Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022”: Сарҳисоб ва натижалар

Узлуксиз касбий таълим платформасининг контентлари кимлар томонидан яратилди?

“Узлуксиз касбий ривожлантириш – 2022” лойиҳаси доирасида қандай ишлар амалга оширилди?

Мазкур видео ролик орқали бир йиллик натижалар сарҳисоби билан танишишингиз мумкин.

Матн кўринишда танишиш

А.Авлоний номидаги миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube
1.6K views10:39
Ochish/sharhlash
2022-09-30 13:21:50
Тошкент вилояти Янгийўл туман Ўқитувчи ва мураббийларга эҳтиром

@YangiyolTXTB
1.6K views10:21
Ochish/sharhlash