Get Mystery Box with random crypto!

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Kanal manzili: @ssvmatbuotkotibi
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.00K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали
Twitter: twitter.com/furqatsanayev
Facebook: facebook.com/furqatsanaev/
Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2024-05-15 12:38:24
Замонавий тиббиётнинг муваффақиятларига қарамай, бугунги кунда эндокрин касалликлар муаммоси дунёнинг аксарият мамлакатлари учун долзарбдир. Эндокринологияда энг кенг тарқалган учта касаллик — қандли диабет, қалқонсимон без хасталиклари ва семириш. Қандли диабет ортиқча вазн билан биргаликда “XXI аср эпидемияси” саналади.

Бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Фарғона шаҳрида “Инновациялар ва интегратив эндокринология” мавзусида Ўзбекистон эндокринологларининг III халқаро конгресси бўлиб ўтди.

Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билиб олишингиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
5.8K views09:38
Ochish/sharhlash
2024-05-15 11:30:15
#No_comment

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан пойтахтимизда ташкил қилинган “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.3K views08:30
Ochish/sharhlash
2024-05-15 09:34:40
Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани давом этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.5K views06:34
Ochish/sharhlash
2024-05-15 08:54:07
Пойтахтимизда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рeспублика ихтисослаштирилган дерматология, венерология ва космeтология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Чeгара билмас космeтология” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда.

Унга юртимиздаги мутахассислар билан биргаликда Европа давлатлари, Россия Федерацияси, Қозоғистоннинг дерматокосметология йўналишидаги етакчи экспертлар таклиф этилган.

Анжуман соҳа вакиллари учун тажриба алмашиш майдони бўлиб, маҳаллий мутахассисларнинг дерматокосметологияда самарали фаолият олиб бориш бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган. Бунда етук соҳа вакилларининг маърузалари тингланиб, маҳорат дарслари ўтказилиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
6.1K views05:54
Ochish/sharhlash
2024-05-15 08:15:09
Пойтахтимизда Ўзбекистон кардиологларининг “Замонавий кардиология муаммолари ечимида инновацион ёндашув” мавзусидаги илмий-амалий анжумани ўз ишини бошлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан ташкил этилган конференцияда маҳаллий мутахассислар билан бирга, АҚШ, Япония, Германия, Швейцария, Швеция, Австралия, Туркия, Ҳиндистон, Покистон, Россия каби хорижий давлатлардан келган 50 нафарга яқин олимлар иштирок этмоқда.

Тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири в.б. А. Худаяров иштирок этиб, барчани ушбу нуфузли анжумандаги иштироки билан қутлади.

Икки кун давом этадиган конференцияда кардиологиянинг бир қатор йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашиш, юрак-қон томир касалликлари бирламчи профилактикаси, замонавий диагностика ва даволаш усуллари, юқори технологик амалиётлар ва тиббий реабилитация каби масалаларни муҳокама этиш кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
7.0K views05:15
Ochish/sharhlash
2024-05-14 13:13:42
17-18 мая нынешнего года в древнем и современном городе Бухара пройдет XX конференция онкологов и радиологов Узбекистана на тему «Женское здоровье: скрининг и профилактика рака молочной железы и шейки матки».

Ожидается, что в этом престижном мероприятии, проводимом Министерством здравоохранения и Республиканским специализированным научно-практическим медицинским центром онкологии и радиологии, примут участие более 300 международных делегатов, среди которых ведущие эксперты из более чем 10 стран, в том числе США, Великобритании, Франции, Дании, Российской Федерации, Турции и Индии.

На мероприятии состоится обмен мнениями по вопросам внедрения в сферу самых современных методов диагностики и лечения, охраны здоровья населения и дальнейшего усиления профилактики онкологических заболеваний.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
7.5K views10:13
Ochish/sharhlash
2024-05-14 12:03:07
Шу йил 17-18 май кунлари қадимий Бухоро шаҳри “Аёллар саломатлиги: кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси” мавзусидаги Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференциясига мезбонлик қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан ўтказилаётган ушбу нуфузли анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари иштирок этади.

Конференцияда соҳа олдида турган муҳим масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилиб, унинг ечимларига доир янги ташаббус ва амалий таклифлар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
8.0K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-05-14 07:52:26
Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида "Очиқ эшиклар куни" ташкил қилинди.

Унда трансплантация операциялари амалга оширилган беморлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

"Ахборот 24" дастурида эфирга узатилган видеолавҳада юртимизда трансплантология соҳасида эришилган ютуқлар, беморлар учун яратилаётган шароитлар тўғрисида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12.6K views04:52
Ochish/sharhlash
2023-08-21 10:41:46 Беморга бериладиган рецептда қандай маълумотлар акс этиши керак?

Рецепт ―
шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган низомга мувофиқ:

Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасини халқаро патентланмаган номи, экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари таркибидаги дори моддаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, дори воситаларининг озиқ-овқат истеъмолига қараб оқилона қўлланиши (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда иловадаги рецепт бланкаси шаклида берилади.

Бунда, рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг халқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволанаётган беморга (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахсларга) дори воситаларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
12.9K views07:41
Ochish/sharhlash
2023-07-25 09:18:43
Меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида 10 та муҳим саволга жавоб

Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси қандай ҳолларда ва қанча муддатга берилади?

Хусусий клиникалар ҳам меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини беришга ҳақлими?

Ўқувчи, талаба ёки магистрантнинг ўқишга вақтинча лаёқатсизлиги қандай расмийлаштирилади?

Бетоб бўлиб қолган шахсларга қачондан бошлаб меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этилиши лозим?

Қуйидаги ҳавола орқали шу каби саволларга жавоб олишингиз мумкин.

Батафсил https://hudud24.uz/?p=16711

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
2.3K views06:18
Ochish/sharhlash