2022-10-08 09:21:51
Мактаблар рейтинги юзасидан бўлаётган муҳокамаларга муносабат
Ижтимоий тармоқларда айрим фойдаланувчилар томонидан мактаблар рейтинги натижалари ҳақида турли фикрлар билдирилмоқда.
Таълим инспекцияси ушбу масала юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:
Рейтинг Ҳукумат қарори (345-сон, 03.06.2021 й.) билан тасдиқланган умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади.
Бунда
Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия, Япония, Эстония, Сингапур, Голландия каби давлатларининг илғор тажрибасига мувофиқ
тўртта муҳим йўналишда 8 та индикатор бўйича таълим сифатига баҳо берилади:
11-синф битирувчилари томонидан
ОТМларга киришда тўплаган ўртача баллари (
бунда битирувчи ОТМга киргани ёки кирмагани аҳамиятсиз) – 10 балл;
ОТМга
ўқишга кирганлар салмоғи –
10 балл; (
Давлат ОТМ билан бирга Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ОТМнинг филиаллари ҳамда хусусий ОТМ, дунёнинг нуфузли 1000 талигига кирувчи ОТМ хам инобатга олинган)
Ўқувчиларининг
чет тилини билиш даражаси –
10 балл;
Ўқитувчиларнинг
чет тилини билиш даражаси –
10 балл;
11-синф
битирувчиларининг бандлиги –
10 балл;
Ўқувчилар ўртасида
содир этилган жиноятлар улуши–
10 балл;
Педагогларнинг сифати (салоҳияти) –
20 балл (
амалдаги малака тоифа сертификатлари асосида);
Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ўқув-тарбиявий муҳитни қўллаб-қувватлаш учун туман (шаҳар)
маҳаллий бюджетининг орттирилган маблағлари ҳисобидан қилинган қўшимча харажатлар ҳажми –
10 балл;
Таълим муассасасида
маънавий-маърифий ва ўқув тарбиявий муҳит (
Беш ташаббус доирасида қилинган ишлар асосида) каби кўрсаткичлар инобатга олинади –
10 балл (
халқаро ва республика танловларининг фақат 1-2-3 ўринлари инобатга олинган);
Рейтингни аниқлаш фақатгина Таълим инспекцияси томонидан эмас, Ҳукумат қарорига асосан, тегишлилиги бўйича
Бош прокуратура, Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилади ҳамда
маълумотлар низомга кўра 5 йил архивда сақланади.
Президент топшириғига кўра мактаблар рейтинги аввало
ҳокимлар ҳамда уларнинг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини баҳолашни ҳам кўзда тутади.
Яъни ушбу жараён
жазолаш воситаси сифатида эмас, умумий ўрта таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, педагоглар меҳнатини муносиб қадрлаш,
фаолият самарадорлигига қараб моддий рағбатлантириш, маҳаллий бошқарув органларининг ўз ҳудудларида
таълим сифатини оширишга қаратилган фаолиятини кучайтиришга қаратилган.
Рейтинг натижаларини таҳлил қилиш асосида соғлом рақобат муҳитни шакллантириш, муассасаларда
таълим сифатини кўтариш, ўқитувчиларнинг
билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш, умумтаълим муассасалари фаолиятидаги
очиқлик ва шаффофлик даражасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва
камчиликларни бартараф қилиш бўйича барча имкониятлар ишга солинади.
Таълим инспекцияси
коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда эканлигини ҳамда бу борада ж
амоатчилик билан мунтазам ҳамкорлик қилишга доим тайёрлигини маълум қилади.
Шунингдек, фуқароларимизда инспекция ходимларининг коррупциявий ҳаракатлар содир этгани бўйича факт ва далиллар бўлса,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
Ўз навбатида, ижтимоий тармоқларда Таълим инспекцияси раҳбарияти ва ходимларига нисбатан туҳмат, шахснинг қадр-қиммати, камситилиши ва обрўсизлантиришига қаратилган
ёлғон ахборотни тарқатиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ва судга мурожаат қилинишини ҳам маълум қиламиз.
Таълим инспекцияси мактаблар рейтинги натижаларини, уни аниқлаш бўйича қўлланилган кўрсаткичларни кенг жамоатчилик, шу жумладан, журналист, блогерлар, таълим соҳаси мутахассислари ва бошқалар билан
очиқ муҳокама қилишга тайёр эканлигини яна бир бор таъкидлаймиз.
Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
988 views06:21